Республика Маънавият ва маърифат маркази, Республика Маънавият ва маърифат
маркази Жиззах вилоят бўлими, Жиззах давлат педагогика институти “Фалсафа,
тарбия ва ҳуқуқ таълими” кафедраси, Жиззах сув оқова ДУК ҳамда Жиззах вилоят
ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси ҳамкорлигида
“
Сув ва ундан оқилона фойдаланиш: муаммо ва ечимлар” мавзусида Республика
илмий-амалий конференциясини ўтказиш тўғрисидаги
АХБОРОТ ХАТИ
2022 йил 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш
вазирлиги томонидан тақдим этилган
“
Сувдан оқилона фойдаланиш тарғиботига
йўналтирилган мультимедиа маҳсулотини яратиш
” лойиҳаси асосида “
Сув ва ундан
оқилона фойдаланиш: муаммо ва ечимлар”
мавзусида Республика илмий-амалий
онлайн конференцияси ўтказилади. Конференция материаллари бўйича нашр этилган
тўплам электрон шаклда тарқатилиши режалаштирилган.
Конференция жараёнида муҳокама қилинадиган мавзулар йўналишлари:
1.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда олиб борилган сув сиёсати, унинг
иқтисодиёти
ривожланиши ва халқимиз турмуш тарзидаги ўрни;
2.
Сув ва ундан оқилона фойдаланиш ҳақида “Авесто” ҳамда “Қуръон”
китобларида илгари сурилган ғоялар, аждодларимиз томонидан шаклланган қадриятлар,
табиат неъматларини асраш тўғрисидаги фикрлар ва уларнинг инсоният тамаддунидаги
ўрни;
3.
Глобаллашув шароитида ичимлик суви муаммоси ва уни олдини олишга
қаратилган жаҳон тажрибаси;
4.
Дунёда сув ва сув заҳиралари, ичимлик суви миқдорининг камайиб бориши,
сувга нисбатан эътибор, сувни ифлослантирмаслик учун республикамиз ҳамда дунё
мамлакатларида олиб борилаётган ишларнинг таҳлили;
5.
Сув ва ундан оқилона фойдаланиш методологияси: назария ва амалиёт;
Конференция ишида профессор-ўқитувчилар ва амалиётчи мутахассислар, давлат
ва жамоат ташкилотлари ҳодимлари, докторантлар, тадқиқотчилар ва барча соҳага
қизиқувчилар иштирок этиши мумкин.
Конференцияда иштирок этиш учун тезис ва мақолалар
2022 йилнинг 25 июнга
қадар қабул қилинади.
Тақдим этилаётган мақола ва анжуман материалларини
расмийлаштириш тартиби:
1. Конференция материаллари электрон шаклларда иккита файл: кўринишида Word
2003, 2007 форматида Times New Roman, 14 шрифт, сатрлар оралиғи 1,5 см, саҳифалар
чапдан ва юқоридан 2,5 см, пастдан ва ўнгдан 2 см қолдирилган ҳолда бўлиши шарт.
2
.
Биринчи қаторда, саҳифанинг ўртасида бош ва қалин ҳарфлар билан мақоланинг
номи, 2-қаторда муаллифнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, 3-қаторда
муаллифнинг иш жойи, лавозими, илмий даражаси ва унвони, 4-қаторда матн ёзилади
(намунага қаранг).
3. Асосий матн сатрлар оралиғи 1,5 см интервалда, сатр боши -1см, сатрларни
энига тўғирлаш, сўзларни бошқа қаторга кўчириш – автоматик тарзда бўлиши лозим.
4.Адабиётларнинг тўлиқ рўйхати асосий матндан сўнг алифбо тартибида
кўрсатилиши лозим.
5
.
Манба ва адабиётга ишора (ссылка)лар асосий матн ичида [1] кўринишда бўлиши
лозим (намунага қаранг).
6
.
Тақдим этилаётган мақолалар ҳажми 3-5 бетгача бўлиши мумкин.
7. Мақолалар ўзбек тилида қабул қилинади.
8. Матн илмий-услубий таҳрир қилинган ҳамда шўъбаларга мансублиги
кўрсатилган бўлиши лозим.
9. Иқтидорли талаба ва магистрларнинг илмий мақолаларига профессор-доцентлар
тақризи талаб этилади.
10. Барча талабларга жавоб берган ва таҳрир ҳайъати кўригидан ўтган мақолалар
илмий тўпламга киритилади.
Анжуман қатнашчиси талабномасининг намунаси:
1.
Фамилия, исм, шарифи__________________________________________
2.
Илмий даражаси ва унвони ______________________________________
3.
Иш жойи, лавозими_____________________________________________
4.
Мақоланинг номи_______________________________________________
5.
Телефон _______________________________________________________
ДИҚҚАТ!
Конференцияда иштирок этиш учун мақола ва тезислар
2022 йилнинг 25 июнга
қадар
қабул қилинади.
Ташкилий қўмита мақолаларни танлаб олиш ҳуқуқига эга.
Фақат таҳрир ҳайъати томонидан нашрга тавсия этилган муаллифларнинг мақола
ва тезислари чоп этилади.
Анжуманда фаол қатнашган иштирокчилар анжуманнинг сўнгги ялпи онлайн
мажлисида:
“Энг яхши мазмунли мақола”, “Энг яхши таҳлилий мақола”
номинациялари бўйича сертификат билан тақдирланиши кўзда тутилган.
Манзил: Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шоҳ кўчаси 63-уй.
Конференция ўтказиш учун масъул:
Нишонов Шахзод - +998995560780, Исомиддинов Суръат - +998941916393.
Мурожаат учун:
Жиззах инновацион ривожланиш бошқармаси
телефон рақами
+998722267006 (телеграмм
+998995560780, +998941916393
)
Конференцияда қабул қилинган мақолалар учун тўлов талаб этилмайди!!!
Do'stlaringiz bilan baham: |