Н.Н. Убайдуллаева
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш
илмий котиби, тиббиёт фанлари доктори
Д.А. Асадов
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги Бир марталик илмий семинар раиси,
тиббиёт фанлари доктори, профессор
|
КИРИШ (докторлик диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда тиббиёт соҳаси ҳеч қачон такомиллашиш ва олдинга интилишдан тўхтамайди. Сўнгги 100 йил давомида ушбу жараён тубдан ўзгарди ҳамда ўтган асрларга нисбатан ҳажм ва сифат жиҳатидан жуда тез суръатларда ривожланди, далилларга асосланган тиббиётга мувофиқ касалликларни ташхислаш, даволаш ва профилактика қилиш яхшиланди. Ушбу ўзгаришлар туфайли шифокорларнинг касаллик этиологияси, патогенези, дори-дармонлар билан даволаш, шунингдек, турли касалликларнинг олдини олиш бўйича билимларини доимий равишда ошириб бориш талаб этилади1,2,3,4.
Врачлар малакасининг етарли эмаслиги ҳамда тиббиёт фани ва амалиётида қабул қилинган беморларни текшириш ва даволаш усулларига амал қилмаслик, кўпинча, тиббий хатоларга олиб келиши мумкин. Соғлиқни сақлаш соҳасида тадқиқотлар ва сифат агентлиги томонидан 1999 йилда АҚШда тадқиқот амалга оширилди ҳамда «Хато қилиш инсонга хос: соғлиқни сақлашда хавфсизликни ошириш» деб номланган ҳисоботи тақдим этилди. Ҳисоботда қайд этилишича, тиббий хатолар туфайли АҚШ касалхоналарида ҳар йили 44000 дан 98000 нафаргача инсон вафот этади. Бу автоҳалокатлар (43458), кўкрак саратони (42297) ёки ОИТС (16516)га нисбатан анча кўп. Маълумки, касалликлар профилактикаси молиявий харажатларни аҳамиятли камайтириши мумкин. Юрак, ўпка ва қон Миллий институти (АҚШ) томонидан олиб борилган ҳисоб-китобларга кўра профилактик чораларга сарфланган 1 доллар лаборатор текширишларга сарфланувчи 8 доллар ҳамда касалликни даволашга сарфланувчи 326 долларни тежайди5.
Шунинг учун касалликлар профилактикаси бўйича врачларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари олдидаги соғлиқни сақлаш тизими учун давлат томонидан ажратилган маблағларнинг юқори самарадорлигини таъминловчи долзарб масала ҳисобланади. Маълумки, таълимда кимдир анъанавий усулда (ўқув дастурлари асосида бевосита ўқитувчи билан бирга) яхши ўзлаштирса, кимдир ноанъанавий (интерфаол, масофавий, аралаш:-аудио,-видео ёки билвосита) усул орқали мавзуни ўзлаштириш даражаси юқори бўлади.
__________________
Кошелев И.А. Дистанционное образование в системе современного здравоохранения: реальность и перспективы. // Медицинский альманах, 2010. №1. – C. 48–53. Козлов А.Н. Мир на пути SMART Education / А.Н.Козлов, К.А.Яснов. // Управление качеством, 2011. №6. – С. 48–49.
Confessore S. Building a learning organization: communities of practice, self directed learning and CME. J Continuing Educ Health Professions 1997;17:5–11.
Davis D., O’Brien M.A., Freemantle N., et al. Impact of formal continuing medical education: do conferences, workshops, rounds, and other traditional continuing education activities change physician behavior or health care outcomes? JAMA 1999;282:867–74. http://dx.doi.org/10.1001/jama.282.9.867
www.nhlbi.nih.gov
Белозерова Е.А., Кристальный Б.В., Натензон М.Я., Тарнопольский В.И. Дистанционное обучение в электронном здравоохранении. – Информационное общество, 2007. – С. 85–93.
Шу сабабли ўқитишнинг турли шаклларини мавжуд бўлиши, ўқувчиларнинг ўзлаштириш жараёнига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин6, 7.
Бундан ташқари, врачларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш жараёнида ўқитиш билан боғлиқ бўлган молиявий харажатларга ҳам боғлиқ. Тез-тез хизмат сафарлари, ишдан узилиш ва молиявий харажатлар билан боғлиқ бўлмаган масофавий таълим врачлар малакасини оширишнинг замонавий усулларидан бири бўлиб ҳисобланади8,9,10.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида», 2018 йил 7 декабрдаги ПФ–5590-сон «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида», 2019 йил 8 октябрдаги ПФ–5847-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонлари, 2017 йил 20 июндаги ПҚ–3071-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017–2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |