Тошкент Тиббиёт Академияси



Download 1,93 Mb.
bet3/199
Sana04.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#739031
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   199
Bog'liq
Фармакология redact

Такрорлаш учун саволлар:

  1. Фармакопея нима?

  2. Фармакопеяда дориларга тегишли қандай маълумотлар келтирилади?

  3. Дорихона нима?

  4. Дорихоналарни қандай турлари мавжуд?

  5. Очиқ дорихоналарни таркиби қандай?

  6. Ёпиқ турдаги дорихоналар қандай?

  7. Доза ва унинг қандай турлари мавжуд?

  8. Оғирлик ўлчов бирлиги қилиб нима қабул қилинган?

  9. Болаларга дориларнинг терапевтик дозаси қандай ҳисобланади?

  10. Қари ёшдаги беморлар учун дориларнинг терапевтик дозаси қандай ҳисобланади?

РЕЦЕПТ ВА УНИНГ ТУЗИЛИШИ
Рецепт – бу шифокорнинг дорихонага дори тайёрлаш тўғрисидаги
ёзма мурожати бўлиб, бунда бемор ушбу доридан қандай фойдаланиш кераклиги ҳақида маълумот ҳам берилади.
Рецепт махсус, ўлчами 150 х 85 мм бўлган бланкада сиёҳ
билан аниқ ва равшан қилиб ёзилиши керак. Чунки у тиббий юридик ҳужжатдир. Имтиёзга эга бўлган беморлар учун рецепт ёзилганда рецепт бланкасига бу хақида маълум муҳр (““ “бепул”, “““имтиёзли”) босилади ва албатта шифокорнинг имзоси, муассаса раҳбари имзоси ва юмолоқ муҳр билан тасдиқланади.
Наркотик моддаларни махсус ҳисобда турадиган тартиб рақамига эга бўлган бланкаларда (қизил рангли) ёзилади. Бундай бланкалар бош шифокорда, сейфда сақланади.
Рецепт қуйидаги таркибдан иборат:

  1. Inscriptio I – бошлангич қисм бўлиб унда даволаш муассасасининг номи, манзили ва телефон рақами кўрсатилади.

  2. Nomen aegroti - беморнинг исми-шарифи, ёши (айниқса болалар ва қариларнинг) кўрсатилади.

  3. Inscriptio II – бу бўлимда рецепт ёзилган сана кўрсатилади.

  4. Nomen medici – рецепт ёзган шифокорнинг исми-шарифи.

  5. Invocatio – шифокорнинг дорини тайёрлаш бўйича фармацевтга мурожаати бўлиб - Recipe - “ “Олгин”, қисқача ““Rp.:” ёзилади.

  6. Designatio materiarum – ушбу рецептда келтирилган дори таркиби. У қуйидагилардан иборат: remedium basis - дори таркибидаги асосий модда; remedium adjuvans - ёрдамчи восита бўлиб, асосий моддани таъсирини кучайтиради; remedium corrigens - асосий моддани таъми ва ҳидини тўғирлайди; remedium constituens - дорига маълум шакл берадиган модда. Adjuvans ва corrigens фақат зарур холатдагина асосий моддага қўшилади.

  7. Subscriptio – дорини керакли шаклда тайёрлаш, миқдори ва қандай идишда берилиши бўйича фармацевтга кўрсатма.

  8. Signatura – дорини қандай ва неча марта қўллаш бўйича бемор ёки тиббиёт ходимига кўрсатма (асосан бемор тушинадиган тилда ёзилади).

  9. Nomen medici – шифокор имзоси ва муҳри.

Рецептнинг 5, 6, 7 қисмлари лотин тилида ёзилади, қолганлари давлат


тилида. Дори таркибига кирувчи моддалар рецептда лотин тилида (қаратқич келишигида) ёзилади.
Намуна:
10-поликлиника – Inscriptio I
Навоий кўч., 15, тел. 46-45-46
Беморнинг исми-шарифи ва ёши
Юсупов Юсуф, 12 ёш - Nomen aegroti
Сана 3 май 2005 - Inscriptio II
Шифокорнинг исми-шарифи Азизов А.А. - Nomen medici
Rp.:. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . - Invocatio
Natrii benzoatis 3,6 - Basis
Liquoris Ammonii anisati 3 ml - Adjuvans
Sirupi simplicis 60 ml - Corrigens
Aquae destillatae ad 180 ml - Constituens
M.D. - Subscriptio
S. 1 ош қошиқдан ичилсин - Signatura
Шифокорнинг муҳри
Шифокорнинг имзоси Азизов А.А. - Nomen medici
Агар беморга дорини тез тайёрлаб бериш керак бўлса шифокор рецепт бланкасининг юқори қисмига кўриниб турадиган жойига Cito - тез ёки Statim - дарҳол деган сўзни ёзиб беради ва бундай рецептга дорихонада навбатсиз хизмат кўрсатилади.
Рецептда 2 та ёки бир неча модда бир хил миқдорда ёзиладиган бўлса, доза уша препаратлар охиргисининг қаршисига қўйилади, ундан олдин ana ёки қисқача aa сўзини ёзиб қўйилади, бу баббаравар деган маънони билдиради.
Агар беморга бериладиган дорини такрорлаш зарурати туғилса, шифокор буни рецептнинг кўриниб турадиган жойига ёзиб қўйиш лозим. Масалан, Repetatur такрорлансин, Bis repetatur икки марта такрорлансин.
Битта рецептур бланкада 2 та рецепт ёзилса улар бир-биридан # белги билан ажратилади.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish