Toshkent moliya instituti ijtimoiy soha iqtisodiyoti fanidan


Такрорлаш учун савол ва топшириқлар



Download 1,06 Mb.
bet52/123
Sana25.02.2022
Hajmi1,06 Mb.
#293776
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   123
Bog'liq
Ijtimoiy soha iqtisodiyoti-converted

Такрорлаш учун савол ва топшириқлар


  1. Соғлиқни сақлашнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари ва асосий принцип- лари?

  2. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб масалалари?

  3. Аҳолига кўрсатилаётган юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам хизмати соҳасидаги ислоҳотлар.

  4. Аҳолига юқори малакали бепул тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича қанақа тизим яратилди?

  5. Соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини такомиллаштиришда давлат дастур- ларининг ўрнини баҳоланг!

  6. Соғлиқни сақлаш тизими ва унинг таркиби?

  7. Давлат соғлиқни сақлаш тизимига қайси ташкилотлар киради?

  8. Соғлиқни сақлашнинг ижтимоий самараси деганда нимани тушунасиз?

  9. Тиббий ижтимоий самарадорликни баҳолашнинг асосий услублари? 10.Соғлиқни сақлаш тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

нималарни ўз ичига олади?
11.Оналик ва болаликни муҳофазалаш тизимида ислоҳотларни янада чуқур- лаштиришнинг асосий тамойиллари?
    1. МАВЗУ: ИЖТИМОИЙ СОҲАДА ТУРИЗМ


      1. Туризмнинг ижтимоий соҳадаги аҳамияти ва ўрни

Туризм бўш вақтда саëҳат қилиш турларидан бири ҳисобланади.
Туризм – фаол дам олиш тури бўлиб, маълум бир хатти-ҳаракатларни амалга оширишни талаб қилади. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, дам олишга бошқа турдаги кўнгилочарлик ва рекрациялар ҳам мансуб бўлиб, улар асосан стационар комплексларда (рекреацион ҳудудлар, дискотека, казино, концерт заллари ва ҳоказо) амалга оширилади ҳамда мақсадлари кўнгилочарлик, ўқитиш ва шоп-хизматлар бўлган тур элементларидан бири вазифасини бажаради. Турист – бирон бир мамлакатга (жойга) саломатли- гини тиклаш, танишиш, касб ва ишбилармонлик, спорт, диний ва бошқа мақсадларда пул тўланувчи фаолият билан машғул бўлмасдан 25 соатдан 6 ойгача бўлган вақт оралиғида камида бир кеча тунаб дам олиш учун ташриф буюрувчи кишидир.
1991 йилда туризм ва саëҳатлар статистикаси халқаро конференция- сида туризмга бошқача тариф берилди: саëҳат қилаëтган ва доимий бўлади- ган жойларидан ташқарида 12 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда исталган мақсад билан, бироқ пул тўланувчи фаолият билан машғул бўлмаган ҳар бир шахс турист ҳисобланади. Юқоридаги тарифлардан кўриниб турибдики, битта атама турлича талқин қилинади ҳамда минтақаларда туризм саноати- нинг аҳволини баҳолаш ва таҳлил қилишни қийинлаштиради.
Қуйидаги белгилар бўйича туристлар бошқа саëҳат қилувчи шахслар- дан фарқланади:
Доимий бўладиган жойларидан ташқарига чиқиш, яъни туристлар тоифасидан ҳар куни қатновчи шахсларни чиқариб ташлаш.
Жойларда бўлиш муддати экскурсиячи-туристларни резидент ва муҳожирлардан фарқлаш имконини беради.
Сўнгги йилларда махсус адабиётларда қўлланаётган “туристик” сифати билан қўлланувчи тушунчаларни аниқлашдаги (изоҳлашдан) олдин улардан фойдаланишнинг қонун-қоидаларини аниқлаш зарур.
Луғатга асосан “туристик” сўзи туристга нисбатан ишлатилиши лозим. Масалан, туристик йўлланма, палатка ва ҳоказо. “Туристик” сифати туризм учун ҳам хосдир: туристик маълумотлар, поход, журнал ва ҳоказо. Демак, “туристик” атамасидан биргаликда фойдаланиш доим ҳам тўғри бўлавермайди. Бироқ туризм соҳасидаги ҳуқуқий-норматив ҳужжатларнинг кўпчилигида “туристик” атамаси қўлланади.
Горизонтал меҳнат тақсимоти бу меҳнат жараëнини таркибий компонентларга ажратиш. Бундай ажратиш функционал, тармоқ ва малакавий белгилар аcoсида амалга оширилади.
Вертикал меҳнат тақсимоти бу ишни муваффақиятли бўлиши учун турли даражадаги ишни мувофиқлаштиришдир.
Бириктирилган режа асосида вертикал иш тақсимоти қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади: умумий бошқарув; технологик бошқарув; иқтисодий бошқарув; оператив бошқарув; кадрларни бошқариш.
Сайëҳликни бошқариш амалиëтда учрайдиган ташкилий структуралар: чизиқли; функционал; чизиқли-функционал;
Чизиқли ташкилий структура ҳар бир структуравий бўлинманинг бошида ҳамма ваколат жамланган раҳбар туради ва якка ҳолда бутун бошқарув функцияларини жамлаган ҳолда раҳбарликни амалга оширади. Бундай структуранинг ўз афзалликлари ва камчиликлари мавжуд.
Бошқарув функционал ташкилий структураси. Функционал бошқарув бир неча аниқ иш турларини бажаришга ихтисослашган бўлинмалар устидан иш олиб борилиб, чизиқли бошқарув тизимида қарор қабул қилиш учун керак. Ташкилотнинг бир соҳа мугахассислари ихтисослашган структуравий бўлимга бирлаштириладилар, масалан маркетинг бўлими, режалаштириш бўлими, бухгалтерия. Шундай қилиб, ташкилотни бошқаришнинг умумий масаласи ўрта даражадан бошлаб функционал белги бўйича бўлинади.
Ташкилотнинг чизиқли-функционал структураси.
Бундай бошқарув доирасида умумий бошқарув бўйича ҳар бир ходим фақат бир раҳбарга бўйсинади. Функционал раҳбарларга фақат улар ваколатига тааллуқли бўлган масалаларни ҳал этиш ҳуқуқи берилган. Шу сабабли маълум бир жамоани бошқарилаëтган чизиқ бўйича жойлашган раҳбар ўз зиммасига бутун ҳокимиятни олади. Ҳар бир меҳнат жамоасида расмий муносабатлардан ташқари норасмий муносабатлар ҳам мавжуд.
Барча ташкилотлар учун мос келадиган ташкилий структуранинг битта умумий шакли мавжуд эмас.
Сайëҳлик корхоналарининг мақсад ва стратегиясини шакллантириш билан бирга атроф-муҳит, ижрочиларнинг феъл-атворига ҳам аҳамият бериш керак. Сайëҳлик ташкилотининг атроф-муҳити: сотиш бозори; меҳнат бозори; корхонанинг ўзи ва кўрсаткичлари; сайëҳлик ташкилотининг вазифалари ижрочиси.
Ташкилий структурани лойиҳалаш тўғрисидаги қарор, мавжуд структура самарасиз бўлганда, қабул қилинади.
Ташкилий структурани лойиҳалаш жараёни уч босқичдан иборат: ташкилий структуранинг таҳлили; ташкилий структурани лойиҳалаш; ташкилий структуранинг самарадорлигини баҳолаш.
Ташкилий структурани баҳолашга қуйидаги критериялар киради: бошқарув тамойиллари; бошқарув аппарати; бошқарув функциялари; хўжалик фаолияти.
Ташкилий структураларни бошқаришни лойиҳалаш моделларини 4 та гуруҳга бирлаштириш мумкин: ўхшашликлар (аналогия) усули; экперт усули; мақсадларни тартиблаш (структурага келтириш); ташкилий моделлаштириш;
Ташкилий структуралар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: оптималлик; оперативлик; ишончлилик; тежамкорлик; вазиятга мослашувчанлик; бошқарув структурасининг мустаҳкамлиги.
Ташкилий структуранинг самарадорлигини баҳолаш бинонинг сотилиши мумкинлиги даражаси, бошқарув тизимининг ишончлилиги ва
ташкил қилинганлиги, қабул қилинаëтган қарорларнинг тезкорлиги ва оптималлигига кўра амалга оширилади.
Туризмнинг тарихи. Туристик фаолиятнинг бошланғич турлари қадимдаëқ пайдо бўлган. Тарихда қадимги римликлар илк саëҳатчилар ҳисобланади. Уларнинг саëҳатлари империя сарҳадларидан четга чиқмаган бўлса-да, Рим имперяси ҳудуди жуда катта бўлганлиги сабабли туризмнинг ривожланишига сабабчи бўлган. Ўрта асрда давлатнинг инқирозга учраши меҳмонхона ва қовоқхоналарнинг касодга учраши ва аҳолининг қашшоқлашишига олиб келди. Ўрта асрларнинг охирига келиб савдонинг ривожланиши билангина саëҳатлар қайта тиклана бошланди. Уйғониш даври туризмнинг ривожланишига янада катта таъсир кўрсатди. Бу пайтга келиб иқтисодиëт жадал ривожланди, янги ҳунар турлари пайдо бўлди ҳамда мамлакатлар ўртасида савдо ривожланди. Саëҳатнинг асосий мативлари савдо, таълим олиш, зиëрат қилиш ва даволаниш ҳисобланган.



      1. Download 1,06 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish