Тошкент темир йўл мухандислари институти "Бухгалтерия ҳисоби ва аудит"


Корхона мол мулки таркиби ва тузилмаси



Download 0,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/26
Sana21.02.2022
Hajmi0,89 Mb.
#59729
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   26
Bog'liq
mintaqavij temir jol uzeli xozhalik faoliyatining tahlili (1)

Корхона мол мулки таркиби ва тузилмаси 
 
Кўрсаткичлар 
Холати 
Ўзгариш 
Йил боши 
Йил охири 
мутлоқ 
нисбий 
Жами маблағлар 
Шу жумладан, 
1. Узоқ муддатли активлар, 
Жамига нисбатан,% 
2. Жорий активлар 
Жамига нисбатан,% 
Шу жумладан: 
2.1 моддий айланма маблағлар, 
Жамига нисбатан,% 
2.2 дебиторлар билан хисоб 
китоблар, 
Жамига нисбатан,% 
2.3 пул маблағлари, 
Жамига нисбатан,%
2.4 Келгуси давр харажатлари, 
Жамига нисбатан,% 
Юкоридаги жадвалда биз корхона мол-мулкини таркибини кўриб чикамиз:
бунда жорий активлар бир неча бўлимлардан иборат . Булар моддий айланма 
маблаглар, 
дебиторлар билан хисоб китоблар, пул маблаглари. 
Моддий айланма маблаглар йил бошида 1274546 сўмни ташкил этган бўлса, 
йил охирига келиб 1848032 сўмни ёхуд 573486 сўмга ошган. Моддий айланма 
маблагълар йил бошида жами жорий активларнинг 44.41% ташкил этган бўлса, 
йил охирига келиб бу кўрсатгич 49.0% бўлди. Дебиторлар билан хисоб 
китоблар йил бошида 1553009 сўм йил охирида 1794329 сўмни ташкил этган. 
Бу кўрсаткичлар хам мос равишда54.11% ва 47.71% бўлган. 
Жорий активлар узок муддатли активларга караганда бир неча баробар кам. 
Чунки темир йўлда асосий воситалар киймати юкори бўлади. 
Молиявий таҳлилнинг муҳим ҳусусиятларидан бири корхона мулки, 
захиралар ва харажатларни ҳар томонлама ўрганишдир. Бундай маблағлар 
таркибига ишлаб чиқариш захиралари, яъни ҳом ашё ва материаллар, сотиб 


37 
олинган ярим фабрикатлар ва комплектловчи буюмлар, конструкция ва 
деталлар, иккиламчи материаллар ва ўрнатилган асбоб–ускуналар, эҳтиёт 
қисмлар, парвариш ва боқувдаги чорва моллари, уруғ ва ем–хашак, арзон 
баҳоли, тез эскирувчи буюмлар ва бошқалар киради. Улар корхонанинг бир 
меъёрида ишлаши ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариши ва шартнома бўйича сотиш 
режасини таъминлашга етарли бўлиши лозим. Шунингдек захира ва 
харажатлар таркибига ўсимлик ва чорвачилик бўйича тугалланмаган ишлаб 
чиқариш, келгуси давр чиқимлари, тайёр маҳсулот ва бошқалар ҳам киради. 
Тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатларини ҳам ўрганиш ва таҳлил этиш 
лозим. 
Баланснинг пассив қисмида корхона маблағларининг қоплаш манбалари 
кўрсатилади. Бозор иқтисодиёти шароитида маблағларни тўлдириш 
қуйидагилардан иборат: 
1. Ўзлик маблағларнинг манбалари. 
2. Мажбуриятлар. 
Бунда энг муҳим ўринни корхонанинг ўзига қарашли устав қўшилган, 
резерв, капиталлар, тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар), мақсадли 
тушум ва фондлар, келгуси давр сарфлари ва тўловлари учун резервлар, 
келгуси давр даромадлари эгаллайди. Устав капитал корхона ихтиёридаги 
доимий беркитилган асосий ва айланма маблағларнинг ҳажмини кўрсатади. У 
турли хўжалик муомалалари таъсирида ўзгариб туради. бунга фойданинг 
тақсимланиши ҳисобига тўлдирилиш, хомийларнинг аъзолик бадаллари, асосий 
воситаларнинг қайта баҳоланиши ва бошқалар сабаб бўлиши мумкин. 
маблағларнинг кўпайтириш манбалари таркибида фойда алоҳида ўринни 
эгаллайди. Фойда ҳажмининг кўпайиши энг аввало Низом жамғармасини 
тўлдиришга ва бошқа эҳтиёт жамғармалари яратилишга олиб келади. 
Амортизация ва бошқа фондларнинг ташкил бўлиши ҳам бозор шароитида 
мазмунан ўзгармоқда. 1991 йилдан амортизация ҳисоблашда тезлаштирган 
меъёрлар (актив турдаги машиналар, қурилмалар, транспорт ва бошқа 
воситалар бўйича) қўлланиши ва тўлиқ тиклаш қисми бўйича амортизация 
ҳисоблаш асосий воситаларн6инг баланс қийматининг маҳсулотлар таннархига 
ўтказиб бўлгунча қадар бажаришлик каби янгиликлар жорий этилди. 
Кредит ва бошқа маблағларга қисқа, ўрта, узоқ муддатга мўлжаллаб 
олинган кредитлар, ўз муддатида узилмаган ссудалар ва бошқа қарз маблағлари 
киради. Шунингдек кредиторлар билан ҳисоблашишлар ва бошқа пассивлар 
ҳам шу ерда инобатга олинади. Бунда кредиторлик қарзлардан ташқари 
бюджетга, суғурта ва меҳнат ҳақи юзасидан корхонанинг қарзлари кўрсатади.
Бозор иқтисоди қонуниятлари ва талабидан келиб чиққан ҳолда 
корхонада қарз кам бўлгани маъқул. 


38 
8-жадвал 

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish