Инновацион ривожланиш самарадорлиги
кўрсаткичларининг ўзгариши
150
Кўрсаткичлар
2011 2012
2011 2012 2013 2014 2015
Меҳнат унумдорлигининг ўсиш
суръатлари, ўтган йилларга
нисбатан %да
104,9 110,0 103,5 97,2 99,0 105,6 105,6
Машина ва асбоб-ускуналарнинг
эскириш даражаси, %
59,0 58,6
55,5 52,7 52,4 50,9 50,5
Асосий воситаларнинг
янгиланиш даражаси, %
17,0 12,8
18,1 17,1 12,6 18,9 12,9
Машина ва асбоб-ускуналарни
янгилаш муддати, йил
12,0 7,0
5,0
7,0
11,0 7,0
9,0
Машина ва асбоб-ускуналарнинг
чиқиб кетиш даражаси, %
3,0
4,2
6,4
1,1
3,2
6,3
2,8
14-жадвалда Ўзбекистон инновацион ривожланиш ҳоатини акс
эттирувчи
бешта
асосий
кўрсаткичларнинг
2011-2015
йиллардаги
ривожланиш ҳолати, динамикаси ва асосий тенденциялари келтирилган.
149
Кругман П. (2012). Как разобраться в долгах «будущих поколений» // Независимая газета. 29 окт. С. 5.
[Krugman P. (2012). How to Solve the Problem of “Future Generations” Debts // Nezavisimaya Gazeta. Oct. 29. Р.
5.]
150
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг тегишли йиллар бўйича эълон қилган
ахборотномалари асосида муаллифлар томонидан тузилди
145
Шундан биринчиси, меҳнат унумдорлигининг ўтган йилларга
нисбатан ўсиш суръатлари ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич таҳлил этилган
2012-2013 йиллардан ташқари бошқа йилларда асосан ўсиш тенденциясига
эга бўлган, бироқ мамлакатимизда меҳнат унумдорлиги 2012-2013 йилларда
ўсиш эмас, балки пасайиш тенденциясига эга бўлган.
Маълумки, инновацион ривожланиш негизида барқарор иқтисодий
ўсишни таъминлашда замонавий техника ва жиҳозлар катта роль ўйнайди.
Айниқса, ҳозирги шароитда ишлаб чиқариш воситаларини фойдаланиш
даври жуда қисқариб, айрим мамлакатларда 6-8 йилни ташкил этади.
Ўзбекистонда бу ҳолатга баҳо берадиган бўлсак, мамлакат бўйича
фойдаланишда бўлган асосий фондлар ва ишлаб чиқариш воситаларининг
эскириш даражаси таҳлил этилаётганда (5.3-жадвал) уларнинг эскириш
даражаси 2011 йилда 59,0 фоизни ташкил этган бўлса, 2015 йилга келиб
ушбу кўрсаткич 50,5 фоиздан иборат бўлган. Машина ва асбоб
ускуналарнинг эскириш даражаси анчагина пасайган бўлсада, бироқ бу
кўрсаткич жуда юқори ҳисобланади. Биргина электр энергиясини ишлаб
чиқарувчи гидро эдлектр станциялари (ГЭС)да оладиган бўлсак, шу кеча
кундузда тармоқда фойдаланиладиган гидротехника ва бошқа жиҳаозлар 30
йилдан буён фойдаланишда бўлиб 100 фоизга эскирган
151
.
Демак, инновацион ривожланиш орқали барқарор иқтисодий ўсишни
таъминлаш учун миллий иқтисодиётга жуда катта миқдорда молиявий
маблағларни йўлантиришимиз лозим. Бундай хулосага келишимизга сабаб
мамлакатимиз
саноат
корхоналраида
фойдаланилаётган
асосий
воситаларнинг
янгиланиш
даражаси
ва
уларга
йўлантирилаётган
инвестицияларнинг даражаси жуда пастлигича қолмоқда. Буни қуйидаги
жадвал маълумотлари ёрдамида кўриб чиқамиз.
15-жадвалда мамлакатимизда қурилиш-монтаж ишлари, жиҳозлар,
ускуналар, инвентарлар ва бошқа ишлар учун йўналтирилган инвестициялар
миқдори (жамига нисбатан фоизда) ва динамикаси келтирилган.
151
“Ўзбекэнерго” АЖ компанияси матбуот хизмати маълумотлари.
146
Жадвалга эътибор қаратадиган бўлсак, таҳлил этилаётган 2000-2015
йилларда қурилиш-монтаж ишларига йўналтирилган инвестициялар ҳажми
сезиларли даражада ошган. Ушбу кўрсаткич кейинги ўн беш йил ичида 23,0
пунктга ошган, буни ҳақиқатда ҳам мамлакатимизда амаалга оширилаётган
қурилиш ва бунёдкорлик ишларида ҳам кузатиш мумкин. Хусусан,
ижтимоий аҳамиятга эга бўлган бино ва иншоатларнинг қурилиши, автомбил
ва темир йўлларнинг қурилишига жуда катта молиявий маблағлар
ажартилмоқда.
15-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |