Toshkent moliya instituti ijtimoiy soha iqtisodiyoti fanidan


Фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш – долзарб вазифа



Download 1,06 Mb.
bet96/123
Sana25.02.2022
Hajmi1,06 Mb.
#293776
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   123
Bog'liq
Ijtimoiy soha iqtisodiyoti-converted

Фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш – долзарб вазифа. Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланишини амалда кенг ва тўла рўёбга чиқариш мақсадида ташкил этилган ва шу йўлда фаолият юритаётган Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Мажлис вакили (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик маркази, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти каби бир қатор миллий институтлар ва ташкилотлар қаторида фуқаролик жамияти институтларининг янада кенгроқ таркибини яратиш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Мамлакатимизда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, “Соғлом авлод учун” ва “Нуроний” жамғармалари, “Ижод” фонди, Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси ва бошқа жамоат ташкилотлари самарали фаолият юритмоқда. Бироқ шу ва шунга ўхшаш фуқаролик институтларининг фаолиятини янада жонлантириш ва ривожлантириш ҳозирги куннинг ўта муҳим вазифаларидан биридир. Бундай долзарб вазифанинг бажарилиши йўлида бир қатор амалий ишлар қилинди. Фуқаролик жамияти институтларининг ролини ва аҳамиятини оширишга ҳисса қўшаётган 200 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Бироқ бу йўлда қилинадиган ишлар ҳали талайгина. Чунки бундай вазифаларнинг долзарб аҳамият касб этиши ҳеч кимга сир бўлмагани ҳолда уларнинг сўзсиз ижобий ечими ҳаётий заруриятдан ўзга нарса эмас. Чунки моҳият эътибори билан фуқаролик жамияти давлатни ва унинг органлари фаолиятини назорат қилади. Шунинг учун ҳам у зарурдир. Бу зарурат маълум асослар мавжуд бўлган тақдирдагина ўз ҳаётий ифодасини топиши мумкин. Жамоатчилик назорати касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, истеъмолчиларнинг уюшмалари ва шу кабилар орқали амалга оширилади. Булар халқнинг давлат ҳокимияти билан ўзаро мулоқотини таъминлаб берувчи “кўприк”дир. Бундай кўприкнинг мавжуд бўлиши ва унинг яхши тараққий этиши демократик, ҳуқуқий давлат қуришни мақсад қилган жамият учун жуда муҳим вазифа, чунки халқнинг давлат ҳокимияти билан ўзаро мулоқотининг йўлга қўйилиши демократия учун асосий омил ҳисобланади. Лекин бундай мулоқотнинг йўлга қўйилиши анча қийин масала. Бу борада давлатнинг ҳам, жамоатчиликнинг ҳам фаоллиги зарур. Мамлакатимиз раҳбарининг илгари сурган таклифлари ана шундай заруриятнинг давлат томонидан амалга оширилаётган ҳаётий ифодаларидан биридир.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари ҳар хил бўлиши мумкин: матлубот кооперативлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, муассасалар ва ҳ.к.
Иштирокчиларнинг моддий (мулкий) эҳтиёжларини қондириш мақсадида фуқароларнинг аъзоликка асосланган ихтиёрий бирлашмаси матлубот кооперативи ҳисобланиб, бу бирлашув унинг аъзолари томонидан ўз мулкий (пай) бадалларини қўшиш йўли билан амалга оширилади. Матлубот кооперативлари, уюшмалар тайёрлаш, савдо, ишлаб чиқариш ва бошка корхоналар ташкил этиш, банклар, суғурта жамиятлари таъсис этишга ҳақлидир. Матлубот кооперативлари белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириши, чет мамлакатларнинг ташкилотлари ва корхоналари билан алоқалар ўрнатиши, банклар, шу жумладан чет эл банкларининг кредитларидан фойдаланиши мумкин.
Маьнавий ёки бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш учун ўз манфаатларининг муштараклиги асосида бирлашган фуқароларнинг ихтиёрий бирлашмаси жамоат бирлашмаси деб эътироф этилади.
Жамоат бирлашмаси қатнашчилари мазкур бирлашмага мулк қилиб берган мол-мулкларига, шу жумладан аъзолик бадалларига бўлган ҳуқуқларини сақлаб қолмайдилар. Улар аъзо сифатида қатнашаётган жамоат бирлашмасининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар. (3)
Жамоат бирлашмалари хўжалик ширкатлари, жамиятлари ва бошқа хўжалик ташкилотлари тузишлари, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга мўлжалланган мол-мулкка эгалик қилишлари мумкин.
Жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар асосида таъсис этилган, хайрия, ижтимоий, маданий, маърифий ёки бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлайдиган, аъзолиги бўлмаган ташкилот ижтимоий фонд деб эътироф этилади. Ижтимоий фондга унинг муассислари томонидан берилган мол-мулк фонднинг мулки бўлади. Фонд (жамғарма) ҳар йили ўз мол-мулкидан қандай фойдалангани ҳақида ҳисобот босиб чиқариши шарт. Ижтимоий фонд мол-мулкдан ўз низомида белгиланган мақсадлар учун фойдаланади. Фонд ўз низомида назарда тутилган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақли. Фондлар тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун хўжалик жамиятлари тузишга ёки уларда иштирок этишга ҳақлидирлар.
Муассислар ўзлари ташкил этган фонднинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар, фонд эса ўз муассисларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Агар фонднинг мол-мулки ва маблағлари унинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун етарли бўлмаса, зарур мол-мулк ва маблағларнинг келиш эҳтимоли оз бўлса, фонд тугатилиши мумкин.

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish