Ўқ яранинг таснифи
Юмшоқ тўқималарининг ўқ ярани таснифи (М.Н.Русаков, 1952)
Яраловчи қуроллнинг турига қараб: а) ўқли; б)парчали; в)бошқалар (иккиламчи снарядлар)
Яра ариғининг характерига қараб: а) кўр; б)тешиб ўтган; в) тегиб ўтган.
Тўқималарнинг шикастланишининг чуқурлигига қараб: а) юзаки (тери, тери ости тўқима); б) чуқур.
Тўқималарнинг шикастланиши характерига қараб: а) оддий (нуқтасимон, йиртилмаган); б)йиртилган; в) йиртилган-мажақланган ва йиртилган лат еган.
Анатомик жойлашишига қараб: бош, бўйин, кўкрак, қорин, қўл ва оёқни яраларип ва б.
Шикастнинг яраланишининг сонига қараб: а) якка; б) кўплаб;
в) аралаш.
Жарроҳлик тактикаси нуқтан назаридан: а) бирламчи жарроҳлик ишловига лозим бўлмайдиган; б) бирламчи жарроҳлик ишловига лозим бўлмайдиган юқоридаги яраларнинг таснифи ўз мазмунини йўқотмаган бўлади хозирда.
Ю.Г.Шапошниковнинг (1984,1995) замонавий таснифини фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Битта ярадорда шикастланишларининг сонига қараб бўлинади: якка, кўплаб, қўшма, аралаш. Яраловчи агентнинг турига қараб: ўқли, парчали, соққали, найзасимон,мина-портловчили.
Танада давомлиги ва бўшлиқларга нисбатан: тешиб ўтган, кўр, тегиб ўтган, тешиб кирмаган, бўшлиққа тешиб кирган.
Анатомик белгисига кўра:бош, кўкрак, қорин, чаноқ, қўл оёқ.
Шикастланган тўқималарнинг белгисига кўра: ички аъзолар, суяклар, йирик қон томирлар, нерв ўзаклари.
Ўқ яраларни жарроҳлик ишлови
Ўқ яраларни асосий ва энг истижамли даволаши яра инфекциясини олдини олиш ва яраларни битиш учун энг қўлай шароит яратиш чора тадбири бу ярага бирламчи жарроҳлик ишлови биридир.
Бироқ ўқ яраларни консерватив усулда даволаш ўзоқ муддатга қадар хукумронлик қилиб келди. Бу йўналишнинг тарафдорлари Ф.Эсмарх ва Э.Бергман хисобланади.
Ф.Эсмарх тавсияга кўра, агар яра иккиламчи ифлосланишдан сақловчи асептик боғлов билан ёпилса унда яра хеч қандай жарроҳлик ишловсиз битиши мумкин.
Э.Бергман 1870-1871 йиллардаги урушдаги тажрибаларига асосланиб ўқли яра амалиётда стерил деган низомни олга сурди. Хақиқатдан, бир қатор яралар, айниқса нуқтасимон кўринишдагилар уларда микроблар бўлишига қарамасдан йирингсиз ва жарроҳлик ишловсиз битиши мумкин.
Бу тизимни 1916 йилда Н.И.Пирогов йўққа чиқарди.
Фақатгина деярли кичик яралар жароҳлик ишлови берилишига зарурият бўлмаслиги мумкин: 1) тана бўшлиқларига кирмайдиган йирик қон томирларни шикастланмайдиган, тери ва тери ости тўқимасини майда кўп парчали яраланишлари; 2) йирик қон томир ва нерв шикастлари бўлмаган, кириш ва чиқиш тешиклари нуқтасимон бўлган қўл оёқни юмшоқ тўқималарини тешиб ўтган яраланишлари; 3) Очик пневмотораксиз ва плевра оралиғига кўп қон қўйилиши бўлмаган тешиб ўтган ўқли ва майда парчали кўкракка тешиб кирган яраланишлар.
Иккинчи жаҳон урушида 25% ўқли яраланишларда бирламчи жарроҳлик ишлови беришга заруриятбўлмаган.
Яраларга бирламчи жарроҳлик ишлови беришни бажариш муддатига қараб уч турга ажратилади: эрта, кечиктирилган ва кеч. Пантибиотик қўлланилган холатларда жарроҳлик ишлови бериш яраланишдан бошлаб 24 соатга қадар бўлса-эрта, 24-48 соат ичида бўлса-кечиктирилган ва 48 соатдан сўнг кеч бўлади.
Антибиотикни қўлланилиши яра инфекциясини олдини ролмасди, айрим ҳолларда унинг ривожланиши тугатади. Шунинг учун бироламчи жарроҳлик ишловини беришни имконият борига эрта бажариш ўзина оқлайди.
Қайта жарроҳлик ишлови-бу яра асоратини ривожланишга қадар ҳисоб бўйича иккинчи марта бажакриладиган операциядир. Бунга бирламчи жарроҳлик ишловини тўла ҳажмда бажарилмаганлиги, ярада ёт жисмини қлолдирилганлиги, некротик тўқималари бўшлиғига кўрсатли бўлиб ҳисобланади.
Ўқ яраларга бирламчи жарроҳлик ишлови бериш қўйидаги асосий босқичлардан иборат:
1.ярани кесиб, ёт жисмларни олиб ташлаш ва қон оқишини тўхтатиш 2)ярани четларини кесиб ташлаш (ўлган тўқималарни олиб ташлаш) 3) тиклаш ва қайта тиклаш амалиётларини бажариш.
Ярани кесиш.-бу жарроҳлик ишловининг энг муҳим ва бирнчи элементидир. Бунга яра ариғини ревизия қилиш, фасцияни гилофидаги мушак ва бошқа тўқималарни босилишдан сақлаш, маҳаллий қон оқишини одатдаги ҳолга келтириш , яра ажралмасини тўсиқсиз оқиб чиқишини таъминлаш мақсадида бажарилади. Қўл оёқда кесишни узунасига, танада эса жойларни анатомик тузулиши ва тери бурмаларини йўлига қараб бажарилади. Тери, тери ости тшўқима, фасция кесим узунлиги яранинг ҳамма қисмини кўриш ва киришга имкон берадиган бўлиши керак. Жигар, ўпка, миядаги яра ариқлари кесилмайди.
Яра четларини кесиб ташлашдан мақсад-некротик ва тикланмайдиган тўқималарни олиб ташлаш. Яранинг юза қаватларини кесиб ташлангандан сўнг ифлосланган инструментлар тозасига алмаштирилади, қўлқоплар эса антисептик эритмалар билан шилинади. Ўқли суяк синишларида суяк усти пардаси билан боғланмаган эркин ётган, яъни озиқланишдан махрум бўлган суяк бўлаклари олиб ташланаи. Ифлосланган суяк охирлари, репозиция қилишга халакат берувчи ўткир охирлари ташлагич билан олиб ташланади.
Иккиламчи жарроҳлик ишлови ярадаги кейинги(иккиламчи) патологик ўзгаришларда бажарилади. Яра инфекцияси ярадан иккиламчи қон оқишда деярли бажарилади.
Мураккаб яра ариғига эга бўлган яралар, айниқса кўр яраларни кўшимча қарши томондан очиб кўшига дренаж қўйиш зарур. Магистрал қон томир ва нервдан яқин жойлашмаган ўқ ёки парча яра чуқурида қолдирилиш мумкин.
Тиклаш ва қайта тиклаш амалиётлари.
Бу яраларга жарроҳлик ишлови беришининг яқуний босқичи ҳисобланади. Тиклаш ва қайта тиклаш бирламчи жарроҳлик амалиётига шикастланган қон томир, нерв, пайларларни тикиш, суяк булакларини репозиция қилиш ва маҳкамлаш, қон томирларни вақтинча протезлаш ёки пластикаси ва бошқалар киради.
Париетал қорин парда, кесилган миянинг қаттиқ пардаси, бўғимнинг синовиал қавати, кўкрак деворини мушаклари очиқ пневмотораксида бирламчи тикилади.
Ўқ яраларига бирламчи жарроҳлик ишлови берилганидан сўнг чок қўйиш турлари ва шартлари.
Бирламчи-Камдан кам ҳолларда қўйилади, деярлди юз соҳага жарроҳлик амалиётини тўлиқ бажарилагнда ярада инфекцияли яллиғланиш белгилари ва хавфи бўлмаси; магистрал қон томир ва невр шикастлари бўлмасдан ярадорнинг-умумий аҳволи қониқарли бўлиб шу босқичда ипларни олгунча назорат қилишга имкон бўлганда.
Бирламчи провизор. Кўпчилик яраларда яра инфекцияси белгилари ёки уни хавфи бўлмаган холларда қўйилиб ярадан чок ўтказилади, лекин уни тортиб олинмайди. 4-5 кундан сўнг тортиб боғланади.
Бирламчи кечиктирилган ярада инфекцияли яллиғланиши асоратлари бўлмаган ҳолда, ярада грануляция ҳосил булгунча қадар қўйилади. Бу ярага бирламчи жарроҳлик ишлов берилгандан сўнг 6-7 кунларда тўғри келади. Яра тўқимаси иккиламчи, битиш муддати чузилади.
Иккиламчи эрта Ярадорларнинг умумий аҳволи қониқарли бўлганда, ярада чуқур яра инфекцияси белгилари кузатилмаганда грануоляция бошланган ярага қўйилади. Бу бирламчи жарроҳлик ишлови беришнинг 8-15 кунларига тўғри келади.
Иккиламчи кеч. Ярадаги чандиқ ва грануляциялар кесиб ташланади ва четлари яқинлаштириб чок қўйилади. Бу бирламчи жарроҳлик ишлов берилишининг 20-30 кунига тўғри келади. Бирламчи кечиктирилган чок катта аҳамиятга бўлиб даволаш муддатини қисқартиради ва функционал натижаларини яхшилайди.
Бирламчи чок камчиликлардан ҳош бўлиб бирламчи чокнинг ҳамма аффзалликларига эга.
Ўқ яраларга бирламчи жарроҳлик ишлови берилганданг сўнг шу билан яра бирламчи битади деб айтиб бўлмайди.
Ярадорларга бундан кейин кенг қўламда таъсир этувчи антибиотиклар, йўқотилган қон урнини қон ва уни босувчилар бериши; ярадорларни оч қолишдан сақлаш, эрта транспорт воиталарида бир босқичдан бошқасига кўчирилади. Об-ҳавони иссиқ ёки совуқ таъсиридан мухофаза қилиш, жарроҳлик ишлови берилган соҳани иммобилизациясини, организнинг иммунологик холатини мувофиқлантириш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |