Тошкент “транспорт ва логистика: республика транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришда рақамлитехнологиялар”


Турсунов Шерали Рахмонович (НГМК ЦРУ)



Download 17,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/437
Sana20.07.2022
Hajmi17,03 Mb.
#828940
TuriСборник
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   437
Bog'liq
TЛ Конференция 1188 стр

 
Турсунов Шерали Рахмонович (НГМК ЦРУ) 
 


21 
ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ 
НАЗАРИЙ ФАЛСАФАСИ ВА РИВОЖЛАНИШ
ЖИҲАТЛАРИ 
Халқаро масштабда етакчиликка эга бўлган компаниялар бир-
биридан ҳар жиҳатдан фарқ қиладиган стратегиядан фойдаланадилар. 
Ҳар бир муваффақиятли компания ўзининг стратегиясидан фойда-
ланса, уларнинг характери ва жамиятнинг чуқур илдизи бир хил бўлиб 
қолаверади. Компания рақобат устунлигига инновация ёрдамида 
эришади. Улар рақобатдошликка эга бўлиши учун янги усулларни 
ўзлаштирадилар ёки самарали усуллардан фойдаланиш рақобат 
курашининг яхши маҳсулоти дизайн, технология, янги ишлаб чиқа-
риш жараёни, маркетинг, янгича ёндашув ёки ишчилар малакасини 
оширишнинг янги усулида намоён бўлади. Кўпинча инновация – 
йирик технологик сакрашлардан эмас, балки аҳамиятсиз бўлган 
янгиликлар йиғиндисидан иборат бўлган оддий ва кичик кўринишда 
бўлади. Бу жараёнга кўпинча ғоялар жалб этилади, янгилик бўлмаса-
да, бирор-бир мақсадга йўналтирилмайди. Бунда доимо ишчиларнинг 
малакаси ва билимларини жисмоний активларга ҳамда савдо 
марказининг обрўси оширишга сарфлаш юз беради. 
Айрим инновациялар бозорларда янги имкониятлар яратиб, 
рақобатда устунлик ёки бошқа рақиблар эътибор бермаган бозор 
сегментларини тўлдиришга имконият яратади. 
Глобаллашув шароитида агар рақиблар унга эътиборларни секин 
қаратсалар, бундай инновациялар корхона учун рақобатда устунликка 
олиб келади. Масалан, Япония компаниялари автомобилсозлик ва 
маиший электроника каби тармоқларда кичик ўлчамли, кам энергия 
сарф қиладиган компакт моделларга эътиборни қаратиш билан 
устунликка эга бўлдилар. Халқаро инновация бозорида рақобатда 
устунликка эга бўладиганлар ички ва ташқи талабни аниқлай ола-
дилар. Масалан, Швед компаниялари Volvo, Atlas Copro ва АС каби 
жаҳонда хавфсиз маҳсулотларга бўлган халқаро талабнинг ошишини 
англаган ҳолда, шу соҳада бозорда қулай шароит вужудга келишини 
олдиндан билиб, жаҳон бозорида муваффақиятга эришдилар.
Жаҳон ҳамжамиятининг ҳозирги глобаллашуви давлатлар иқти-
содиётининг тизимли интеграцияси, капиталнинг халқаро концентра-
цияси, жаҳон бозорининг ва компаниялар хўжалик фаолиятининг 


22 
глобаллашуви билан тавсифланади. Бунинг муҳим омили илмий-
техник тараққиёт ва ишлаб чиқаришнинг асосий интеллектуаллашуви 
ҳисобланади. АҚШ, Япония ва Европа Иттифоқи мамлакатларининг 
иқтисодий ва технологик устунлиги фан ютуқлари ва юқори 
технологияларга асосланган тармоқларга эгалигида намоён бўлади ва 
бу – давлатларнинг жаҳонда сиёсий ҳукмронлигини таъминлайди. 
Инновация соҳаси фаолиятининг муҳимлиги ва ўта муҳим аҳамиятини 
англаган ҳолда, бу давлатлар ҳукуматлари давлат қўллаб-қувватлаши 
ва маҳсус давлат дастурлари орқали зудлик билан инновация 
сиёсатига ўтдилар. Бу давлатлардаги маҳаллий компанияларга юксак 
технологик сакрашни амалга оширишга имконият яратади ва бошқа 
мамлакатларга нисбатан барча макроиқтисодий кўрсаткичлар ўрта-
сида юқори тафовут бўлишини таъминлади. Давлат стратегиясининг 
стратегик моҳияти компанияларнинг инновацион фаолияти асосида 
шаклланади, унинг мазмуни янги товарларни ишлаб чиқариш ва 
бозорга олиб чиқиш, янги технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий 
этиш, янги билимларни яратиш ва уларни қўллашдан иборат бўлади. 
Мавжуд шароитда давлатнинг инновацион сиёсатини самарали 
жорий этишнинг муҳим шарти фан ва техника сиёсатини самарали 
ривожлантиришнинг устувор йўналишларида илмий салоҳиятни, 
молиявий ва моддий ресурсларни концентрациялашдан (жорий 
этилаётган дастур ва лойиҳалар асосида) иборат. Умуман, марказий 
бўғин сифатида республика ва минтақа даражасидаги ижтимоий-
иқтисодий ва илмий-техникавий сиёсатнинг истиқболи, инвестиция 
стратегияси, шунингдек, корхона, банк ва бошқа молиявий 
муассасалар стратегиясини ишлаб чиқиш талаб этилади. 
Ҳозирги ўзига хос бўлган шароитда, “таълим – фан – ишлаб 
чиқариш” учлик асосида фаолият кўрсатишни мувофиқлаштириш 
муҳим аҳамият касб этади. Бундай бирликнинг асоси билим олиш ва 
унинг натижаларидан, шу жумладан янги фан ютуқларини талаб 
этадиган технологиялардан республика, минтақа ва корпоратив 
даражада бошқариш ҳисобланади.
Муваффақиятли 
инновацион 
ривожланиш 
масалаларини 
кўраётиб, фақат янгиликларнинг вужудга келиши ва уни тарқатиш 
механизмининг муҳимлигини англаш эмас, балки жорий этиладиган 
янгиликларга бўлган талаб ва унга мос келадиган таклиф бозорини 
шакллантиришга имкон берадиган зарурий инфратузилмани яратиш 


23 
тамойилларини ҳам ҳисобга олиш лозим. Инновация таклиф бозори 
талаб бозорига нисбатан объектив ҳолда тўйинган ҳисобланади. 
Маълумки, инновацион янги ғоялар жуда камдан кам ҳолларда 
мувафаққиятли амалга оширилади. Инновацион жараёнларнинг 
тадқиқи реал бўлиб кўринса ҳам, барча ғояларнинг фақатгина юздан 
бири, айрим ҳолларда мингдан биригина тижоратда ютуққа олиб 
келишини кўрсатади. Демак, бир ғояни бир томондан натижали, 
иккинчи томондан, амалга ошириш мумкин бўлиши учун жуда кўп 
таклифларни кўриб чиқиш керак. Оқибатда, инновация – бу зарурлик 
ғояси ва техник имкониятлар ғояси ўртасидаги иттифоқдир. Бу ерда ўз 
моҳияти жиҳатдан, биринчи навбатда, инновация тизимидаги ахборот 
жараёнини аниқлаб берадиган инновациянинг синергетик самараси 
тўла ҳолда намоён бўлади. 
Инновацион бошқариш муаммолари тадқиқотларда турлича 
изоҳланишига қарамасдан, рақобатли бозор муҳитида амал қиладиган 
компанияни ривожлантиришнинг мақсади ва стратегияси шаклланаёт-
ган жараёнда, инновацион фаолиятни бошқариш тизимини комплекс 
интеграцияси билан боғлиқ бўлган муаммолар тўплами етарлича 
ўрганилмаган. 
Иқтисодиётнинг тармоқлар ва соҳаларида инновацион фаолият-
ни бошқариш тизимини комплекс интеграциясига эришиш учун 
қуйидаги назарий масалаларни ҳал қилиши зарур: 
– компания фаолиятида инновациянинг аҳамияти рақобатли 
ресурс эканлиги, инновация фаолиятини компания стратегияси ва 
мақсадини шакллантиришдаги аҳамиятини назарий жиҳатдан умум-
лаштириш; 
– инновация жараёнининг хусусиятлари ва уни компаниялар 
бошқариш тизимига таъсирини аниқлаш, инновация фаолиятини бош-
қаришда эврестик – интеграцион – адаптив ёндашишни қўллашнинг 
зарурлигини асослаш; 
– муваффақиятли фаолият юритадиган глобал компанияларнинг 
инновацион фаолиятини статистик таҳлил этиш; 
– глобал компанияларнинг замонавий асбобларини, илмий 
тадқиқотларни бошқариш усуллари ва алгоритмларини таҳлил этиш, 
АҚШ, Европа ва Япониянинг глобал компаниялари тажрибаси 
асосида амалий ёндашувларни ва инновация жараёнларини бошқариш 
муаммоларининг ечимини ўрганиш ва баҳолаш; 


24 
– компаниялар инновацион фаолиятини бошқаришнинг замо-
навий ҳолатини таҳлил этиш, мамлакатнинг иқтисодий шароитида 
стратегик инновацион менежмент концепциясини қўллаш имко-
ниятини баҳолаш, компанияларга инновацияларни бошқаришда 
амалий тавсияларни ишлаб чиқиш. 
Бугунги кунда инновацион менежмент, аввало, мунтазам янги-
ликлар киритиш асосида бошқаришдир. Менежментнинг муҳим тар-
киби унинг қисмида инновация – тадбиркорликнинг барча соҳаларида 
доимий янгиланиш жараёнидир. Инновация таркибига нафақат техник 
ва технологик ишланмалар, балки корхона фаолиятини янгилашга 
олиб келадиган барча ўзгаришлар (янги технологиялар, товарлар, янги 
хизматлар, мижозлар учун янги қулайликлар, баҳолар ва ҳоказолар) 
киради. 
Инновацион жараён корхона фаолиятининг барча соҳаларидаги 
ишларни, ҳар бир бўғимдаги рентабелликни назорат қилиш асосида 
балансли ҳолда такомиллаштиришдир. Барча янгилик киритиш корхона 
ишининг ҳар томонлама тизимли, комплекс таҳлил қилиш асосида олиб 
борилади, муҳими олинган натижаларни эришилган натижаларга эмас, 
балки шу вақтдаги бозорнинг имкониятига (ҳажмига) таққосланади. 
Бундай таҳлилдан мақсад корхонанинг бозор имкониятларидан ҳар бир 
даврда қай даражада фойдаланганлигини аниқлашдир. 
Янгиликлар бозорини билим олиш, инновация коммуникациянинг 
фаолият кўрсатиш, илмий товарларни сотиш шароитлари билан боғлиқ 
бўлган иқтисодий шакллар ва механизмлар тизими сифатида изоҳлаш 
(аниқлаш) мумкин. Бозор механизми янгиликларни сотувчи ва 
олувчилар ўртасидаги алоқани (коммуникацияни), баҳо, кредит (мос 
фоизлар билан) ва бошқа қиймат категорияларини ўз ичига олади. Унга 
яна янгиликларга бўлган талаб ва таклиф, таклифни баҳолаш тизими ва 
келишилган баҳоларга эришиш, пул массасини қоплаш (инвестиция), 
янгиликнинг баҳоси ва бошқалар киради.
Бозорга кўпинча товарларни ишлаб чиқарувчидан истеъмолчи
тамон ҳаракатлантирувчи вазифасини бажарувчи техник-иқтисодий 
категория сифатида қаралади. Инновацион коммуникацияга бундай 
оддий тавсиф бериш, янгиликлар бозорининг хусусиятини тўғри акс 
эттирмайди, чунки у ўз табиатига кўра қуйидаги муҳим вазифаларни 
бажаради: 


25 

биринчидан, илмий-техника сиёсатига йўналтиришга хизмат 
қилади; 

иккинчидан, инвестиция жараёнига инновацион таъсир кўрса-
тади; 

учинчидан, давлат ташкилотларига илмий-техникавий сало-
ҳиятни татбиқ қилишни тезлаштириш мақсадида инновацион 
коммуникацияни ривожлантириш зарурлигини англатади; 

тўртинчидан, янгиликларга қўйиладиган илмий-техникавий 
талабларни (кўрсаткичларни) шакллантиради; 

бешинчидан, инновацион товарларга бўлган талабни кучай-
тириш билан янгиликларни яратишга тўғридан-тўғри таъсир ўтказади. 
Юқорида кўрсатилган вазифаларни бажариш учун янгиликлар 
бозори, янги маҳсулотларини яратиш жараёни ва яратувчиларига 
иқтисодий таъсир ўтказиш имкониятига эга бўлиши керак. Таъсир 
ўтказишнинг моҳияти, тадқиқотчи ва ишлаб чиқарувчининг янги 
маҳсулотни ҳамда технологияни ишлаб чиқиш, у ёки бу янгиликка 
бўлган манфаатдорлигининг пасайиши ёки кўтарилишига боғлиқлиги 
билан ифодаланади. Манфаатлар натижанинг қўлланишидан олина-
диган даромад ва унинг тақсимланиши билан боғлиқ. Агар дастлаб 
инновация соҳасида даромад бутунлай чекланган, янгиликларни 
ишлаб чиқаришга татбиқ қилишга боғлиқ бўлмаган ва янгиликлар 
бозори бўлмаган бўлса, бозорнинг таъсири, товарлар оқими ва улар-
нинг иқтисодий кўрсаткичлари (қиймати) инвестиция конъюнктураси 
асосида ўзгариш имкониятига боғлиқ бўлади ва шу йўл билан 
янгиликлар бозорида иштирокчиларнинг манфаатини юқори ёки паст 
томонга ўзгартиради. 
Бозор механизмининг ўзига хос хусусиятлари инвестицияга 
бўлган талаб ва таклифнинг шаклланишида, бозорнинг тавсифида 
намоён бўлади. 
Ҳозирги вақтда инновация соҳасидаги жаҳон тажрибаси, муваф-
фақиятли равишда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг турли 
тармоқларига татбиқ этилмоқда ва у мамлакат салоҳиятининг тизимли 
ҳолда ривожланишининг кафолати ҳисобланади. 

Download 17,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   437




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish