1. Мотивация
Ўқув машғулотининг технологик харитаси
- Соматик беморларда рухий бузилишларни аниклаш, уткир ва кечки даврлардаги рухий бузилишларни квалификация килиш куникмаларини шакллантириш.
-Талабада жавобгарлик хиссини, беморга яхши ва эътиборли муносабатда бўлишни сингдириш, талабаларни қизиқтириш, амалий кўникмаларни эгаллашда зарурий билимлар хажмини кенгайтириш.
-Келажакда тўғри ва ўзига ишонган холда, логик ва критик фикрлашни, касбига маъсулиятли ёндошишни талабада шакллантириш.
- Олинган назарий билимлар ва амалий кўникмалар ҳажми талабага келажакдаги амалиётида ёрдам беради.
|
2. Фанлараро ва фанлар ичра алоқалар
|
нормал ва патологик анатомия ("асаб тизими", "бош мия"), нормал ва патологик физиология (нейрофизиология); биохимия (марказий асаб тизими биохимияси); умумий психология ("инсон рухий фаолиятининг конуниятлари"); неврология ("интоксикацион ва инфекцион, травматик, кон томирлар бузилишларига боглик марказий асаб тизими касалликлари, бош мия усмалари"), юкумли касалликлар (умумий ва нейротроп юкумли касалликлар); ички касалликлар (соматик ва эндокрин касалликлар), клиник фармакология (психотроп хусусиятга эга булган дори воситалар: нейролептиклар, транквилизаторлар, антидепрессантлар, психостимуляторлар, антиконвульсантлар).
Назарий қисм
Хар хил инфекциялар психик бузилишларга сабаб булиши мумкин. Бу бузилишлар факат инфекция бевосита марказий нерв системасини (энцефалитлар, менингитлар) зарарлаган холларда эмас, балки бошка инфекцион касалликларда хам учрайди. Агарбиринчи ходисада психоз нерв системасининг вирус еки микроб билан бевосита зарарланиши окибатида пайдо булса, иккинчи ходисада патогенетик механизмлар бошкача булади. Умумий ин-
фекцияларда шу касалликларда пайдо буладиган интоксикацияга миянинг реация курсатиши туфайли психиканинг бузилишларини тушунтириш учун килинган уринишларга, паталагик процесснинг ривожланишида иштирок этувчи тугма механизмлар ролига ортикча бахо берган психиатрлар карши чикдилар.
Немис психиатри Бонгеффер (1868-1948) инфекциялар ва интоксикацияси кузатиладиган турли-туман клиник манзараларни таккослаб куриб, уларнинг ухшашлигини курди. Масалан, у инфекциялар ва интокцикатциялардаги психозлар, яъни экзоген психозларининг хаммадан куп делирий, ступор, довдираш, амения, корсаков симптомокомплкекс харакат кузгалиши ёки эс камайиши билан утадиган эпелепсиясимон холатлар, сохта паралитик манзаралар каби синдромлар билан характерланиши кузатилади. Бу синдромларнинг хаммасини Бонгеффер реакциясининг экоген типига ёки миянинг зарарига носпецифик жавоб кайтаришига боглади. Шундай килиб, экзоген омилнинг роли тугилишдан пайдо булган реакциялар турларини харакатга келтирадиган "ишга тушириш механзми" мохиятидан иборат деб хисобланар
эди. Шунинг билан бир психатрияда нозологик принцип инкор этилди. Бу билан бирга экзоген зарарлар хоссасига етарли бахо берилмади, айни вактда тугма омилларнинг ролига жуда ортикча бахо берилди. Бирок касаллик клиник белгилаларининг экзоген омилнинг сифати ва интенсивлиги билан бевосита алокадорлигини бутунлай рад этиб улмас эди. Маълумки, масалан, бир хил инфекцияларда (кокшол, дефтерия) психозлар деярли кузатилмайди, бирок эпидемик энцефалитда ва кутиришда улар куп учрайди, бинобарин, инфекцион психоз инфекцион процесс билан мия уртасидаги мураккаб узоро алоканинг натижаси хисобланади.
УМУМИЙ ИНФЕКЦИЯЛАРДАГИ ПСИХОЗЛАР
Барча уткир инфецион касалликларда грипп,безгак,тиф,бруцеллез,туляремияда ва бошка купчилик касалликларда баъзан психозлар кузатилади. Шунингдек улар хроник кечадиган инфекциялар: сил ревматизм, хронноссисисда хам учрайди.
Инфекцион психозларнинг энг куп учрайдиган турлари устида тухтаб утамиз. Уткир инфекцион касалликлардан хаммадан куп делирио:холатлар кузатилади.Масалан,иситма жуда баланд булганда иситмадан алахлаш пайдо булиши мумкин.
Иситмадан алахлаш-делириоз синдромдир.Беморларда атрофдаги кишиларни танимаслик, вакт ва жойни аниклай олмаслик, бекордан-бекорга вахимага тушиш ва куркиш кайд килинади. Бу ходисаларга еркин куриш галлюцинациялари кушилади,уларнинг мазмуни якиндаги ва утмишдаги кечинмалардан келиб чикади. Иситмадан алахлаш болаларда инфекцион касалликларда ай-никса куп пайдо булади. Маълумки, болаларда харорат жуда юкори булганда куркадилар ва кузларига куркинчли нарсалар, бадбашара кампир ва чоллар, куркинчли вахшийлар,галати уйинчоклар уринади. Иситмадан алахлашлар пайдо булиши кечкурунга бориб хароратнинг кутарилишига бевосита богликдир:психик бузилишлар ана шу вактда авж олади. Иситма тушгач, одатда,делириоз синдром хам йуколади.
Делириоз синдром инфекцион касалликнинг хам бошида, хам охирида баланд температурага мутлако алокадор булмаган холда, масалан, нормал еки субфебрил температурада еки булмаса кризис вактида тушганда (коллапс алахлаши) хам паидо булиши мумкин. Уткир инфекцияларда психиканинг бу бузилишининг аксари алкоголизмга мубтало булган еки илгари бош мияси жарохатланган кишиларда паидо булиши аллакачонлар аникланган.
Инфекцион делирий клиник жихатидан онгнинг бузилиши билан ифодаланади бундан бемор ориентировкани йукотади, каердалигини билмайди ва атрофдаги нарсалардан таъсирланмайди. Бундай бемордан унинг кимлиги хакида берилган саволга зурга кийинчилик билан жавоб олинади,чунки онгнинг <<мен>> и сакланиб колади. Бундан ташкари, галюцинациялар, шунингдек иллюзиялар кузатилади.
Тошмали терламадаги делирий вактида, у одатда касалликнинг 8-9 кунида пайдо булади, хамюз алахлаш (В.А.Гиляровский) баен етилган. Беморга унинг енида худди узига ухшаш киши етгандек туюлади.
Жуда куп сонли психосенсор бузилишлар инфекцион делирийнинг таркибий кисмини ташкил этади. Атрофдаги нарсалар беморга бузук булиб куринади, деворлар ва кесаклар кийшайгандек, юзлар бадбашарадек булиб туюлади. Бунда тана схемасининг хар хил бузилишлари хам кузатилади; бош катталашгандек еки кичрайгандек, оек-куллар узайгандек еки кискариб колгандек, тил калин булиб колгандек булади ва хоказо. Жуда куп тана галлюцинациялари хам булади; беморларга баданига сичконлар, хашоратлар юргандек, корнида сим илон бордек, мускуллари кесилгандек, шу ерларда жарохатлар очилиб колгандек, бошида соат чиккиллаетгандек булади ва хоказо Бу сезги алданишларнинг хаммасини куркиш харакат кузгалиши келтириб чикаради, беморлар кроватдан сакраб туришга, кочишга харакат киладилар. Инфекцион делирий холатидан чиккандан сунг баъзан колдикли еки резидуал алахлаш кузатилади. Баъзи вахимага солувчи кечинмалар делирийни бошидан кечирган беморларга худди чиндан булгандек туюлади ва улар aтрофдаги нарсаларга нотугри, алахлаш юзасидан карайдилар. Резидуал алахлаш одатда узок чузилмайди. Делирий утиб кетгандан сунг корсаков синдроми, кундалик вокеаларни эслаб колишнинг бузилиши хам кайд килинади. Бирок у хам одатда тинч, эсон-омон утиб кетади.
Инфекциялар ва кушилиб келган интоксикациялар таьсири остида бош мия пустлогида турли интенсивликдаги тормозланиш холатлари пайдо булади ва гипнотик фазалар ривожланади Интеро ва проприоцептив сигналларга ориентировка ва адаптациянинг бузилиши, атрофда содир булаетган вокеаларни яхши тушуна олмаслик, еркин вокеий галлюцинациялар шу билан изохланади. Агар беморларни каттик туриб сураш, сочикни хуллаб баданни артиш йули билан сунъий равишда тормозланиш холатидан чикарилса, делириоз холат киска вактга йуколиш мумкин.
Бинобарин, инфекцион делириоз холат миянинг организмда инфекцияга алокадор токсик узгаришларга умумий реакцияси сифатида пайдо булади, деб хисоблаш учун асос бор. Баъзан инфекцион касалликларда узок вакт кечадиган анча огир психик бузилишлар онирик холат еки онирик чалкашиш хисобланади. У онгнинг чукур бузилишидан иборат булиб, бунда онгнинг уз"мен"и булмайди. Беморларнинг фикри ва нутки бир-бирига богланмаган, шунингдек галюцинациялари узук-юлук булади, бемор жуда озиб кетади, кузгалиш кескин булмай, урнида етади.Чалкашиш холати инфекция огирлигига кура делириозга нисбатан анча узок кечади. Унинг кечиши инфекцион касалликнинг кечишига боглик булади. Баъзан сопор холатида улим юз беради, бу одатда беморларнинг жуда хам жисмоний холдан тойишига боглик булади. Делирийдан фаркли уларок бошдан кечирилганларнинг хаммасини беморлар эслай олмайдилар, делирийда эса, касалликдаги вокеалар эсда колади. Ониризмнинг хар хил бузилишлари, иллюзия ва куриш галлюцинациялари устун булган холларда галлюцинатор тур тугрисида суз юритадилар. Онирик холат купинча катотоник ступор еки катотоник кузгалишни эслатадиган руй-рост юзага чиккан харакат бузилишлари билан кечади. Бу кататоник ониризм булиб, уни шизофрениянинг кататоник туридан фарк килиш жуда кийин. Диагноз куйишда хато килмаслик учун пайдо булган холатнинг инфекцияга богликлигини, шунингдек онг бузилишларига хос булган тафаккурнинг богланмаслигини хисобга олиш керак. Бундай холатни бошидан кечирган кишиларнинг анамнезида илгари миянинг шикастлангани еки бошка огир инфекцион касаллик билан огригани хакида курсатмалар булади.
Инфекцион касалликлар айникса узок чузилганда пировардида астеник синдром кузатилади. У жуда холдан тойиш,озиб кетиш, психик харакатлар килолмай колиш, жахлдорлик, йиглокилик, жиртакилик билан ифодаланади. Бу постинфекцион астения еки гиперестетик эмоционал кувватсизликдир. Бу холатни А.П.Чехов "Тиф" хикоясида жуда усталик билан таърифлаган. Постинфекциядаги астенияннг механизмлари И.П Павловнинг экспериментал неврозлар тугрисидаги таълимотда уз ифодасини топди. Инфекция, айникса токсинлар таъсирида холдан тойган нерв хужайралари функционал холдан тойиш холатига тушиб колади.
Инфекцион психозларни даволаш асосий касалликни ва унинг окибатларини даволаш билан бевосита боглик булади. Маълумки катор инфекцияга жуда кучли таъсир курсатадиган антибиотикларнинг пайдо булиши билан инфекцион психозлар сони кескин камайди. Физиологик эритма, уротропин, глюкоза юбориш ва куп суюклик ичириш хамда витаминлар киритиш тавсия этилади. Инфекцион психозларнинг бошида одатда уйку каттик бузилади, шу туфайли, уйку бузилишининг дастлабки белгилари пайдо булиши билан ухлатадиган дорилар тайинлаш зарур.
ИНФЕКЦИЯЛАРДА НЕРВ СИСТЕМАСИНИНГ ПСИХОЗЛАРИ
Катор уткир инфекцион касалликлар янгиланиши процессининг бевосита бош мияда жойлашиши билан характерланади. Гап турли этимологиядаги инфекцион менингит ва энцефалитлар тугрисида боряпти.
Мененгитларда психик бузилишлар купинча карахтлик, довдираш ва делирий сифатида онгнинг бузилиши синдромлари билан кечади. Тугри, факат биргина психопатологик манзара асосида менингит табиатини (сероз,йирингли,сил) аниклаб булмайди. Буни факат бошка неврологик,лаборатория (орка мия суюклигини текшириш) ва бошка клиник маълумотларни умумлаштирган холда аниклаш мумкин. Уткир сил менингити силнинг милиар, диссеминацияловчи турларида кузатилади ва камрок процесснинг мия пардаларида танлаб жойлашиши окибати булади.
Менингитнинг неврологик симптомлари билан бир вактда делириоз холатлар хам топилади, улар дастлаб эпизодик табиатда булади. Беморлар eркин иллюзор ва галлюциатор кечинмаларни бошдан кечирадилар, атрофдаги вокеаларни алахлаш асосида талкин этадилар, куз олдини тутун йоки туман коплаганидан шикоят киладилар. Окибат- натижада делириоз холат узининг максимал ривожига етади, онгнинг чалкашиш белгилари ва сенсор бузилишлари пайдо булади.Баъзан сил менингитда eркин тана галлюцинациялари кузатилади: беморларга уларнинг мускуллари кесиб ташлангандек, улар мих устида етгандек, корнида киздирилган темир бордек, тили ва тишлари узайиб колгандек,оеккуллари гайритабиий равишда катталашиб кетгандек туюлади. Клиник манзарада ип, сим, арконни куриш анча тургун булиши билан фарк килади, беморлар уларни тинмай" олиб турадилар" оек кулларига" урайди"лар.
Антибиотиклар пайдо булгунига кадар сил менингити, одатда, улим билан тугар эди. Стрептомицинни куллаш касаллик прогнозини яхшилади.
Стрептомицин билан даволашдан сунгги психик узгаришлар уч хил вариантда кузатилади:
1.Ахволнинг баъзан ахен-ахенда рецидив беришдан сунгги прогрессив яхшиланади. Озиш камаяди, беморлар саволларга хатто узок вакт суралганда хам аник жавоб берадилар, атрофдаги нарсаларга кизикиб карайдилар; бош огриши, товушларнинг жуда каттик эшитилиши (гиперкузия) йуколади.
2. Ремиссиядан сунгги навбатдаги рецидив, у одатда соматик белгисига караганда психик белгиси билан барвакт аникланади: енгил довдираш, уйкусираш холатида идрок этишнинг айрим бузилишлари, енгил депрессия, озиш, эпизодик бош айланиши ва сенсор синтез бузилиши кайтадан пайдо булади. 2-3 рецидивдан сунг касаллик окибатининг яхши тугашига умид килиб булмайди: хотира ва тафаккур бузилиши билан таркок органик нуксон ривожланади.
3.Хавфли кечиши: карахтланиш, довдираш авж олади, янги неврологик симптомлар (фалажликлар, парезлар, талвасалар,афазия) пайдо булади, кузгалиш хам пайдо булиши мумкин. Бу ходисалар диссеминациялашган сил ривожланиши туфайли улим билан тугаши мумкин.
Чамаси иккинчи, учинчи кечиш вариантлари процесснинг пардадан мия моддаларига утишига алокадор. Тулкинсимон кечиш жуда куп учрайди, бунда ликвординамик бузилишлар ахамиятга эга булади. Бундай холларда люмбал пункция яхши фойда беради; касаллик анча огирлашганда баъзан стрептомицин билан ку-
шимча даволаш тавсия этилади.
Даволашдан сунг болаларни 3-4 ойга санаторийга юбориш, укишда танаффус килиш, уй вазифаларини енгиллаштирилган тартибда бажариш максадга мувофикдир. Бирламчи инфекциянинг очагини доимо кузатиб туриш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |