Тошкент темир йўл мухандислари институти "Бухгалтерия ҳисоби ва аудит"



Download 0,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/26
Sana21.02.2022
Hajmi0,89 Mb.
#59729
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26
Bog'liq
mintaqavij temir jol uzeli xozhalik faoliyatining tahlili (1)

3. Корхона молиявий холати тахлили 
3.1 Корхона мол мулки тахлили 
Мустақиллик бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида турли мулк 
шаклидаги корхоналар фаолиятига тўлиқ эркинлик берди. Айниқса савдо-
стиқда эркин муносабат юритиш, ҳамкорликда фаолият кўрсатиш учун шерик 
танлай билиш, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ва уни сотишдан олган даромадга 
тўлиқ эгалик қилиш молиявий кўрсаткичларининг ўзгаришига бевосита таъсир 
этади.
Корханалар фаолиятини ўрганишда бухгалтерия ҳисоботи асосий манба 
бўлиб хизмат қилади. Улар молиявий маълумотларнинг умумлаштирилиши 
натижасида тузилади ҳамкорликда ишловчилар ўртасида бир-бирини ўрганиш 
воситаси бўлади. 
Ҳисобот маълумотлари асосида корхона фаолиятини ўрганишга 
қизиқувчиларни шартли равишда бевосита ва билвосита талабгорларга 
ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳга мулк эгалари, қарз берувчи, мол етказиб 
берувчи, харидорлар, солиқчилар, молиячилар, корхона ишчи ва раҳбар 
ходимлари киради. Ҳар бир қизиқувчи ўзининг манфаати ва талабига қараб 
молиявий ҳисоботларни таҳлил этади. Мулк эгаси сармоядан қанчалик 
самарали фойдаланилаётганлиги, қўшма олинадиган даромад суммаси билан 
қизиқса, қарз берувчи берилган маблағни қайтариб олиш имкониятини 
олдиндан билишга харакат қилади. Билвосита қизиқувчи истеъмолчиларга 
аудиторлик фирмалари, биржалар, ассоциация вакиллари, матбуот ходимлари, 
касаба уюшмалари ва бошқалар киради. Улар молиявий ҳолатга алоқадор 
бўлмасада, биринчи гуруҳ талабгорларининг манфатини ҳимоялаш мақсадида 
ҳисобот маълумотларини ўрганадилар.
Бозор иқтисоди шароитида жавдал, жамоа, қўшма, кичик ҳиссадорлик, 
ҳусусий ва бошқа шаклдаги мулкка эга бўлган корхоналар молиявий аҳволини 
ўрганишнинг мазмуни шундан иборатки, бунда ўз вақтида пул тушумларининг 
келиши, ҳисоблашиш интизомига риоя қилиш, ҳусусий ва қарз маблағларининг 
тўғри нисбатга бўлишини таъминлаш, молиявий тартиб ва интизомга, барча 
ишлаб чиқариш буғинларида иқтисод ва тежамкорликка риоя қилиш муҳим 
аҳамият касб этади. Корхоналарнинг молиявий ҳолати кўп жиҳатдан - баҳо, 
кредит, фойда ва уни иқтисодий тақсимланиш механизмига боғлиқдир. 
Барқарорлик бўлган жойда барча хўжалик муомалалари ва ҳисоб-китоблар ўз 
вақтида бажарилади. Шу боис бозор шароитида ҳар қандай корхонанинг 
молиявий аҳволини билиш ва ўрганишга эътибор кучаймоқда.
Молиявий таҳлилнинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:
- корхонанинг молиявий аҳволини ҳар томонлама ўрганиб, унинг 
ҳолатига аниқ ва ҳолисона баҳо бериш; 
- маблағ ва манбаларнинг жойланишини текшириш, уларни тўғри 
йўналишда ишлатилганлигини аниқлаш; 


23 
- ҳисоблашиш ишларининг ўз муддатида бажарилганлиги, дебитор ва 
кредиторлик қарзлари таркибини ўрганиш; 
- корхонанинг ўзига қарашли маблағлари билан қарз маблағлари 
ўртасидаги нисбат ва айланма маблағларни манба билан таъминланганлигини 
текшириш; 
- молиявий интизомга қанчалик амал қилишни аниқлаш ва тўлов 
қобилиятига баҳо бериш; 
- корхона мулкининг кадрлиги ва тез пулга айлана олиш даражасини 
ўрганиш; 
- айланма маблағлардан фойдаланишга баҳо бериш ва корхонанинг 
молиявий аҳволини яхшилаш бўйича таклифлар баён этиш ва ҳ.к.
Таҳлилнинг асосий мақсади - молиявий фаолиятдаги ютуқ ва 
камчиликларни аниқлаб, маблағлардан янада тўғри фойдаланган ҳолда ҳисоб-
китоб тартибини мустаҳкамлашга қаратилади. Демак, бу маҳсулот ишлаб 
чиқариш ва уни сотиш, ҳаражатларни тежаш, пул-молия алоқалари ва бошқа 
фаолиятларнинг бир-бирига боғлиқлигини кўрсатади. Молиявий таҳлилни 
бажаришда зарур бўладиган манбаларга корхона баланси, унга қилинган 
иловалар ва бошқа ҳисобот маълумотлари киради. Шунингдек, 
бухгалтериянинг синтетик ва аналитик счетлари маълумотларидан ҳам кенг 
фойдаланиш лозим. Чунки кейинги йилларда тузиладиган ҳисоботларнинг 
ҳажми қисқариб, таҳлил имкониятларини чегаралашга олиб келмоқда.
Айниқса маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш, махсус ва мақсадли 
маблағлар, заҳира жамғармаси, фойда ва зарарлар, турли хил ҳисоб-китоблар, 
қийматли қоғоз ва векселлар бўйича маълумотлардан кўпроқ фойдаланилади. 
Булар хўжалик фаолиятининг тўғри бошқарилиши, унинг молиявий барқарор 
бўлиши ва тўлов қобилиятининг яхшиланишига бевосита таъсир кўрсатади. 
Баланс—корхона маблағлари ва қоплаш манбаларининг маълум 
даврдаги ҳолатини кўрсатади. Ҳисоб-китоб ишларини халқаро анъанавий 
талаблар бўйича юритишга оз бўлсада яқинлаштирилиши ҳамда 1995 йилда 
жорий қилинган ва корхоналар тузадиган янги бухгалтерия баланси бозор 
иқтисоди сари қўйилган дастлабки қадамдир. Замонавий иш юритиш шарт–
шароитига мос келувчи балансда актив ва пассив томонлари бўлади. Актив 
томонида корхона маблағлари, пассивида эса хўжаликнинг ўзига тегишли 
манбалар, кредитга ва қарзга олинган бошқа манбалар кўрсатилади. Актив 
маблағларнинг ошиши, пассивдаги манбалар ва фойда (даромад)нинг кўпайиши 
билан боғлиқдир. Баланснинг барча бўлим ва бандларини чуқур ўрганиш 
молиявий аҳволни тўлиқ ўзлаштиришнинг асосини ташкил қилади. 


24 
5-жадвал 

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish