Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ташкил этилиши муносабати билан суд тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Ҳукм устидан апелляция шикоятлари ва протестлари бериш муддати ҳамда апелляция шикояти ёки протести бериш муддатини тиклаш тартиби



Download 143,26 Kb.
bet20/62
Sana21.02.2023
Hajmi143,26 Kb.
#913454
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   62
Bog'liq
атесс охирги жавоблари

3. Ҳукм устидан апелляция шикоятлари ва протестлари бериш муддати ҳамда апелляция шикояти ёки протести бериш муддатини тиклаш тартиби
Жавоб: 4974-модда. Ҳукм устидан апелляция шикоятлари ва протестлари бериш муддати
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Ҳукм устидан шикоят ва протест бериш учун белгиланган муддат ичида иш суддан талаб қилиб олиниши мумкин эмас. Тарафлар шу вақт мобайнида иш билан суд биносида танишишга ҳақли.
Белгиланган муддат ўтгандан кейин берилган шикоят ёки протест оқибатсиз қолдирилади, бу ҳақда уларни берган шахсларга хабар қилинади.
4975-модда. Апелляция шикояти ёки протести бериш муддатини тиклаш тартиби
Ҳукм устидан шикоят бериш ёки протест билдириш муддати узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган ҳолларда апелляция шикояти ёки протести бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ҳукм чиқарган судга муддатни тиклаш сўралган илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин. Зарур ҳолларда, бу масала илтимоснома берган шахснинг иштирокида ҳал қилинади.
Суднинг ўтказиб юборилган муддатни тиклашни рад этиш тўғрисидаги ажрими устидан апелляция инстанцияси судига хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин бўлиб, у мазкур ажримни бекор қилишга, ўтказиб юборилган муддатни тиклашга ва апелляция шикояти (протести) бўйича ишни кўришга ёхуд ишни ҳукм чиқарган судга ушбу Кодекс 4976-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган талабларни бажариш учун юборишга ҳақли.

БИЛЕТ -17


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги “Суд органлари фаолиятини молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6134-сонли Фармонини мазмун-моҳиятини очиб беринг.
Жавоб: 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Судьялар олий кенгаши, Олий суди, қуйи судлар судьялари, Судьялар олий мактаби ва уларнинг аппарати ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг иш ҳақлари ва қўшимча тўловлари тўлиқлигича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши, бунда, қуйидаги тўловлар 2021 йил 1 октябрга қадар Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади:
судлар, Судьялар олий кенгаши судьялари ва уларнинг аппарати ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг кўп йиллик хизматлари учун устамалар;
Олий суд, Судьялар олий кенгаши судьялари ва аппаратлари ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг малака даражаси ва мансаб даражаси учун қўшимча ҳақ.
2. Ҳужжатлар матнини компьютерда тайёрлаш қоидалари ҳақида нималарни биласиз?
Жавоб: 10.1. Компьютерда тайёрланадиган ёзувлар: стандарт когозларга к;ора рангда ёзилиши; чапдан 2,5 см, унгдан, тепа ва пастдан 1,5 смгача саҳн колдирилиши; хатбоши (абзац) 6 ҳарфдан (1.27) иборат урин колдирилиб бошланиши;
бехато ва тузатишларсиз, тушунарли ва куринарли матнда тузилиши;
қайта кўрилиб, тахлил қилиниб, лозим булса судьянинг имзоси билан берилиши керак.
10.2. Матнлар 1 каторлараро интервалда босилади. Фақат А4 ҳажмдаги бланкаларга босиладиган хужжатлар матнлари 1,5 қаторлараро интервалда босилиши мумкин.
10.3. Матбуот нашри учун мулжалланаётган ва маърузалар матни хужжатлари
2 каторлараро интервалда босилади.



Download 143,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish