Халқаро хайрия жамғармаларида Ўзбекистоннинг ўрни
Халқаро қизил Хоч ва қизил Ярим ой жамиятига Сҳвейцарияда асос солинган. Бу жамият ҳалокат қурбонларига ёрдам бериш, жамиятнинг ёрдамга муҳтож қатламларига ҳар томонлама ёрдам бериш, биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича ўқув машғулотлари ташкил қилиш, Халқаро Инсон Хуқуқи бўйича билимларни тарқатиш, қуролли тўқнашувлар даврида эса ҳарбий тиббиёт хизматчиларига кўмаклашиш вазифаларини бажаради.
Бу жамиятнинг белгиси — Швейцария байроғи рангларининг тескари кўринишидир (Швейцария байроғида қизил рангга оқ хоч белгиси чизилган). "қизил Хоч" ва "қизил Ярим ой" белгиларининг ҳеч қандай фарқи йўқ. Лекин кўп давлатлар ярим ой белгисини танлаганлар.
Ҳозирда жуда кўп давлатларда Миллий Халқаро қизил Ярим ой жамиятлари ташкил қилинган. Бу жамиятлар ўз давлатларининг муаммоларини бартараф этишга кўмаклашиб, давлат ривожланишига ўз хиссасини қўшиб келмоқда.
Ўзбекистон қизил Ярим ой миллий жамияти 1925 йил 14 ноябрда тузилган. 1992 йил 28 май — Ўзбекистон Республикаси Президенти
7 Халқ сўзи, 2003 йил 8 октябр.
"Ўзбекистон қизил Ярим ой жамияти тўғрисида«ги Фармонга имзо чекди. Ўзбекистон қизил Ярим ой миллий жамиятининг фахрий Президенти қилиб Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов сайланди. Бу жамиятнинг ҳозирги кундаги фаолиятининг асосий мақсадларидан бири — Ўзбекистон Ёшлар қизил Ярим ой жамиятини тузиш. Бу жамиятнинг асоси Ёшлар Марказлари ва клублар бўлади. Бу Марказлар Нидерландия, Швеция, Финляндия қизил Хоч жамиятлари ва Халқаро қизил Хоч жамияти билан ҳамкорликда ташкил қилинади. Ёшлар Марказлари ёшларнинг ўқиши, билим олиши учун шароит яратиш, гиёҳвандлик ва ОИТСнинг олдини олиш йўлида катта ишлар қилмоқдалар.
Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Республикамиздаги бой тажрибага эга инсонпарварлик ташкилот ҳисобланади. 1925-йилдан буён фаолият юритаётган мазкур жамият 1992- йилда Ўзбекистон республикаси Президентининг «Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти ҳақидаги» фармонига биноан мустақил инсонпарварлик жамоат бирлашмаси мақомига эга бўлди. Шуни алохида таькидлаб ўтишни истардимки, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти дуне бўйлаб 188 та миллий жамиятларни бирлаштирувчи Халкаро Кизил Хоч ва Кизил Ярим Ой жамиятлари Халкаро Федерациясининг 165- тенгҳуқуқли аьзоси ҳисобланади. Ўзбекистонда истиқлол йилларида мехр- мурувват кўрсатишнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси яратилди. Бу орқали бундай ташкилотларнинг ҳуқуқлари кенгайтирилди. Мақсад эса қийналганларга, муҳтожларга ҳартомонлома ёрдам бериш, уларни қўллаб- қувватлашга каратилган.
Фаолият мақсади аҳолининг кам таьминланган, ночор катламига инсонпарварлик ва ижтимоий сохаларда ёрдам беришда давлат билан ҳамкорликда ишлаш, яқиндан кўмак бериш мақсадларини қамраб олади. Шу маьнода жамият томонидан амалга ошириладиган ишлар — турли касалликлардан азият чекаётгаган кишиларга, аҳолининг ночор қатламига турли ҳил бахтсиз ва фавқулодда нохуш ҳолатларда ёрдам бериш, хайрохлик кўрсатишдан иборат. Бундан ташқари, якка-ёлғиз кексалар, кўп болали кам таьминланган оилалар, ногиронлар ҳамда ёрдамга муҳтож кишилар бизнинг жамиятимизнинг доимий диққат марказида.
Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти тарихида ҳам Республика аҳолисига ҳар томонлома ёрдам кўрсатиш борасида салмоқли ишлар олиб борилган. Ва бундай бой тажриба орқали жамият ўзининг ҳамиша фаолигини кўрсата олди. Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракати инсонпарварлик, беғаразлик, бетарафлик, мустақиллик, ихтиёрийлик, бирлик, универсаллик каби тамойилларга асосан иш юритади. Бизнинг ходимларимиз ва кўнгиллиларимиз ўзларининг хайрли ишларида ана шу тамойилларга суянади. Бугунги кунда Ўзбекистондаги ташкилотида 1 миллион 300 минга яқин ихтиерий аьзолар ва 38 минг нафардан ортик кўнгиллилар рўйхатга олинган. Шу билан бирга кўпқиррали мақсадларнинг ҳартомонлома самарали амалга оширилишини таьминлаш мақсадида янги гуманитар чақирик ва таҳдидларни ҳисобга олиш зарур.
Жамиятимиз ўз фаолиятида одамларнинг эҳтиёж ва заруратларига эьтибор беришга ҳаракат ҳилади. У қайси йўл билан амалга оширилади ва мазмун моҳияти қандай? Аввало, ёшлар ва аҳоли ўртасида меҳр- мурувват, инсонпарваролик ва қийналганларга ёрдам қўлини чўзиш, окибат туйғуларни шакллантириш орқали амалга оширилади.
Бугунги кунга келиб Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти аҳолида биринчи тиббий ёрдам кўникмаларини шакллантириш, тиббий ижтимоий хизматлар кўрсатиш, инсонпарварлик ёрдам бериш, беғараз донорлик каби йуналишларида иш олиб боради. Жамиятнинг давлатимиздаги фаолиятининг устивор йўналишларидан бири — бу сўзсиз жамиятнинг ёшлар ҳаракати ва кўнгиллилар бошланғич ташкилотини тузиш ҳамда шакллантирищ, ҳалқаро лойиҳаларни тадбиқ этиш ва гуманитар соҳаларда ҳалқаро ҳамкорликни ривожлантириш. Бу борада ташкилот ўзига хос нуфуз ва малакали ходимларга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |