Андоза ўлчамини ўзгартириш.
Кичкина эмас, каттароқ ўйинчоқ тикиш учун андоза ўлчамини ўзгартириш мумкин. Катталаштиришга берилганда, барча деталлар катталаштирилиши кўзда тутилади. Бунинг учун, барча деталларни катакларга бўлиб олинади ва катакларни тенг миқдорда катталаштириб, андоза чизиқларин мослаштириб чизиш йўли билан катталаштириш мумкин. (5-расм).
5-расм
АЙИҚЧА.
Айиқча (4-расм) ўйинчоғини тайёрлаш учун бизга қуйидаги материаллар керак бўлади:
жигарранг духоба – бош, қулоқ, тана, қорин, қўл ва оёқлар учун;
малларанг (оч жигарранг) духоба – бурун ва қулоқлар учун;
ўртача ўлчамдаги қора мунчоқлар – бурун ва кўзлар учун;
сўлакча учун ёрнқин рангли чит;
ёрқин рангли лента – боғлаш учун;
п ахта ёки синтепон – ўйинчоқ ичини тўлдириш учун;
4-расм
Айиқча деталларини бичиш:
Бичиш деталлари 5-расмда кўрсатилган.
Жигарранг духобадан қуйидаги деталларни бичиб олинади:
1-детал – бош – 2 дона;
2-детал – тана – 2 дона;
3-детал – қорин – 2 дона;
4-детал – пешона – 1 дона;
5-детал – қулоқ – 2 дона;
7-детал – оёқ – 2 дона;
8-детал – қўл – 4 дона.
Малларанг духобадан:
5-детал – қулоқ – 2 дона;
9-детал – оёқ ва қўлларига ёстиқча – 4 дона;
10-детал – бурун – 2 дона.
Читдан:
6-детал – сўлакча – 1 дона.
Айиқча тикиш тартиби.
Бошнинг пастки бурун қисми а нуқтадан бошлаб b, d нуқталаридан ўтиб, бўйин чизиғигача тикилади.
Пешонани бошга бириктириб тикилади. Бошни ағдариб, ичи тўлдирилади.
Қорин деталларини уланада, юқори ва пастки оёқлар уч қисмлари очиқ қолдирилиб, тикиб чиқилади.
Оёқ ва қўллар учлари орасига ёстиқчаси қўйиб тикилади.
Тана қисмлари бириктирилиб тикилади, ағдарилиб ичи тўлдирилади.
Қулоқлар тикилиб, бошга бириктирилади. Бош танага бириктириб тикилади.
Бурун ва кўзлар бириктириб тикилади.
Сўлакчага боғлаш учун лента тикилади ва айиқча бўйнига боғланади.
ҚУЁНЧА.
Қуёнча (6-расм) ўйинчоғини тайёрлаш учун бизга қуйидаги материаллар керак бўлади:
пушти сатиндан тана бичилади;
оқ сатиндан бош, қулоқ, кўз;
ҳаворанг сатиндан оёқ, қўл, кўз;
оқ ва қизил штапелдан лаблар;
оқ пахмоқдан тумшуқ ва дум;
мўйнадан мўйлов.
Қуёнчани тайёрлаш учун 6-расмда кўрсатилган чизма асосида андозалар тайёрланиб, газламадан қуйидаги деталлар қирқилади:
1-детал – бош – 2 дона;
2-детал – тана – 2 дона;
3-детал – қулоқ – 4 дона;
4 –детал – кўз – 2 дона;
5-детал – бурун – 1 дона;
6-детал – пастки лаб – 2 дона;
7-детал – тумшуғи учун ёпқич – 1-дона;
8-детал – товон – 4 дона;
9-детал – юқори оёқ – 4 дона.
6-расм
Қуённи тикиш тартиби.
Бош, оёқ, тана, товон, қулоқлар жуфтлаб тикиб, чизмада штрих билан кўрсатилган жойи очиқ қолдирилади ва шу жойдан ўнгига айлантириб, ичи тўлдирилади.
Оёқ ва товон тана қисмига яширин чок билан бириктирилади.
Бошнинг юқори қисми тўлдирилмай тикилади.
Тумшуғи учун ёпқич оқ пахмоқдан, пухли трикотаждан бичилиб, занжирсимон чок билан тикилади ва ўнгига айлантирилади.
Лабнинг оқ ва қизил қисми биргаликда тикилади, ўнгига айлантириб, тумшуғининг пастки қисмига тикилади.
Оқ толадан тумшуғининг икки ёнига мўйлов тикилади.
Тананинг орқа қисмига оқ пахмоқдан дум тикилади.
Кўз оқ ва ҳаворанг газламадан қирқиб тикилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |