Плевра суюқлигини микроскопик текшириш.
Плевра суюқлигини микроскопик текшириш учун центрафугада чуктиришдан фойдаланилади. Центрафугалаш пайтида экссудат ивиши мумкин, шунинг учун натрий цитрат ёки гепарин томизилади. Чукмага тушган хужайралар 1неча усуллар ёрдамида аниқланади. Натив препаратлар, Ромоновский –Гимза ёки Папаниқалау усулида буни амалга оширилади. Атипик хужайрани топиш учун флюренцент микроскопияси ёки хужайра культурасини гистологик текширилади. Натив препарат тайёрлаш учун чукмадан томчи олиб буюм ойначасига солинади ва устидан ёпкич ойна ёпилади. Препаратни курук системада оддий ёки фазоқонтраст микроскопида курилади. Форма элементларининг миқдори бахоланади. Лейкоцит ва эритроцитларни-нг аниқ хисоби ката ахамиятга эга. Уларнинг преп. миқдори центрафуганинг узок ёки тез центрафугаланишига боглик. Эритроцитларнинг кам миқдори травмада куп булса, геморогик экссудат усма, ўпка инфарктида эрит. купаяди. Лейкоцит куп миқдорда бактериологик инфекцияда бўлади. Транссудатда лейкоцитлар сони кам, мезотелий хужайралари кўп бўлади. Чўкманинг устки қисмидан суртма тайёрланади. Суртмани буми элементларини кўриш имконини беради: нейтрафиллар, лимфацитлар, эозинофиллар, моноцит ва атипик хужайралар. Касалликни 5-7 кунида нейтрафиллар аниқланади, кейинчалик сил ва ревматик плевритда лимфацитга алмашади.
Амалий машғулот бўйича ўқитувчининг қайдлари.
Назарий қисм. Амалий машғулот пайтида биринчи навбатда студентни асосий дарс - анатомия, гистология хақида маълумотга эга булиши керак. Саволлар қуйидаги тартибда берилади:
Анатомия, физиология.
М: 1. Унг ва чап ўпка неча қисмдан ташкил топган?
Ўпканинг функционал бирлиги?
Балғам хосил булиш механизми.
Ўпканинг топографик перкуссиясини нима белгилайди? ва бошқалар.
Агар талабалар асосий фанлар тўғрисида билимга эга бўлмаса, уларга қисқача тушунтириш керак, чунки кейинги материаллар тушунарсиз бўлади. Бу муаммони хал қилиш учун 2- вариант саволлари ишлатилади. М:
Бронх қанақа қаватлардан ташкил топган?
Юкори нафас йўлларига қайсилари киради?
Кайси бронх кенг ва калта?
Бронхда қандай рецепторлар жойлашган?
Бу усул ёрдамида тайёрланган ва дарсга тайёр бўлмаган талабаларни аниқлаш мумкин. Бу ёрдамида кейинчалик 3-4 подгруппага булиб, кучлидан кучсиз студент, кучлидан кучсиз педагогик техналогия буйича дарс олиб борилади. Студентни тайёргарлик даражасини ротация усули ёрдамида аниқланади. Бу усулни куллаш учун аудитория кичик группаларга булинади. Хар бир группа бу саволга уз вариант жавобини ёзади, сунгра кейинги машғулотга утилади. Берилган жавоблар дискуссия килинади. Практик машғулотнинг 1-кисми учун 25 мин. ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |