Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
илк бор Ўзбекистон Республикасида масофавий таълимнинг журнал шакли ишлаб чиқилди ва врачларларни иш жойидан ажрамаган холда малака ошириш имкони берилди. Ушбу таълим орқали берилган ҳар бир сертификат врачларга малака тоифаларини олишда 24 соат хисобидан инобатга олинмоқда;
биринчи бор JOOMLA платформасида масофавий таълимнинг онлайн дастури ишлаб чиқилди, ноанъавий малака ошириш усулларининг афзалликлари аниқланди, иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари хисобланди;
анъанавий ва масофавий машғулотларни амалиётга тадбиқ этиш натижасида, уларнинг натижалари солиштирма таққосланди, масофавий таълим тизими сифатини анъанавий таълим тизимидан паст эмаслиги кўрсатилди;
анъанавий ва масофавий таълим натижасида топширилган тестларнинг тахлилига биноан ёш врачларнинг кекса врачларга нисбатан ўзлаштириш натижалари юқорилиги аниқланди;
масофавий таълим асосида соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида ишлаб чиқилган услубий қўлланма асосида “Жамоат тренер”ларини тайёрлаш ва уларни сертификатлаш имкони берилди;
масофавий таълимнинг журнал шакли асосида малака оширган врачларнинг йиллик асосий кўрсаткичлари, малака оширмаган врачларнинг натижаларига нисбатан яхши натижа берганлиги аниқланди.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги ишда қўлланилган назарий ёндашув ва усуллар, олиб борилган тадқиқотнинг услубий жиҳатдан тўғрилиги, тадқиқот иштирокчилари сонининг етарлилиги, миқдорий экспериментал, миқдорий, ретроспектив, сифатли ҳамда кўп қиррали, кўп омилли аралашувлар ва статистик текширув усулларига асосланганлиги, барча рақамли маълумотлар замонавий компьютер технологияларини қўллаб ишлов берилганлиги, шунингдек, тадқиқот натижаларининг халқаро ҳамда маҳаллий тадқиқотлар билан таққосланганлиги билан асосланган. Статистик усулларнинг қўлланилиши олинган натижаларнинг ишончлилигини таъминлаган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти олинган натижалар асосида врачларни масофадан ўқитишнинг янги усуллари жорий этилганлиги, уларнинг анъанавий ўқитиш усуллари билан таққосланганда тиббий хизмат сифатига юқори самарадор таъсир этиши аниқланганлиги, шунингдек, айрим масофавий таълим усулларининг иқтисодий самарадорлиги ҳисоблаб чиқилганлиги билан изоҳланади. Соғлиқни сақлаш тизими ташкилотчилари ва амалий шифокорлар учун таклиф этилган масофадан ўқитишнинг янги усуллари, замонавий информацион технологиялар ҳамда интернет дастурларининг ишлаб чиқилиши ва татбиқ этилиши врачларнинг ўз иш ўрнидан кетмаган ҳолда малакасини ошириш ва шу орқали тиббий хизмат сифатини яхшилаш имконини беради.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти олинган натижаларнинг жорий этилиши врачлар ва магистрларни тайёрлаш сифатини яхшилаш, врачлар малакасини такомиллаштиришда ўқитишнинг масофавий таълим туридан фойдаланиш хизмат сафарлари учун сарфланадиган йўлкира, овқатланиш, яшаш учун харажатлар миқдорини камайтириш ва шу орқали бюджет маблағларидан янада самарали фойдаланиш имконини беради, шунингдек, ўз малакасини ошириш учун семинарлар ҳамда илмий анжуманларда иштирок этиш имкони бўлмаган врачларнинг ҳам билим даражасини ошириш, ишдан узилмаган ҳолда ўз устида ишлаш ва шу орқали ўз малакасини оширишларига олиб келади. Масофадан ўқитиш усулларидан фойдаланилганда катта миқдордаги врачлар гуруҳини қамраб олиш имкони яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |