Тошбақа ясаш.
Тошбақани ясаш учун бизларга керак бўлади: Лой, стеклар, клеёнка, идишда сув, сочиқча, гуашь, мўйқалам, елим ПВА ёки лак.
Ишнинг бориши:
Лойдан ўртача шар думалоқлаймиз.
Шарни клеёнкага қўямиз. Уни кафт билан босиб, япалоқ кулча ҳолга келтирамиз.
Лойдан ўртача йўғон чўзинчоқ шакл тайёрлаймиз. Уни кулчага бириктирамиз - бу тошбақанинг панжаси.
Лойдан яна йўғон чўзинчоқ шакл ясаб, тошбақанинг тўртта панжасини ясаймиз. Сўнгра учи юмалоқ йўғон чўзинчоқ шакл ясаб, уни ҳам тошбақа танасига бириктирамиз – бу тошбақанинг боши.
Лойдан кичкина бир томони учли чўзинчоқ шакл ясаймиз. Уни тошбақа танасига бириктирамиз – бу тошбақанинг думи.
Бошида тайёрлаганимиздек, яна шар ясаймиз. Уни япалоқ кулча холига келтириб, тошбақа танасининг устига ёпамиз – бу тошбақа косаси.
Косасининг нотекис тузилиши кўрсатиш учун, устига ҳар хил нарсаларнинг босамиз. Юмалоқ ручка қалпоқчаси яхши тўғри келади. Сўнгра стек ёрдамида тошбақа бармоқларини панжаларида чизамиз.
Тошбақа тайёр бўлди. Хўл сочиқча ёрдамида, нотекис жойларини силлиқлаймиз. Буюмни куритилади ва гуашь билан бўялади. Сўнгра рангсиз лак ёки елим ПВА билан қопланади.
Маймунча ясаш.
Маймунчани ясаш учун бизларга керак бўлади: Лой, стеклар, тахтача, идишда сув, губка, гуашь, мўйқалам, елим ПВА ёки лак.
Ишнинг бориши:
Лойдан тухумсимон, йўғон чўзинчоқ шакл тайёрлаймиз – бу маймунчанинг танаси. Яна тўртда чўзинчоқ шакл тайёрлаймиз. Улардан иккитаси озгина узунроқ бўлиши керак. Бу маймунча панжалари. Калтароқ чўзинчоқ шаклларни озгина буклаб, орқа панжа шаклига келтирамиз ва сув билан хўллаб, танага бириктирамиз.
Олд панжа кўринишида сув билан хўллаб, битта узун жгутни ёпиштирамиз. Стек ёрдамида панжа учларини ажратиб, бармоқлар қиламиз.
Унчалик катта бўлмаган лойдан бўлагидан тухумсимон шарча юмалатамиз. Кўрсаткич, катта ва ўрта бармоқлар билан шарчани бир томонини узайтириб, маймунчанинг юзини ясаймиз.
Стек билан оғзини икки бўлакка бўлиб, лабларини ясаймиз. Стек ёрдамида бурун тешикларини ва кўз учун чуқурчалар қиламиз.
Кўзлари учун иккита шарча юмалатамиз. Уларни сув билан хўллаб, юзига ёпиштирамиз. Иккита ясси кулча қилиб, қулоқлар шаклини берамиз. Уларни бошига бириктирамиз.
Маймун терисини ўхшатиш учун, бошнинг орқа қисми, тана ва панжаларида стек билан тўлқинсимон чизиқлар ўтказамиз.
Сўнгра қолган чўзинчоқ шални букиб, қўл шаклини берамиз. Сув билан хўллаб, танага ёпиштирамиз. Стек билан бармоқларини ясаб, панжа устига жун қиламиз.
Маймунча тайёр бўлди. Хўл сочиқча ёрдамида, нотекис жойларини силлиқлаймиз. Буюмни куритилади ва гуашь билан бўялади. Сўнгра рангсиз лак ёки елим ПВА билан қопланади.
Мазкур тавсияномада, болалар ўртасида бажариш мумкин бўлган амалиётларни тавсия этар эканмиз, биз аввало оромгоҳларда, майдончалардаги болаларнинг ёшлари ҳар хиллигини инобатга олиб, уларнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, юқоридаги мисолларни кўрсатиб ўтдик. Бу машғулотларга ҳам болаларнинг ёшлари инобатга олинган ҳолда маълум вақт ажратилди.
Болаларнинг тассаввурларини ижодий фаолият билан боғлаб шуғулланиши орқали ривожлантириш шу даражада зарурки, улар келажакда ўзларига ишониб юксак мақсадларга, санъатга бадиий маҳорат билан юқори чўққиларни эгалласинлар.
Фойдаланилган адабиётлар:
”Волшебная глина и дети”О.А.Скиба
“Технология производства и декорирование художественных керамических изделий” Л.Ф.Акунова, В.А.Крапинин. 1984 йил.
Тошент шаҳар “Баркамол авлод” болалар марказининг “Майда пластика” тўгараги раҳбари Умурбаева Нилуфар Махсадбековнанинг иш тажрибасидан.
Do'stlaringiz bilan baham: |