Ҳар бир хромосома бўйламасига алоҳида қиз хроматидасига ажрала бошлайди ва центромера ҳам ажралади.Хромосоманинг центромера соҳасидан хроматидларга ажралиб,хромосомалар центромер боғланишни йўқотиб,хроматидалар синхрон равишда қарама-қарши қутбларга тортила бошлайди.Хромосомаларнинг қарама-қарши қутбларга тортилиши тезлиги 0,2-0,5 мкм/мин.га тенг. Хромосоманинг ҳужайранинг икки қутбига тарқалиши рўй беради.Бу тортилишни центромерага бириккан, урчуқ ипларининг таркибига кирувчи қисқариш хусусиятига эга бўлган актин ва бошқа оқсиллар таъминлайди.Шундай қилиб, хроматида тарзидаги қиз хромосомалари ҳужайранинг икки қутбига тенгма-тенг миқдорда тақсимланади.
ANAFAZA
Бу фазада хромосомалар қутбга етиб келиб, хромосомалар ҳаракати тўхтайди, янги интерфаза ядроси шакллана бошлайди ва ҳужай- ранинг иккита қиз ҳужайрага айланиши (цитокенез) кузатилади. Бўлинаётган ҳужайранинг ўртасида ботиқлик пайдо бўла бошлайди. Бир ипли хромосома - xpoмaтиддa спираллари ёйилади - деспираллашади ва интер- фаза ҳолатидаги хроматин кўринишига эга бўлади. Ҳужайрадаги ботиқлик бутун ҳужайрани қамраб, бўлиниш ботиқлигини ҳосил қилади. Ҳужайрада ядроча шаклланади ва ядро қобиғи ҳосил бўлади. Бу ботиқлик чуқурлашиб, ҳужайрани бўлади, яъни цитотомия (цитоплазманинг бўлиниши) рўй беради ва ҳужайра 2 та қиз ҳужайрасига ажралади. Доимо ҳамма ҳужайраларда ҳам митоз жараёнидаги даврлар охиригача давом этавермайди.
TELOFAZA
Айрим ҳужайраларда хромосома сони бир неча марта ортади ва бу жараён G2 дан сўнг ҳужайра ядросининг қобиғи сақланган ҳолда, урчуқ иплари ҳосил бўлмасдан рўй беради. Митоз бўлинишидаги метафаза, анафаза, телофаза босқичлари. Баъзан ядро профазадаги каби эриб кетсада, хромосомалар ҳужайра қутбларига тарқалмайди ва хромосомаларнинг хроматидаларга ажралиши билан қайта ядро қобиғи ҳосил бўлади. Натижада хромосома сони она ҳужайраникига нисбатан 2 марта ортган полиплоид ҳужайра ҳосил бўлади. Бу жараёнга эндомитоз дейилади. Полиплоид ҳужайранинг ўзи худди шундай жараённи қайта ўтаб хромосома сонини яна ҳам орттириб олиши мумкин. Эндомитоз турли ўсимлик ва ҳайвон ҳужайраларида учрайди. Бу жараён айниқса, фаолиятлари жадаллашган ҳужайралардан (масалан, жигар ҳужайраси) ташкил топган аъзо ва тўқималарда бўлади. Баъзан митоз жараёнинииг охирги даврида қутбланган хромосомалар атрофида алоҳида ядролар ҳосил бўлади-ю, лекин цитотомия кечмайди. Бунинг оқибатида ҳужайрада икки ядроли (ҳар бир ядросидаги хромосома сони она ҳужайрасига тенг бўлган) ҳужайра пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |