Виртуал реаллик (виртуал реалитй, ВР) ва қўшимча виртуал реаллик (аугментед реалитй, АР) технологияларининг ривожланиши ҳам келажак трендларидан бири бўлиб, уларнинг ишлаб чиқаришга бўлган таъсири борган сари салмоқли бўлиб бормоқда. Бундай технологиялар ишчи ва хизматчиларга машина ва механизмларнинг ички тузилишини кўриш ҳамда уларнинг фаолиятини кузатиш имконини берадилар. Масалан, Гиги Cапитал компаниясининг баҳолашича, АР бозорининг ҳажми 2016 йилда 1 млрд доллар бўлган бўлса, 2020 йилга келиб 90 млрд га этиши мумкин экан. Голдман Сакчс нинг башоратларига кўра эса виртуал реаллик дастурий таъминотининг сотув ҳажми 2025 йилга келиб 9 млрд долларга етар экан.
Рақамли иқтисод молиявий бошқарув ва молиялаштириш соҳасида ҳам бир қанча ажойиб имконийталар яратдики, уларсиз замонавий иқтисодиётнинг барча янги усул ва услубиятларини ишлатиш, рақобатли бозорда муваффақиятга эришиш ва замонавий молиявий бошқарув усулларидан самарали фойдаланиш мумкин бўлмай қолди. Масалан, қуйидаги саволларга жавоб бериш замонавий молиявий бошқарувда ҳал қилувчи факторлардан бири бўлиб қолиши мумкин: интернет молиявий бошқарувда қандай аҳамият касб этади, қандай қилиб омма (cроwд) эффектига эришиш мумкин, краудсорсерларнинг мотивлари нималардан иборат ва уларни қандай қилиб қизиқтириш мумкин, нега ҳилма-хиллик яхшироқ натижа беради ва бошқалар. Шундай ва шунга ўхшаш бир қанча сабабларга кўра, молиячилар олдида краудсорсинг ҳамда краудфондингнинг моҳияти ва унинг иқтисодий маъносини ўрганиш, крауд-лойиҳанинг механизми ва амалга оширилишини тушуниш, инвестицион режанинг бюджетини аниқлаш, тармоқ краудсорсингининг ҳусусиятларини очиб бериш ва ушбу молиявий технологияни мамлакатимиз корхоналари амалиётига тадбиқ этиш масаласи пайдо бўлди. Ҳозирги пайтда краудсорсонг атамасининг бир қанча аниқланувлари бўлиб, улардан бири қуйидагича -
жамоа учун катта аҳамиятга эга бўлган муаммоларни кўнгиллилар кучи воситасида ҳал қилиш ёки бир қанча ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган амалларни аниқ бўлмаган шахслар жамоасига топшириш. Лекин краудсорсингнинг ушбу аниқланувида бир қанча камчиликлар бўлиб, уларни тўғри ҳал қилиш учун, шу жумладан, краудсорсинг меҳнизмини реал бизнесга тадбиқ қилиш имкониятига эга бўлиш учун краудсорсингнинг қуйидаги кенг маънодаги алътернатив аниқлануви ҳам таклиф этилади: Краудсорсинг платформаси воситасида маҳсулот ёки ҳизматга қўшимча талаб яратиш ёки муҳим ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилиш ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ёҳуд янги маҳсулот яратиш асосида инсонларни жалб қилиш кенг маънодаги краудсорсинг деб аталади. Чегараланган маънода эса краудсорсингни синергетик эффектга олиб келувчи коллектив билим ва ҳатти-ҳаракатларни масофавий усулда дунёнинг турли нуқталаридан туриб, интернет орқали 24/7/364 режимида ишлатиҳсга асосланган янги интерфаол ишлаб чиқариш механизми сифатида ҳам тушуниш мумкин. Биз тадқиқотимизни ҳудди шу аниқланув асосида амалга оширамиз. Бунда миллий, ирқий, билим даражаси, профессионал маҳорат кабилар бўйича инсонлар бир-биридан фарқ қилинмайдилар. Кўпчилик инсонларни бундай усулда қандайдир ишларни бажаришга жалб қилиш фақатгина интернет технологиялар асосидагина амалга оширилиши мумкин, албатта. Синергетик самарага эса крауд- лойиҳаларга жалб қилинган инсонларнинг турли-туманлиги асосида эришилади. Краудсорсинг платформаси деб эса маҳсус ишлаб чиқилган, ижарага олинган ёки фойдаланиладиган технологик сервисга тушунилиб, унинг ёрдамида катта ҳажмдаги маълумотларни ҳамда молиявий маблағларни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш мумкин бўлган маҳсус автоматлаштирилган тизимга айтилади. Краудсорсинг маҳсулоти сифатида эса лойиҳа, маҳсулот ёки ҳизмат тури тушунилиши мумкин. Бунда бир мисол сифатида Россиянинг 2010 йилда асос солинган Wитологй инновацион компаниясини келтириш мумкин. Бу компания ўз краудсорсинг
платформасига эга бўлиб, бу компания ўз краудсорсинг технологияси ёрдамида интеллектуал бизнес масалаларини ечиб бериш бўйича ҳизматлар таклиф этади. Ҳозирги пайтда тижорат, ижтимоий ва инновация краудсорсинглари мавжуд. Ўзбекистон Республикасида амалга оширилиши режалаштирилаётган инновацион краудсорсингнинг асосий корсатгичларига қуйидагиларни киритишимиз мумкин:
Кўнгиллилик асосида берилган ишларни бажарувчи инсонлар –
краудсорсерлардир;
Краудсорсерларнинг фаолияти интернет тармоғида булутли технологиялар ёрдамида амалга оширилади;
Краудсорсерлар республиканинг турли-туман худудларидаги инсонлардан иборат бўлади;
Краудсорсерлрнинг ишлари натижаси иқтидодиёт тармоқларини ривожлантириш билан боғлиқ инновацион ғоянинг амалга оширилиши (ечим, лойиҳа, маҳсулот, маблағ ёки ҳизмат) бўлиши лозим;
Ўзбекистонда амалга ошириладиган крауд-лойиҳа унинг ким ёки қайси ташкилот томонидан амалга оширилишига боғлиқ равишда тижорат ёки нотижорат кўринишига эга бўлиши мумкин.
Масалан, маҳсулот ёки ҳизматнинг сифатини оширишга йўналтирилган инновацион ғояларни қидиришга бағишланган амални инновациялар краудсорсинги технологияси дейиш мумкин. Шу ўринда айтиш керакки, краудфундинг (cроwдфундинг) молиявий краудсорсинг технологияси бўлиб, унинг ёрдамида турли хилдаги инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун молиявий маблағлар йиғилиши мумкин. Бу ҳолда краудфундингнинг охирги маҳсулоти бўлиб, лойиҳани молиялаштириш учун йиғилган маблағлар тушунилади. Масалан, 2009 йилда Википедия ўз ривожланиши учун молиявий ёрдамга муҳтож бўлганида, он-лайн энциклопедияларининг фойдаланувчилари унинг учун атиги 8 ҳафтада 5,5 миллион эвро йиғиб бердилар. АҚШ даги Киcкстартерйирик венчур фонди эса 2014 йилнинг
март ойида турли хил лойиҳалар учун бир миллиард доллар ҳажмидаги
маблағ йиға олди. Россиядаги энг йирик краудфундинг компанияси Планета.руеса ҳалқ томонидан турли хилдаги лойиҳаларни молиялаштиришга 566 миллион рублдан ортиқ маблағ йиғишга эришди ва натижада 2466 та лойиҳани муваффақиятли равишда амалга оширди. Биз ҳам ҳудди шундай лойиҳаларнинг амалга оширилиш механизмини ўрганиб чиққан ҳолда, республикамизда ҳам шундай катта лойиҳаларни амалга оширишимиз керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |