O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI
OLIY VA O`RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI
T OSHKENT MOLIYA INSTITUTI
Туракулов Жахонгир Худайбердиевич ММ-59-2 гурух
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
«ИҚТИСОДИЁТ» КАФЕДРАСИ
“МИКРОИҚТИСОДИЁТ.МАКРОИҚТИСОДИЁТ” ФАНИДАН
ЁЗМА ИШ ВАРИАНТИ-42
Ишлаб чиқарувчиларга субсидиялари ва импортни квоталар орқали тартибга солиш.
Ялпи талабнинг баҳодан бошқа омилларига ва уларнинг AD эгри чизиғига таъсирига изоҳ беринг.
Ишлаб чиқариш ҳажмининг мувозанат даражасига эришиш механизми. «Кейнс хочи».
Кафедра мудири: Х.Асатуллаев
Ишлаб чиқарувчиларга субсидиялари ва импортни квоталар орқали тартибга солиш “Яшил сават”га киритилган қўллаб-қувватлаш тадбирлари қуйидагиларни ўз ичига олади: илмий тадқиқотлар олиб бориш; зараркунандалар ва касалликларга қарши кураш; кадрлар тайёрлаш хизмати; илм-фан ютуқлари ва илғор тажрибаларни ёйиш бўйича ахборот-маслаҳат хизматлари; маҳсулотлар сифатини назорат қилиш, сертификатлаш ва стандартлаштириш тадбирлари; маркетинг, реклама ва маслаҳат хизматлари; инфратузилма таъминоти хизматлари; давлат озиқ-овқат резерларини яратиш ва сақлаш харажатлари; аҳолининг кам таъминланган қисмига ички озиқ-овқат ёрдами кўрсатиш; маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига ҳамда уларнинг нархларига боғлиқ бўлмаган товар ишлаб чиқарувчиларга бевосита тўловлар; ишлаб чиқариш ҳажми, ишлаб чиқаришга сарфланган омиллар ҳамда маҳсулотларнинг нархларига “боғлиқ бўлмаган” даромадларни қўллабқувватлаш; ҳукуматнинг “суғурталаш ва даромадларни таъминлаш” дастурларида молиявий иштирок этиши; табиий офатларда ёрдам сифатида кўрсатиладиган тўловлар; таркибий ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш; инвестицияларни рағбатлантиришга йўналтирилган таркибий ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш; ҳудудий ёрдам дастурлари бўйича тўловлар Мустақилликка эришгандан сўнг Грузия қишлоқ хўжалигини давлат бюджетидан қўллаб-қувватлаш, яъни зарар билан ишлаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарига дотация ажратиш, аграр ишлаб чиқаришни имтиёзли солиққа тортиш ва кредитлаш, нарх орқали қўллаб-қувватлаш ёки товар ишлаб чиқарувчиларга тўғридан-тўғри тўловларни амалга оширишга маблағ ажратмаган. Фақатгина узум ва чой етиштирувчи хўжаликлар бундан мустасно. Грузиянинг ЖСТга аъзо бўлиб киришида базис даври қилиб олинган 1996-1998 йилларда аграр соҳани қўллаб-қувватлаш тадбирларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги бўйича мажбуриятлар ҳисобланган. Шу даврдаги қўллаб-қувватлаш чоралари “яшил сават”га, яъни қисқартиришдан озод этилган чоралар гуруҳига тушган бўлиб қуйидагилардан ташкил топган: аграр соҳада илмий тадқиқотлар олиб бориш; заракунандалар ва касалликларга қарши кураш олиб бориш; таълим; ахборот-маслаҳат хизматлари кўрсатиш; ишлаб чиқариш ва маҳсулотлар сифатини назорат қилиш; инфратузилмаларни шакллантириш; фуқаролар урушидан сўнгги вайронагарчиликлар, яъни чой ва узум плантацияларини қайта тиклаш.
Ялпи талабнинг баҳодан бошқа омилларига ва уларнинг AD эгри чизиғига таъсирига изоҳ беринг. Ялпи талаб-ялпи таклиф моделига умумий тавсиф. Ялпии талаб тушунчаси ва графиги. Ҳар қандай бозорда вазият талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатга боғлиқ бўлиб, улар ҳажмларининг ўзгариши баҳоларнинг ўзгаришини келтириб чиқаради. Баҳоларнинг ўзгариши эса талаб ва таклиф ҳажмларига таъсир кўрсатади. Бундай ўзаро боғлиқлик умумлаштирилган ҳолда кўриб чиқиладиган миллий бозорга ҳам таълуқлидир. Алоҳида товарлар ва хизматлар бозоридаги бундай боғлиқлик талаб ва таклиф модели ёрдамида тадқиқ қилинишини яхши биламиз. Аммо макрокўламда миллий ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгариши билан бирга баҳолар умумий даражасининг ўзгариши ўртасида боғлиқликни тадқиқ қилиш, нима учун миллий ишлаб чиқариш ҳажми айрим даврларда барқарор ўсиши, баъзи даврларда эса пасайиб кетишни изоҳлаб бериш учун бу моделлардан фойдаланиб бўлмайди. Бу вазифани бажариш учун ялпи талаб - ялпи таклиф (AD-AS aggregate demandaggregate supply) моделидан фойдаланамиз. Бу моделда ялпи таклиф, баҳоларнинг умумий даражаси каби агрегат кўрсаткичларидан фойдаланилади. Макроиқтисодиётда AD-AS модели ишлаб чиқариш ҳажмлари ва баҳолар даражаларининг тебранишларини ҳамда улар ўзгаришининг оқибатларини ўрганиш учун базавий модел бўлиб ҳисобланади. AD-AS модели ёрдамида давлат иқтисодий сиёсатининг турли вариантлари тасвирлаб берилиши мумкин. Ялпи талаб – уй хўжаликлари, корхоналар, ҳукумат ва чет эллик харидорларнинг баҳоларнинг маълум даражасида иқтисодиётда ишлаб чиқарилган якуний товарлар ва хизматларнинг умумий ҳажмига бўлган талабидир. Ёки бошқача қилиб айтганда ялпи талаб иқтисодиётда ишлаб чиқарилган якуний товарлар ва хизматларни сотиб олишга қилинган умумий ҳаражатлар йиғиндисидир. Формула кўринишида ялпи талабни қуйидагича тасвирлаш мумкин: АД = С + I + G + Xn. Баҳолар даражаси ва талаб қилинган миллий маҳсулот ҳажми ўртасидаги боғлиқликни ифода этувчи чизиқ ялпи талаб эгри чизиғи деб аталади. Буни чизма кўринишида тасвирлаш мумкин Бундай сурилишнинг сабаби ҳар хил. Маълумки, алоҳида олинган товарлар бозорида талаб эгри чизиғининг сурилишига асосан даромад самараси ва ўринбосар товарлар сабаб бўлади. Айрим товарларнинг баҳоси пасайганда, истеъмолчиларнинг пул даромадлари кўпроқ маҳсулот сотиб олиш имконини беради (даромад самараси). Шунингдек, баҳо пасайганда истеъмолчи ушбу товарни кўпроқ бошқа сотиб олади, чунки у бошқа товарларга нисбатан арзонроқ бўлади (ўрнини босадиган товарлар). Миллий бозорда AD-эгри чизиғининг траекториясини, яъни унинг қуйига эгилганлигини, аввало пулнинг миқдорий назарияси тенгламаси ёрдамида изоҳлаш мумкин: M V=Y P Бу ерда: M – муомаладаги пул миқдори; V – пулнинг айланиш тезлиги; Р – иқтисодиётдаги баҳолар даражаси (баҳолар индекси); Y – талаб қилинаётган реал ишлаб чиқариш ҳажми. Бу тенгламадан: P = M V / Y ва Y= M V / P тенгламаларни келтириб чиқарамиз. Бу тенгламалардан кўринадики, баҳолар даражаси қанча ошса, реал ЯИМ ҳажмига талаб шунча паст бўлади, яъни пул массаси (М) ва унинг айланиш тезлиги (V) ўзгармас бўлса баҳолар даражаси ва ялпи талаб ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд бўлади. 2. Ялпи талабнинг баҳо ва баҳодан бошқа омиллари. Баҳолар даражаси ва ва ялпи талаб ўртасидаги тескари боғлиқликни , шунингдек қуйидаги баҳо омиллари билан изоҳланади: 1. Фоиз ставкаси самараси; 2. Бойлик самараси ёки реал касса қолдиқлари самараси; 3. Импорт харидлар самараси. Фоиз ставкаси самараси шуни билдирадики, ялпи талабнинг эгри чизиқ бўйича сурилиши нархлар даражаси ўзгаришининг фоиз ставкасига бўлган таъсирига боғлиқ. Демак, товарларнинг баҳо даражалари ошса, истеъмолчиларга харид қилиш учун катта миқдорда нақд пул керак бўлади. Ишбилармонлар учун ҳам иш ҳақи ва бошқа харажатларни тўлашга катта миқдорда пул зарур бўлади. Қисқача айтганда, товарлар баҳоси даражаларининг юқорилиги пулга бўлган талабни оширади. Пул таклифи ҳажми ўзгармаган ҳолатда талабнинг ошиши фоиз ставкасини кўрсатилишига олиб келади. Фоиз ставкалари юқори бўлган шароитда ишбилармонларнинг инвестиция товарларига бўлган талаби пасаяди. Инвестиция ҳаражатлари ялпи талабнинг бир қисми бўлганлиги туфайли бу ялпи талаб ҳажмининг пасайишига олиб келади. P↑ → MD↑ (MS const) → R↑ → I↓ → AD↓ Бойлик самараси ёки реал касса қолдиқлари самараси шуни билдирадики, нархлар даржасининг ошиши, жамғарилган молиявий активлари (омонатлар, облигациялар) реал харид қобилиятини пасайтириб юборади. Бундай шароитда аҳоли молиявий активларнинг реал қийматини тиклаш учун жорий даромадидан истеъмол харажатлар миқдорини қисқартиради. Масалан, муайян шахс активида 10 млн. сўм бўлса, ундан ҳеч иккиланмасдан бирорта автомашина сотиб олиши, агарда инфляция таъсирида машина нархи 12 млн. сўмга кўтарилса, у машина сотиб ололмаслиги мумкин ва яна 2 млн. сўм тўплаш учун жорий даврда олган ихтиёридаги даромадидан кўпроқ қисмини жамғаради.
Ишлаб чиқариш ҳажмининг мувозанат даражасига эришиш механизми. «Кейнс хочи».
Режалаштирилган харажатлар чизиғи ҳақиқий ва режалаштирилган харажатлар бир-бирига тенг бўлган (Y=Е) чизиқни қайсидир а нуқтада кесиб ўтади. Агарда, ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ҳажми (Y1) унинг мувозанат даражаси(Y0)дан кўп бўлса, истеъмолчилар маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар таклиф қилганга нисбатан кам сотиб олади (АDAS) кўрамиз. Классик иқтисодчилар фикрига кўра АD ≠ AS ҳолати рўй бермайди, умумий харажатлар миқдори етишмай қолган, яъни АD< AS ҳолати рўй берган шароитда ҳам баҳо, иш ҳақи ва фоиз ставкаси каби дастаклар ишга тушади ва натижада харажатлар миқдорининг камайиши ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми, бандлик ва реал даромадлар миқдорининг камайишига олиб келмайди. 1936 йили инглиз иқтисодчиси Жон Мейнард Кейнс капитализм иқтисодиётига янги, иш билан бандлик назариясини киритади. У ўзининг «Пул, фоиз ва иш билан бандликнинг умумий назарияси» асарида янгича иқтисодий мувозанат назариясини изоҳлаб берди. Кейнс макроиқтисодий мувозанатга тўлиқ бўлмаган бандлик шароитида ҳам эришиш мумкинлигини, тўла иш билан бандлик қонуний ҳолат эмаслигини, балки тартибга солинмаган иқтисодиётда тасодифий рўй беришигина мумкинлигини исботлаб берди. Шунингдек, бу назарияда иқтисодиётдаги тебранишлар фақат уруш, табиий офат ва шу каби вазиятларгагина боғлиқ эмаслигини, балки у тинчлик йилларида ҳам ички омилларнинг салбий оқибатларидан келиб чиқиши мумкинлиги асослаган. “Ҳақиқий инвестициялар режалаштирилган ва режалаштирилмаган инвестициялар миқдорини ўз ичига олади. Режалаштирилмаган инвестицияларга товар – моддий заҳираларига (ТМЗ) инвестициялардаги кутилмаган ўзгаришлар киради. Режалаштирилган харажатлар функцияси :Е=С+ I +G+Xп кўринишига эга. Декмак унинг графиги истеъмол функцияси (С=а+ в (У-Т) ) графигига нисбатан I+G+Xп миқдорда юқорига сурилган бўлади. Келтирилган Хп -соф экспорт бўлиб, унинг функцияси эса қуйидаги кўринишга эга: Автоном харажатларнинг ҳар қандай ўсиши, яъни ΔА = Δ (а+I+G+Хn) мулътипликатор самараси ҳисобига ялпи даромадларнинг кўпроқ миқдорга (ΔY) ошишига олиб келади. Автоном харажатлар мулътипликатори мувозанатли ЯММ ўзгаришнинг автоном харажатларнинг ҳар қандай компоненти ўзгаришига нисбатини кўрсатади: m = ΔY /ΔА: Бу ерда: m - автоном харажатлар мулътипликатори; ΔY – мувозанатли ЯИМнинг ўзгариши; ΔА – автоном харажатларнинг Y ўзгаришига боғлиқ бўлмаган ўзгариши. Автоном истеъмол ΔСА миқдорга ўсса, бу ялпи харажатлар ва даромадлар (У) нинг ўша миқдорда ўсишига олиб келади. Бу эса, ўз навбатида истеъмолнинг иккинчи марта (даромадлар ошиши ҳисобига) МРС х ΔСА миқдорда ўсишига олиб келади. Кейинчалик ялпи харажатлар ва даромадлар МРСхΔСА миқдорда яна ўсади. Шундай қилиб, «даромад-харажат» кўринишидаги доиравий айланиш бўйича жараён давом этаверади. ΔСА↑ >AD↑Y↑C↑AD↑Y↑C↑AD↑Y↑ ва ҳоказо. Бу, ўз навбатида иш ҳақи, рента, фойда кўринишда уй хўжаликлари даромадига айланади. Агар истеъмолга чегараланган мойилликни 0,75 га ёки 75 %га тенг деб олсак. Уй хўжаликлари бу даромаднинг 75 фоизини, яъни 3,75 млрд. сўмни истеъмол харажатларига сарфлайди, қолган 1,25 млрд. сўмни жамғаради. Сарфланган 3,75 млрд. сўм бошқалар учун даромад ҳисобланади. Ўз навбатида улар ҳам 3,75 млрд. сўмнинг 75 фоизини истеъмол учун сарфлайдилар ва 25 фоизини жамғарадилар. Бу жараён охирги сўм жамғарилмагунча давом этади. Бунда: m А= ΔY / = 20 / 5 = 4 ва m = 1 / (1-0,75) = 4 ва бундан : ΔY 1 m = --------- = ----------- А 1- MPC
Do'stlaringiz bilan baham: |