2. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш асослари?
Жавоб: 291-модда. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш
Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш уларнинг Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи кейинчалик бир йилдан уч йилгача муддатга чекланган ҳолда, мажбурий ёки назорат остида мустақил равишда чиқиб кетишидан иборат. Маъмурий тарзда чиқариб юбориш жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан қўлланилади.
Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш ушбу Кодекснинг 512, 518, 519, 56, 57, 58-моддаларида, 611-моддаси биринчи қисмида, 94, 1651, 1842, 1843, 189, 1891, 201, 2021, 2241-моддаларида, 225-моддаси еттинчи ва саккизинчи қисмларида, 239, 240, 241-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда қўлланилиши мумкин.
41-билет
1. Нима мақсадда суд ишларини назорат тартибида кўриш институтини тугатилди?
Жавоб: Сўнгги уч-тўрт йил ичида суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, судьялар фаолиятига аралашишни қатъий тақиқлаш, суд амалиётидаги баъзи бир хато ва кам- чиликларни тузатиш билан боғлиқ кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан 10 дан ортиқ қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 га яқин фармон ва қарорлари қабул қилинди. Лекин, суд амалиётининг таҳлили шуни кўрсатаяптики, ҳозир ҳам суд ҳимоясини таъминлашда ортиқча бюрократик тўсиқлар ёки баъзи бир камчиликлар бор. Мана шу камчиликлар оқибатида судларда ишлар тўлиқ ва холис кўрилмаётгани, узоқ муддат чўзилаётгани ёки иқтисодий судларда апелляция, кассация ва назорат тартибида кўрилган кўплаб ишларнинг бекор қилинганлиги ёки ўзгартирилганлиги фуқароларда суд тизимига нисбатан ишончсизликни келтириб чиқармоқда. 2020 йил 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги тарихий Фармон айнан суд амалиётидаги мана шундай камчиликларнинг бартараф этилишида муҳим аҳамият касб этади. Зотан, биринчидан, суд тизимида собиқ тоталитар тузумдан эскилик сарқити бўлиб келаётган, ўз номи билан ҳам суднинг мазмун-моҳиятига тўғри келмайдиган назорат тартибида ишларни кўриш амалиётидан тўлиқ воз кечилади. Таъкидлаш керакки, бу суд амалиётидаги ҳар қандай ишларни назорат тартибида кўриб, янгидан қарор чиқариб, қуйи судларнинг қарорини бекор қилиш орқали уларга таъсир кўрсатишдек номақбул амалиётдан тўлиқ воз кечилишига олиб келади. Ушбу тартиб халқаро ҳамжамият томонидан суд тизимида ҳал қилувчи аҳамиятга эга принцип сифатида қараладиган судьялар мустақиллигини таъминлаш имконини беради. Судьяларга холис, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишда ҳеч қандай босим ўтказишга йўл қўйилмайди. Бундан ташқари, фуқароларнинг овора бўлишига, судларда иш ҳажмининг асоссиз ва мақсадсиз ортишига, энг ёмон томони коррупция билан боғлиқ ҳолатларнинг вужудга келишининг олдини олади. Айни пайтдаги ривожланган демократик давлатлар суд тизимидаги тенденция ишларнинг юқори инстанцияларда бир неча бор кўрилишига йўл қўймасдан, суд қарори- ни бир марта қайта кўриш билан унга нуқта қўйишга қаратилган. Кўпчилик давлатлар тажрибасида, хусусан англо-саксон ҳуқуқ тизимида, романо-герман суд ҳуқуқида, қолаверса МДҲ мамлакатларида ҳам апелляция ва кассация тартибида ишларни кўриб чиқиш амалиёти кенг татбиқ этилган. Иккинчидан, фуқароларнинг судма-суд сарсон бўлишларининг олдини олиш мақ- садида ортиқча суд босқичларини бекор қилиш орқали «бир суд – бир инстанция» тамойили жорий этилиб, туманлараро, туман (шаҳар) судларининг қарорларини вилоят даражасидаги судлар томонидан апелляция тартибида, апелляция тартибида кўрилган суд қарорларини эса Олий суд томонидан кассация тартибида қайта кўриб чиқиш, кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича суд қарорларини эса Олий суд раиси, Бош прокурор ва уларнинг ўринбосарлари протестига кўра кассация тартибида такроран кўриб чиқиш белгиланмоқда. Тасаввур қилинг, айни пайтгача давом этиб келаётган амалиёт, яъни бир суднинг ўзида биринчи инстанцияда кўрилган ишлар шу суднинг ўзида кейинги инстанция сифатида яна такроран кўрилишида ҳеч бир мантиқ йўқ эди. Шу ўринда қуйидаги статистик маълумотларни келтириб ўтиш мақсадга мувофиқ: вилоят судлари 3 та (биринчи, апелляция ва кассация) инстанцияда ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга. Биргина 2019 йилнинг ўзида айни бир вилоят судида биринчи ва апелляция (кассация) инстанциясида кўрилган ишларнинг 13 мингга яқини Олий судда ўзгартирилган ёки бекор қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |