Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва тарғиботнинг замонавий технологиялари” мавзусида республика
илмий-амалий конференциясини ўтказиш тўғрисидаги
АХБОРОТ ХАТИ
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш муносабати билан Янги Ўзбекистон – бу “Халқ манфаати ҳамма нарсадан улуғ” деган эзгу ғоя асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва янгиланишларни кенг тарғиб этиш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва тарғиботнинг замонавий технологиялари” мавзусида Республика илмий-амалийонлайн конференцияси ўтказилади. Конференция материаллари бўйича нашр этилган тўплам электрон шаклда тарқатилиши режалаштирилган.
Конференция жараёнида муҳокама қилинадиган мавзулар йўналишлари:
Ўзбекистонда маънавий-маърифий ишларни янги босқичга кўтариш, ижтимоий-маънавий муҳит ҳолатини ўрганиш ва уни такомиллаштириш.
Ёшларни ватанга муҳаббат ва касбга садоқат руҳида тарбиялашда Узлуксиз маънавий тарбия концепциясининг аҳамияти.
Глобаллашув шароитида мафкуравий хавфсизликни таъминлаш масалалари.
Ижтимоий тармоқларнинг аҳоли, айниқса, ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясига таъсири.
Ёшлар маънавиятига қаратилган таҳдидларига қарши мафкуравий иммунитетини шакллантириш технологиялари.
Конференция ишида профессор-ўқитувчилар ва амалиётчи мутахассислар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, докторантлар, тадқиқотчилар ва талабалар қатнашишлари мумкин.
Конференцияда иштирок этиш учун тезис ва мақолалар 2022 йилнинг 20 мартга қадар қабул қилинади.
Тақдим этилаётган мақола ва анжуман материалларини
расмийлаштириш тартиби:
1. Конференция материаллари бир нусхада ва электрон шаклларда иккита файл: кўринишида Word 2003, 2007 форматида Times New Roman, 14 шрифт, сатрлар оралиғи 1,5 см, саҳифалар чапдан ва юқоридан 2,5 см, пастдан ва ўнгдан 2 см қолдирилган ҳолда бўлиши шарт.
2. Биринчи қаторда, саҳифанинг ўртасида бош ва қалин ҳарфлар билан мақоланинг номи, 2-қаторда муаллифнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, 3-қаторда муаллифнинг иш жойи, лавозими, илмий даражаси ва унвони, 4-қаторда матн ёзилади (намунага қаранг).
3. Асосий матн сатрлар оралиғи 1,5 см интервалда, сатр боши -1см, сатрларни энига тўғирлаш, сўзларни бошқа қаторга кўчириш – автоматик тарзда бўлиши лозим.
4.Адабиётларнинг тўлиқ рўйхати асосий матндан сўнг алифбо тартибида кўрсатилиши лозим.
5.Манба ва адабиётга ишора (ссылка)лар асосий матн ичида [1] кўринишда бўлиши лозим (намунага қаранг).
6. Тақдим этилаётган мақолалар ҳажми 3-5 бетгача бўлиши мумкин.
7. Мақолалар ўзбек тилида қабул қилинади.
9. Сўнгги ялпи мажлисда хулоса ва таклифлар муҳокама қилиниб, якуний тавсиялар қабул қилинади.
10. Матн илмий-услубий таҳрир қилинган ҳамда шўъбаларга мансублиги кўрсатилган бўлиши лозим.
11. Иқтидорли талаба ва магистрларнинг илмий мақолаларига профессор-доцентлар тақризи талаб этилади.
12. Барча талабларга жавоб берган ва таҳрир ҳайъати кўригидан ўтган мақолалар илмий тўпламга киритилади.
Анжуман қатнашчиси талабномасининг намунаси:
Фамилия, исм, шарифи__________________________________________
Илмий даражаси ва унвони ______________________________________
Ишжойи, лавозими_____________________________________________
Мақоланинг номи_______________________________________________
Телефон _______________________________________________________
ДИҚҚАТ!
Конференцияда иштирок этиш учун мақола ва тезислар 2022 йилнинг 20 мартга қадар қабул қилинади.
Ташкилий қўмита мақолаларни танлаб олиш ҳуқуқига эга.
Фақат таҳрир ҳайъати томонидан нашрга тавсия этилган муаллифларнинг мақола ва тезислари чоп этилади.
Анжуманда фаол қатнашган иштирокчилар анжуманнинг сўнгги ялпи мажлисида: “Энг яхши мазмунли мақола”, “Энг яхши таҳлилий мақола” номинациялари бўйича сертификат билан тақдирланиши кўзда тутилган.
Манзил: Тошкент шахри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 9-уй
Конференция ўтказиш учун масъул: Ижтимоий - маънавий тадқиқотлар институти Мурожаат учун: Тураев Камолиддин телефон рақами +998 99 864 75 42 (телеграм)
Do'stlaringiz bilan baham: |