Тошкент молия институти с. С


БОБ. РАҚАМЛИ эЛЕКТРОН БИЗНЕЗ БОЗОРИ ВА эЛЕКТРОН МАРКЕТИНГ



Download 2,7 Mb.
bet130/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

БОБ. РАҚАМЛИ эЛЕКТРОН БИЗНЕЗ БОЗОРИ ВА эЛЕКТРОН МАРКЕТИНГ


Ушбу бобни органиб чиққанингиздан сўнг, қуйидагиларни билиб оласиз:

  1. Рақамли электрон бизнес бозори нима эканлигини тушуниб оласиз;

  2. Електрон маркетинг қандай имкониятлар яратиб беришини тасаввур қила оласиз;

  3. Електрон ҳизматлар ва маҳсулотларнинг янги бозорларини ҳақида маълумотлар оласиз;

  4. Қандай мусиқа сервислари борлигини билиб оласиз;

  5. Електрон маълумотлар бозорларини тушуниб оласиз;

  6. Туризм соҳасидаги электрон тижорат қандай амалга оширилишини тушунасиз;

  7. Транспортдаги электрон тижорат ҳақида маълумотлар оласиз;

  8. Рақамли электрон маркетингнинг қандай ташкил этилиши ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўласиз.

    1. Электрон ҳизматлар ва маҳсулотларнинг янги бозорлари


Ушбу бўлимда бозорнинг турли сегментларида электрон бизнеснинг холати ва унинг ривожланиши билан боғлиқ бўлган масала ва муаммолар кўриб чилади. Информацион технологияларнинг эволюцияси ва рақамли иқтисодиётнинг турли соҳаларга кириб бориши глобал онлайн таълимнинг ҳам ривожланишига олиб келаяпти.
Онлайн таълим технологиялри

Глобал Индустрй Аналйсц нинг маълумотларига кўра, глобал онлайн таълим бозори ҳажми 2020 йилга келиб, бир неча юз миллиард долларга етар экан.Шунинг учун ҳам бозорнинг бу сегменти инвесторлар учун борган сари қизиқарли бўлиб бормоқда, Масалан, Гоогле чет тилларни ўрганиш ва краудсорсинг ўтказмаларни ни амалга ошириб берадига Дуолинго сервисини ташкил қилди (ҳттпс://www.дуолинго.cом). Чет тилларни текинга ўргатадиган репетиторларни бирлаштириб турадиган ижтимоий сайт Бусуу ташкил қилиш учун эса (ҳттпс://www.бусуу.cом/ру/) инвесторлар $6,7 миллион доллар ажратишди. Росиияда ҳам инглиз тилини электрон усулда ўрганиш бўйича бир қанча муваффақиятли лойиҳалар амалга оширилди, шу
жумладан, ЛингуаЛео (ҳттп://лингуалео.cом/ру), Пуззле энглиш (ҳттпс://www.пуззле-енглиш.cом). Бу тизимларда монетизация “тизимда қайд қилинишдан даромад олиш” кўринишда бўлган.
Булардан ташқари, Массачусец технология институтининг Опен Cоурсе Wаре (ҳттп://оcw.мит.еду/индех.ҳтм)таълим сервиси ҳам ташкил этилган ва унда ҳозирги пайтда 2340 дан ортиқ курслар жойлаштирилб, 200 миллион фойдаланувчи қайд этилган. Бу тизимга кириш Cреативе Cоммон (CC) лицензияси ёрдамида амалга оширилади. Худди кунга ўхшаш Россия миллий сервиси Опен.еду (ҳттпс://опенеду.ру) деб номланиб, унда турли хил йўналишлардаги 84 та курс мавжуд. 350 дан ортиқ компануялар ўзлари учун малакали мутахассисларни топиш мақсадида Cоурсеа ва Удаcитй деб номланган МООC (массиве опен онлине cоурсес) лар билан хамкорлик қиладилар. Масалан, Гоогле компанияси ўзининг 80 минг хизматчиларини Удаcитй таълим платформасининг ҲТМЛ5 курсларига ёздирди. Бозорнинг Б2Б сегментида электрон курслар яратишга Ораcле, ИБМ, Прометей, Wебсофт ва Амплуа-Брокер каби компаниялар таклиф қилмоқдалар.
Корпоратив таълимда ҳам замонавий таълим технологияларидан кенг миқёсда фойдаланилмоқда, шу жумладан, соиал нетwоркс, м-леарнинг (мобиле-леарнинг), э-cоачинг, корпоратива блог, корпоратива онлайн кутубхоналар (wикис). Форрестер Ресеарч маълумотларига кўра, бир қанча хорижий фирмалар ўз ходимларининг малакаларини ошриш учун видео ўйинлар ҳам яратмоқдалар (Жоҳнсон&Жоҳнсон, Волво, Ҳилтон Ҳотелс). Ўзбекистонда ҳам онлайн таълимни ривожлантириш жуда ҳам муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади, чунки бу биринчидан, ўқишга жалб этилганлар сонини анча кўпайтиришга имкон берса, иккинчидан, олий таълим муассасалари учун катта даромад манбаи бўлиши мумкин.
Компъютер ўйинлари

Енди рақамли контентлар бозорининг компъютер ўйинлари сегментини кўриб чиқамиз. Деярли барча ижтимоий сайтлар ва мессенжерлар фойдаланувчиларга турли хил ўйинлар таклиф қиладилар ва бу ўйинларнинг
ичига рекламаларни жойлаштириб фойда олишга ҳаракат қиладилар. Ўйин порталларига Миcрософт МСН Гамес, Зоне.cом, Статион.cом (Сонй), Реал Арcаде (РеалНетwоркс ва электрониc Арц), Wаргаминг, энтертаинмент Софтwаре Ассосиатион ларни киритиш мумкин. Бу сегментдаги монетизаця моделлари Фреемиум ва Фрее-то-Плай лар ҳисобланади.
Компъютер ўйинлари бозорида энг катта муваффақиятга эришган ўйинлардан бирига Нинтендо компаниясининг 2016 йилда ишга туширилган Покемон Го ўйинини киритиш мумкин. Бу ўйининг яратувчилар бир кунда
$1,6 миллион доллар даромад қилганликлари ҳақида хабарлар ҳам бўлган (Сенсор Тоwераналитик компанияси маълумотларидан–РБК,15 июл 2016 йил, №125(2381),стр.8-9).
Ўйиннинг бир ойлик даромади $200 минг доллардан ортиб кетган. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда Покемон Го ўйини монетизация бўйича лидерлардан бири ҳисобланади. Кейинги ёлларда бундан ташқари қуйидаги компъютер ўйинлари ҳам оммавийлик касб эта бошладилар: Ангрй Бирдс, Фруит Нинжа, Субwай Сурферс. Юқорида кўрсатиб ўтилган компъютер ўйинлари мобил интернет ва мобил тижорат бозорларининг, аксессуарларнинг, мобил гаджетларнинг, портативе қурилмалар бозорларининг ўсиш катализатори бўлиб ҳизмат қилади.
    1. Мусиқа сервислари

Интернетдаги мусиқа сервислари ҳам тезлик билан ривожланаяпти. Масалан, овоз ёзиш ҳалқаро федерацияси (ИФПИ) маълумотларига кўра, тармоқда ва онлайн сервисларда мусиқа сотиш бўйича йиллик даромадлар миқдори $16 миллиард долларга етиб қолди. Стриминг сервислар бозори эса анча ёшлигга қарамай, жуда тезлик билан ривожланаяпти. Стриминг сервислар мусиқа трекларини ва албомлардаги каталогларни сотиб олмасдан туриб, онлайн равишда эшитишга имкон беради. Шунинг учун ҳам бу усул мусиқа контентини истеъмол қилишнинг энг оммабоп усулидир. Стримимг ҳизматларини тақдим этишнинг қуйидаги усуллари мавжуд:

  • Мусиқани онлайн режимда эшитиш имконияти;

404

  • Мусиқани онлайн режимда эшитиб, сўнг уни қурилмага юклаб олиш ва кейин офлайн режимда қайта тинглш;

Стриминг сервислар бозорининг ривожланишига бир қанча ходисалар сабаб бўлди. Биринчидан, рақамли трансформация жараёни худди шу инновацион технологиянинг пайдо бўлишига сабаб бўлди, иккинчидан, интернетнинг лимициз трафиги моделининг пайдо бўлиши ва учинчидан, монетизаця схемасининг ўзгариши, яъни, контентга алоҳида тўловдан пулли қайд қилиниш орқали текин контентга эга бўлиш схемаси. Аппле корпорацияси бу янги имкониятдан дархол фойдаланиб қолди ва рақамли инқилобни амалга оширди: яъни у Аппле иТунес Сторе мусиқа магазини ташкил қилди ва энди инсонлар рақамли контентга пул тўлашни одат қилдилар. Компания сервисдан пулли ва текин фойдаланиш мумкин бўлган Аппле Мусиc моделини таклиф қилди. Апплй Мусиc фойдаланувчига мусиқани иТунес орқали ҳам, стриминг режимида ҳам электрон каталог орқали ҳам тинглашга имкон беради. Шу билан бирга, сервис фойдаланувчиларга онлайн радио Беац 1 ни ҳам тинлаш имкониятили яратади. Мусиқа бозоридаги бошқа компаниялар сафига Спотифй, Звооқ, Гоогле Плай Мусиc, Яндех.Музика ва Деезер ларни киритиш мумкин. Мусиқа хизматлари бозоридаги энг муваффақиятли модел Мусиc-он-Деманд ҳисобланади. Бунда истеъмолчи ойлик тўлов шартларида тизимда қайд қилинганидан сўнг, ўзига керакли бача мусиқаларни танлайди ва шуларгагина ҳақ тўлайди.
    1. Электрон маълумотлар бозорлари

Енди электрон кўринишдаги маълумотлар бозоридаги электрон тижоратнинг ўзига хос хусусиятларини кўриб чиқамиз. Интернетдаги информациён ҳизматлар маълумот манбаъларига боғлиқ равишда турларга бўлинади:

  • Маълумотнинг ифодаланиш тили бўйича – қайси тилдаги маълумот маъносида;

  • Тармоққа таъаллуқлилиги бўйича – информатион ҳизматлар қайси худудда ёки қайси мамлакатда кўрсатилаяпти;

  • Маълумотнинг ифодаланиш усуллари бўйича - wеб-саҳифалар, файл серверлари ёки информатион порталлар.

Контент (мазмуни) бўйича эса электрон маълумотлар қуйдаги асосий турларга бўлинишлари мумкин:

  • Оммавий истеъмол учун (оммавий бозор учун) мўлжалланган маълумотлар – информатион агентликлар, янгиликлар порталлари, маълумотнома сервислари, об-ҳаво башорати, хузуқий маълумотлар, оммавий ахборот воситалари;

  • Молиявий, биржа, статистик ва бизнесга оид маълумотлар, янгиликлар, бозор ҳақидаги маълумотлар, жаҳон ОАВ дайджестлари ва турли бизнес журналларидаги маълумотлар;

  • Илмий-таълимий маълумотлар – университетлар ва таълим муассасалари сайтлари, илмий журналларгаги маълумотлар, таълим проталлари ва онлайн таълимга оид маълумотлар.

Замона зайлига мос равишда, ишбилармонликка оид янгиликлар етказиб берувчилар кейинги йилларда ўқувчилар ва электрон ҳизматлар истеъмолсчилари билан мулоқотни асосан электрон усулда олиб бормоқдалар. Бунга айниқса ўқувчи ёшлар жуда ўрганиб қолиб, қоғоз кўринишидаги маълумотлардан минимал миқдорда фойдаланмоқдалар. Ушбу тенденция кейинчалик ҳам янада кучайиб бориши кутилмоқда.
Қуйида электрон кўринишдаги маълумотларнинг айланишига бир мисол сифатида умумий овқатланиш соҳасидаги электрон тижоратда электрон маълумотарнинг қандай ишлатилишини кўриб чиқамиз. Ҳозирда ушбу соҳадаги ривожланишнинг асосий тенденцияси ресторанлардан овқатларни хўрандаларга онлайн усулда етказиб бериш бўлиб қолди. Бундай ҳизмат турини ресторан ва кафеларнинг ўзлари жам ва фақат шу иш билан шуғулланишга мутахассислашган компаниялар ҳам амалга ошира оладилар. АддВентуре компаниясининг маълумотларига кўра, Россияда ушбу ҳизмат
тури бозорининг ҳажми ҳозиргикунда (2018) $1,8 миллиард доллар атрофида экан ва бу бозор асосан Москва ва Санкт-Петербургга ўхшаш катта шахарларда мавжуд экан. Ҳалқаро бозорда эса овқатларни онлайн етказиб бериш билан ФоодПанда, Лиеферҳелд, Лиеферандо.де, ГрубҲуб ва ЖустЕат компаниялари шуғулланадилар. Овқатларни онайн етказиб бериш билан шуғулланадиган компанияларининг бизнес-моделлари қуйидагига асосланган: Агрегатор-компаниялар барча ҳамкор ресторанлар тўғрисидаги керакли маълумотларни, шу жумладан, меню, баҳолар, етказиб бериш шартларини хўрандаларга интенет орқали тақдим этадилар (ҳттпс://вc.ру/п/деливерйcлуб-50). Агрегаторларни кўрсатган нархлари ресторанларнинг порталларида келтирилган нархлар билан бир хил бўлиши керак. Агрегатор-компания хар бир операциядан олдиндан келишилган миқдордаги даромад олади. Бундай моделдан фойдаланилганда бизнеснинг барча иштирокчилари ўз улушларини оладилар, яъни, агрегатор масштаб (кўламлилик) эффектидан даромад олади, ресторанлар истеъмолчилар сони къпайгани туфайли даромад олади, хўрандалар эса сифатли ва қулай сервисдан фойдаланадилар. Кейинги йилларга овқатни 10-15 дақиқада етлазиб бериш сервиси ҳам йўлга қўйилди. Бунга мисол бўлиб, УберЕАЦ ни келтиришимиз мумкин. Кўриб чиқилаётган бозорда муваффақиятли фаолият юритиш учун танланган бозордаги истеъмолчи-хўрандаларнинг хохиш- истакларини, қаерда ва қандай овқатларни хуш кўришларини яхшилаб ўрганиш керак бўлади. Масалан, Москвада суши заказ қилиши яхши кўришса, Петербергда пиццани маъқул кўришдаи, Сенегалда эса музқаймоқни афзал кўришса, Малайзияда Старбуcкс кофесини, Қозогстонда француз булочкаларини, Тошкентда эса ошни кўпроқ заказ қилишади. Овқат закақ қилиш баъзи мамлакатларда онлайн амалга оширилса, бошқаларида cалл-марказлар воситасида қилинади. Бизнес ташкил қилишда шуларни ҳам ҳисобга олиш керак бўлади, албатта.
    1. Туризм соҳасидаги электрон тижорат

Енди барча учун бирдай қизиқарли бўлган ва юртимизда тезкорлик билан ривожланиб бораётган туризм соҳасида (он-лине травел) электрон тижоратни бошқаришни кўриб чиқамиз. Туризм соҳаси барча бошқа соҳалар сингари мижозга яна ҳам яқинроқ бўлиш учун онлайнда ишлаш зарурлигини тезда тушуниб етди ва бир қанча онлайн ҳизматларни йўлга қўйди (он-олине травел сервиcес), шу жумладан:

  • Авиа, темир йўл, автобус ва автомобил маршрутлари бўйича билетларни онлайн усулда заказ қилиш ва сотиб олиш;

  • Туризм бўйича онлайн маслаҳат бериш ҳизматлари;

  • Автомобилларни онлайн ижарага бериш ҳизмати;

  • Саёҳатларга, маҳсус турларга ва кўргазмаларга заказлар бериш ва уларни сотиб олиш бўйича ҳизматлар;

  • Билетларнинг, турларнинг ва турли хилдаги саёхатларнинг калъкуляциясини электрон усулда тақдим қилишнинг онлайн сервислари;

  • Онлайн усулда меҳмонхоналарни заказ қилиш хизматлари;

  • Шахарлар, музейлар ва кўргазмалараг виртуал саёҳатлар уюштирш сервислари ва бошқалар.


Download 2,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish