Toshkent moliya instituti ijtimoiy soha iqtisodiyoti fanidan


Туризмнинг глобаллашув жараёнларига таъсири



Download 1,06 Mb.
bet53/123
Sana25.02.2022
Hajmi1,06 Mb.
#293776
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   123
Bog'liq
Ijtimoiy soha iqtisodiyoti-converted

Туризмнинг глобаллашув жараёнларига таъсири


Туризм жаҳондаги энг йирик мултинационал иқтисодий фаолият бўлиб, жаҳон мамлакатларининг 83%да топ 5та энг асосий экспортларидан бири ҳисобланади. Туризм дунё бўйлаб энг ката товарлар хизматлар ва одамларнинг оқимини вужудага келтиради ва айнан шунинг учун бу глобаллашувнинг энг яққол мисолларидан ҳисобланади. Халқаро савдода туризмнинг ўрни ва роли муҳимлиги ошиб бораётганига қарамасдан, туризм хизматлари билан богълиқ савдолар асосан Европа ва шимолий Америкадаги ривожланган мамлакатларга тўғри келади. Ривожланаётган мамлакатларнинг жаҳон туризмидаги улуши нисбатан паст бўлганига қарамай, тез суратларда ошиб бормоқда.
Глобаллашув туризмни ривожлантиришда янги имкониятлар эшигини очди. Глобаллашув туфайли элeктрoн технологиялар, алоқа ва транспортнинг ривожланиши туризмнинг ўсишига сабаб бўлди. У жаҳон бўйлаб хизмат таклиф қилувчиларни ва компютерлашган ахборотлар ва брон қилиш хизматларига таъсир қилди ва натижада улар анча мослашувчан ва тежамкор боълди; ҳаво транспорти нархлари пасайди; манзилларга етиб боришни осонлаштирди. Ахборот технологияларининг тез тарқалиши саноатнинг фаолиятини ҳамда мижозларга хизматлар сифатини янада яхшилади. Шу билан бирга у янги компютерлашган меҳмонхона ва авто буюртма қилиш, онлайн банд қилиш хизматлари, телеконференсиялар, видео брошуралар, смарт карталар, electron пул оътказмалари каби саёҳат хизматларига талабни оширди. Маркетинг, тоъгъридан тоъгъри савдо ва банд қилишда интернетдан кенг фойдаланилиши натижасида электрон туризм бозорлари пайдо бўлишига сабаб бўлди.
Вебсайтлардаги муфассал маълумотларининг жойлаштирилиши потенсиал мижозларга тўғридан тўғри саёҳат маълумотлари тарқатилишини таъминлади. Интернет саёҳат маҳсулотларини глобал арзонроқ нархда фойдалана олиш имкониятини яратди. Натижада, мижоз талаби технология
ва интернетга боғлиқ бўлиб қолди. Ҳақиқатда, интернет меҳмонхона, аэропорт, саёҳат маълумотлари ва кўнгил очиш марказлари ва таълим институтлари учун энг ката талабдаги қуролга айланди.
Туризмдаги глобаллашув кўплаб шаклларга эга. Ҳаво транспорти секторидаги глобаллашувга хусусий ташувчиларга бозорнинг очилишига сабаб бўлган ҳаво транспорти либераллашуви, халқаро бирлашмаларининг ташкил топиши, хусусийлаштирилиши, давлат эгалик қилувчи ҳаво транспорти компанияларининг тузилишини ўзгариши, чет эл ташувчиларига инвестициялар киритлиши, миллий даражада ҳаво транспортларининг консолидациялашуви, ҳаво транспорти компанялари ўртасида қўшма корхоналар ёки ускуна ишлаб чиқарувчилар ва авиа хизмат кўрсатувчилар ўртасида қўшма лойиҳаларининг яратилиши мисол қилиб келтирса бўлади. Учта асосий авиа бирлашмаларга Star Alliance, Oneworld ва SkyТеаmлар киради. Бу бирлашмалар маркетинг ва рекламада бирга ишлайдилар; ускуналарни стандартлаштириш, хизматлар етказиб берувчи; умумий брендни ривожлантириш ва бошқаларда биргаликда ҳаракат қилишади. Йирик ҳаво ташувчилари CRS ва GDS каби компютерлаштирилган ресерве қилиш тизимларини ишлаб чиқишган, бу эса учиш ўринларини банд қилиш жараёнини енгилаштирди ва халқаро туризмда асосий сотиш ва маркетинг дастгоҳига айланди.
Турар жой секторидаги глобаллашув мисолларига қуйдагилар киради: меҳмонхоналар кооперацияси ва тармоқлар яратиш, қоъшма корхоналар, франшиза, менежмент шартномалари ва мустақил меҳмонхоналар консорциуми. Йирик меҳмонхоналар гуруҳига Intercontinental Hotels (Буюк Британия), Accor (Франция), Cendant, Marriott ва Starwood Hotels and Resort (AҚШ) лар киради. Бу меҳмонхона корпорациялари дунё бўйлаб кўплаб давлатларда мавжуд. Мисол учун, Marriot Internation гуруҳи Renaissance Hotel Groupni сотиб олди ва ҳозирда дунё бўйлаб 1300дан ортиқ меҳмонхона брендаларига эгалик қилади. Марриот Интернатионалнинг стратегик шерикчилиги Россия, Хитой, Япония, Ҳиндистон, Италия ва Туркияни ўз ичига олган 40 та янги бозор эшикларини очди.
Four Seasons Hotel гуруҳи Regent International Hotels Ltd. билан шерикчилик орқали Бангкок, Ганг Конг, Куала Лумпур, Мелбурн ва Сиднейдаги меҳмонхоналарни бошқариш ҳуқиқини қўлга киритди.
Чакана савдо секторидаги глобаллашув мисолларига шерикчилик, интеграция ва франшизалар киради. Саёҳат операторлари ва саёҳат агентликлари меҳмонхона, чартер авиа ташувчилар, чакана тарқатувчилар ва круиз компанялари билан шерикчиликка киришди ёки интеграциялашди. American Eхprеss саноатнинг турли секторларига мос маҳсулотлар линейкасини ривожлантирди. 3200та саёҳат агентликлари фаолиятини бирлаштиргандан кейин бу ташкилот, АҚШ, Автралия, Канада, Мексика ва Франциядаги энг йирик операторга айланди. Франшиза ва менежмент шартномалари овқат билан хизмат кўрсатувчи (food-service) компанялари томонидан бошқарувнинг стратегияси сифатида фойдаланилади. Яна бир
мисол бу Германянинг ТUI гуруҳидир, бу гуруҳ ҳордиқ туризми бўйича дунё етакчиси ҳисобланади. Бу компаня дунёнинг 30дан ортиқ мамлакатидаги саёҳат агентликлари, саёҳат операторлари, авиалинялар, круиз кемалари ва меҳмонхоналарни оъзида мужассамлаштиради.
Катта фирмалар маҳаллий фирмаларининг фаолиятига, мисол учун, маҳаллий ҳокимятни бази қонунларда белгиланган талабларни бажараришга чорлаган ҳолда маҳаллий ҳизмат кўрсатувчиларга турли шартлар қўйиш орқали таъсир қиладилар. Бази саёҳат операторлари меҳмонхоналарнинг юритаётган фаолияти ва нархларига таъсир кучли ўтказадилар. Мисол учун, Буюк Британядаги битта саёҳат оператори мижозлари борадиган муҳитни ҳимоялашга қаттиқ киришади, шу мақсадда маҳаллий хизмат кўрсатувчиларни атроф муҳит муҳофазаси билан боғлиқ қонунларга қаттиқ риоя қилишини таъминлайди ва атроф муҳитга зарар етказмайдиган буюмлардан ва асбоб ускуналардан фойдаланишини назорат қилади. Глобаллашув ва янги сиёсий ва иқтисодий дунё сайёҳ профили ва маҳсулот ва хизмат танловига ўзгаришлар олиб келди.
XVII ва XIX асрларда фан ва технологиянинг ривожланиши кўриниши ва сифарлари бир хил бўлган оммавий маҳсулотларни пайдо бўлишига сабаб бўлди. Мижоз оммавий маҳсулот ва хизматларни арзон нархларда талаб қила бошлади. Бу эса ўз ўрнида ишлаб чиқарувчиларни ҳамма учун бир хил бўлган оммавий байрам саёҳатлар пакети каби оммавий маҳсулот ва хизматларни таклиф қилишига сабаб бўлди. Нарх-сифат нисбатида жуда яхши махсулотлар яратдилди лекин нарх учун сифатдан воз кечишга тўғри келди. Бу ҳолат кўпинча “McDonald” деб ҳам юритилади.
Янги истеъмолчилар умуман бошқача хулқ атвор мажмуасини намоиш этишди. Улар кўпроқ глобалликка эътибор қаратишди. Алоқа ва ахборот технологияларини ривожланиши натижасида ва ижтимоий-иқтисодий алмашинувлар натижасида, улар турли маданиятлар билан тўқнаш келди ва янги ғоялар ва нуқтаи нарзарлар ҳосил қилишди. Уларда бошқа маданиятлардан олинган бирқанча бошқа талаблари мавжуд. Улар кўпроқ ахборот технологиялари, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ва шахсий резерв (банд) қилиш воситаларига боғланиб қолишди. Янги ўртача мижоз кўпроқ индивидуаллашган бўлиб, кўпроқ шахсийлаштирилган ва юқори даражада ривожлантрилган маҳсулотлар; кўпроқ танлов, сифат ва тур; яхши нархларни талаб қилади. Истеъмолчилар ахборот технологияларидан осонроқ ишлатиш имконияти, кам харажатли транспорт ва саёҳатнинг кўпроқ эгилувчанлигини талаб қилишмоқда. Бундан ташқари, 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан кейин, кутилмаган урушлар қўрқуви, сиёсий тўқнашувлар, терроризм, ёки касаллик тарқалиши истемолчилар орасида хафвсизликка, ижтимоий барқарорликка ва тартибга интилишни кучайтирди. Истеъмолчилар истеъмол қилиш хулқларини, вақтни сарф қилишларини ва ҳордиққа нисбатан фикрларини қайтадан баҳолаб кўра бошладилар. Улар иш ва ойла, иш ва дам олиш ўртасида янгича балансни танлашди. Улар янги “арқонни узун ташлаш” муносабатини ўзларида ҳосил қилишди, ва кеч резерв қилиш
хизматини кўрсатувчи “сўнги дақиқа ҳариди” сайтларини пайдо бўлишига имконият яратдилар. Шунингдек, “янги саргузашт, янги нарсани бошдан кечириш” деган мотивни олға сурилишига ва атроф муҳит ҳақида ўйлаш ошгани сабабли саёҳат қилишнинг муқобил усулларини танлай бошладилар. Истеъмолчи хулқ атворидаги бундай ўзгаришлар янги “саргузаштларга” талабни оширди. Истеъмолчилар ҳақиқий ҳодисаларни ва туйғуларни бошдан кечиришни талаб қила бошладилар. Янги турдаги “тажрибачи” сайёҳлар пайдо бўла бошлади. Бу турдаги сайёҳ бир вақтнинг ўзида янгилик, ғалатилик ва ҳақиқийликка қизиқади ва бошқаларига ўхшамас ўзига хос тажриба ортиради. Натижада, саноат турли ўзига хослиги мавжуд жойларга саёҳат ташкил қилишга интилади ва айнан шу сифати уларни бошқа манзиллардан ўзига хос табиий гўзаллиги, байрамлари ва санъат асарлари билан ажратиб туради.
Янги сайёҳ янги мураккаб саёҳат мақсадлари ва маданий муҳтожликлар ҳосил қилган бўлиб, буларга жисмоний дам олишдан кўра, янги ўзлик қидириш, ўз ўзини аниқлаш, ўзини ривожлантиришлар киради. Натижада, хизмат кўрсатувчилар янги тоифадаги сайёҳ нима деб ўйлаши ва ҳис қилишига ката эътибор қаратиши лозим.Истеъмол танловидаги бундай ўзгаришлар янги маҳсулотлар, тоифалар, мослашувчанлик ва шахсийлаштиришни талаб қиливчу сайёҳни вужудга келтира бошлади. Янги сайёҳлар оила ва экология муҳимлигига урғу берувчи янги дунёқараш қадриятлар шакиллантиришди. Умид қилинадики бундай жаҳон сайёҳлиги кўпроқ ижтимиой алоқаларни ривожлантириш, табиий бойликларни сақлаш, талим олиш ва сотиб олинга нарсалардан кўра орттириладиган тажрибани кўпайтиришга интилиш бўлади. Йилдан йилга асл керакли нарсаларни ва турли маданиятларда ўзини ифода этиш, этик ва маънавий қониқишни топиш; сайёрамиз, унинг ресурслари ва шунингдек, унда осойишталик билан бирга яшовчи тўғрисида қайғуриш сайёҳларнинг асосий мақсади бўлиб қолмоқда.
Истеъмолчи қадриятларидаги ўзгаришлар янги маҳсулотларга талабни яратди ва ўз ўрнида янги маҳсулотлар янги турдаги туризмни вужудга келишига имконият яратди. Ананавий оммавий туризм, ҳалиям асосий қисмни ташкил қилаётганига қарамасдан, “янги туризм” томон ўзгариб бормоқда ва бу туризм маъсулиятли, юмшоқ, муқобил, яшил ва барқарор туризм деб аталамоқда. Келажакда юқори потенциалга эга бўлган янги туризм турларига маданий туризм, саломатлик; табиатда жойлашган; таълимга йўналтирилган; ёввойи; генеологик; гастрономик ёки озиқ овқат ва фотографик; кўнгилли сифатида; виртуал; тажрибавий; фазовий; этик ёки манавий; жамиятга оид; ва пара туризм. Бундай янги турдаги туризм, туризм саноатида ва маркетингида муҳим рол ўйнай бошлаган маҳсулот шахсийлаштирилишини талаб қилади. Туризм саноати индивидуал сайёҳ талабларини қондиришда қийинчиликларга дуч келмоқда ва шунинг учун у ўзини ўзи оммавий йўналишдан индивидуал сайёҳ эҳтиёжини қондириш
йўналишига ўттказиб бормоқда. 2-жадвал глобал қадриятлар ва келажакдаги янги туристик маҳсулотларга талабини кўрсатади.



  1. жадвал

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish