IV. Умумтаълим мактаблари харажатларини молиялаштириш механизмини ўрганиш.
Тошкент вилоятининг 2021 йилда Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга харажатлари жами 4 826,0 млрд.сўм сарфланган бўлиб, шундан 403,0 млрд.сўм Умумтаълим мактабларига сарфланган. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси тўғрисида”ги ЎРҚ-361-сонли Қонуни билан тасдиқланган “Бюджет кодекси” ҳамда ўзбекистон республикаси Молия вазирининг “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2014 йил 14 ноябрдаги 74-сонли буйруғи ҳамда мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 15 декабрда 2634 рақам билан рўйхатдан ўтказилган йўриқнома асосида Давлат бюджетини харажатлар қисмини тузилади ва тасдиқланади. Давлат бюджетиринг даромадлар қисми Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекисига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор ва фармойишларига асосан амалга оширилади.
Юқоридагиларга асосан, Вилоят Халқ таълими бошқармасининг вилоят бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари жами
315 916 555,0 минг.сўм бўлиб, шундан жорий харажатларга
146 254 283,0 минг.сўм ва объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар учун 169 662 272,0 минг.сўм белгиланган.
Тошкент вилояти Умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг 2020-2021 йиллардаги ижроси ва 2022 йилги параметрларига асосан 2020 йилда 36 та объектга 183,0 млрд.сўм 2021 йилда 40 та объектга 230,4 млрд.сўмлик маблағ ажратилиб ижроси таъминланган ҳамда 2022 йил параметрига 37 та объектга 191,3 млрд.сўм режалаштирилган.
Тошкент вилояти Умумтаълим мактабларида 2021-2022 йилларда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастури доирасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан 14 та муассасаларига жами Маҳаллий бюджет маблағларидан жами 41,0 млрд.сўм ажратилиши кўзда тутилган.
Маълумотлар жадвал кўринишида илова қилинади.
V. Соғлиқни сақлаш муассасалари харажатларини молиялаштириш механизмини ўрганиш.
Тошкент вилоятининг 2021 йилда Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга харажатлари жами 4 826,0 млрд.сўм сарфланган бўлиб, шундан 1 522,0 млрд.сўм Соғлиқни сақлаш муассасаларига сарфланган.
Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси тўғрисида”ги ЎРҚ-361-сонли Қонуни билан тасдиқланган “Бюджет кодекси” ҳамда ўзбекистон республикаси Молия вазирининг “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2014 йил
14 ноябрдаги 74-сонли буйруғи ҳамда мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 15 декабрда 2634 рақам билан рўйхатдан ўтказилган йўриқнома асосида Давлат бюджетини харажатлар қисмини тузилади ва тасдиқланади. Давлат бюджетиринг даромадлар қисми Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекисига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор ва фармойишларига асосан амалга оширилади.
Юқоридагиларга асосан, Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг вилоят бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари жами 405 056 098,0 минг.сўм бўлиб, шундан жорий харажатларга 370 856 098,0 минг.сўм ва объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар учун 34 200 000,0 минг.сўм белгиланган.
Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаў муассасаларининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг
2020-2021 йиллардаги ижроси ва 2022 йилги параметрларига асосан
2020 йилда 5 та объектга 40,0 млрд.сўм 2021 йилда 6 та объектга
55,3 млрд.сўмлик маблағ ажратилиб ижроси таъминланган ҳамда 2022 йил параметрига 12 та объектга 56,9 млрд.сўм режалаштирилган.
Тошкент вилояти Мактабгача таълим муассасаларида
2021-2022 йилларда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастури доирасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан 4 та муассасаларига жами Маҳаллий бюджет маблағларидан жами 9,4 млрд.сўм ажратилиши кўзда тутилган.
Маълумотлар жадвал кўринишида илова қилинади.
ХУЛОСА
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 декабрдаги “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-742-сонли Қонуннинг мақсади 2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат. Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ўзининг жорий харажатлари таркибидаги тармоқни ривожлантириш давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағларни бир ривожлантириш дастуридан бошқа ривожлантириш дастурига қайта тақсимлашга ҳақли ва Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан молиялаштириладиган қуйи ташкилотларига ўзларига республика бюджетидан ажратилган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларини
10 фоизигача Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан йўналтиришга ҳақли. Вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизмати тегишли ривожлантириш дастурларининг самарадорлиги натижаларини таҳлил қилади ҳамда таҳлил натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг
20-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади. Ижтимоий жиҳатдан аҳамиятга молик миллий давлат дастурларини, шунингдек ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш инфратузилмасини шакллантиришга доир лойиҳаларни молиялаштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида чет эл манбаларидан (чет давлатлардан, халқаро ташкилотлардан, халқаро молия ва иқтисодий институтлардан, чет эл ҳукуматларининг молия ташкилотларидан) грант тарзида ажратилган маблағларни (миқдори ва соҳалари Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан мустақил белгилаш шартлари (имкониятлари)да тақдим этилган грант маблағлари бундан мустасно) биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун ажратилиши белгиланган миқдорлари ушбу Қонунга ўзгартириш киритилмасдан кўпайтирилади деб кўрсатилган. Мазкур Қонун талаблари асосида 2022-йилги бюджет маблағларини тўғри мақсадли йўналтирилиши чора-тадбирлари асосида назорат қилиш Давлат молиявий назорати инспекция томонидан амалга оширилиши белгиланган. Юқоридаги чора-тадбирларга асосан Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси ва унинг тизимидаги ташкилотларидан белгиланган муддатларда рўйхатга олинган харажатлар сметаси ва штатлар жадвалларининг белгиланган меъёрлар асосида тўғри тузилиб, рўйхатдан ўтказилганлиши бўйича Тошкент вилояти Давлат молиявий назорат бошқармаси томонидан ўрганилганда, вилоят Соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларининг, вилоят Халқ таълими тизимидаги ташкилотларнинг ҳамда вилоят Мактабгача таълим тизимидаги ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадваларидан жами 28 992,5 млн.сўм бюджет маблағларини ортиқча режалаштиришларнинг олди олинган. Жумладан:
Мактабгача таълим тизимида 2022 йил учун режалаштирилган маблағларнинг тўғри режалаштирилганлиги ўрганилганда, вилоят бўйича
54,3 штат бирлиги ҳамда мазкур штатга 1 666,4 млн.сўм (1-гурухга
1 335,3 млн. сўм ва 2-гурухга 331,1 млн.сўм), малака тоифаларни нотўғри қўлланиши оқибатида 102,4 млн.сўм, рағбатлантириш тўловларига ортиқча режалаштирилиши оқибатида 606,7 млн.сўм, вақтинчалик фаолияти тўхтатилган даврга ходимларни сақлашга (иш ҳақига) ортиқча режалаштирилиши оқибатида 1 061,1 млн.сўм, меҳнат таътилида ўрнини босиш учун ортиқча режалаштирилиши оқибатида 260,7 млн.сўм, базавий тариф ставкасини нотўғри қўллаш натижасида 6 494,5 млн.сўмлик маблағлар ортиқча режалаштирилганлиги аниқланиб, харажатлар қилиниши олди олинган;
Халқ таълим тизимида 2022 йил учун режалаштирилган маблағларнинг тўғри режалаштирилганлиги ўрганилганда, вилоят бўйича 38,7 штат бирлиги ҳамда мазкур штатга 1 214,5 млн.сўм (1-гурухга 910,9 млн. сўм ва 2-гурухга 303,6 млн.сўм), малака тоифаларни нотўғри қўлланиши оқибатида
598,7 млн.сўм, рағбатлантириш тўловларига ортиқча режалаштирилиши оқибатида 1 258,5 млн.сўм, вақтинчалик фаолияти тўхтатилган даврга ходимларни сақлашга (иш ҳақига) ортиқча режалаштирилиши оқибатида 3 458,5 млн.сўм, меҳнат таътилида ўрнини босиш учун ортиқча режалаштирилиши оқибатида 875,9 млн.сўм, базавий тариф ставкасини нотўғри қўллаш натижасида 3 198,3 млн.сўмлик маблағлар ортиқча режалаштирилганлиги аниқланиб, харажатлар қилиниши олди олинган;
Соғлиқни сақлаш тизимида 2022 йил учун режалаштирилган маблағларнинг тўғри режалаштирилганлиги ўрганилганда, вилоят бўйича
21,3 штат бирлиги ҳамда мазкур штатга 506,6 млн.сўм (1-гурухга 379,9 млн. сўм ва 2-гурухга 126,3 млн.сўм), тариф разряди, коэффицент, малака тоифаси, устамаларни нотўғри қўлланилиши, харажатларига ортиқча режалаштирилиши оқибатида 448,5 млн.сўм, мавсумий штат бирликлари учун йиллик маблағ ортиқча режалаштирилиши оқибатида 558,4 млн.сўм, вақтинчалик фаолияти тўхтатилган даврга ходимларни сақлашга (иш ҳақига) ортиқча режалаштирилиши оқибатида 475,9 млн.сўм, меҳнат таътилида ўрнини босиш учун ортиқча режалаштирилиши оқибатида 908,1 млн.сўм, меҳнат таътилларни ҳисоблашда байрам кунларини нотўғри ҳисобланиши оқибатида 5 298,8 млн.сўмлик маблағлар ортиқча режалаштирилганлиги аниқланиб, харажатлар қилиниши олди олинган;
Бундан кўриниб турибдики, мазкур назорат-тадбирлари натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун юқоридаги тизимлар масъул шахсларини малакаларини мунтазам ошириш ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўймасликларини таъминлаш учун юқори ташкилотларига
Do'stlaringiz bilan baham: |