Toshkent moliya instituti ijtimoiy soha iqtisodiyoti fanidan


Ўзбекистон аҳолисини ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш босқичлари ва йўналишлари



Download 1,06 Mb.
bet27/123
Sana25.02.2022
Hajmi1,06 Mb.
#293776
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   123
Bog'liq
Ijtimoiy soha iqtisodiyoti-converted

Ўзбекистон аҳолисини ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш босқичлари ва йўналишлари


Ўзбекистонда ижтимоий хизматларни ўрнатиш ва ривожлантиришни учта босқичга бўлиб ўргансак бўлади.
Биринчи босқич: 1924 йилдан 1956 йилгача. Бу йилларда пенсия ва нафақа тушунчалари пайдо бўлди ва ҳаётга ўрнатилади. Лекин бу даврда ягона пенсия тизими йўқ эди ва пенсиялар билан таъминлаш тармоқлар принципи асосида олиб борилар эди.
Иккинчи босқич: 1956 йилдан 1990 йилгача. 1956 йилдан давлат томонидан пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Бу қонун бўйича пенсиялар билан таъминлаш аҳолининг доираси анча кенгайди.
Масалан, ушбу йилдан бошлаб колхозчилар пенсия оладиган бўлдилар. 1965 йилдан бошлаб аҳолининг ҳамма табақалари пенсия оладиган бўлдилар. Ундан ташқари бу босқичда ҳар хил нафақа ва имтиёзлар тўлана бошлади.
Биринчи ва иккинчи босқичларда аҳолини ижтимоий таъминлаш тизими етилди ва ўз ичига қуйидаги йўналишларни қамраб олди:

Учинчи босқич: 1990 йилдан ҳозирги давргача яратилган аҳолини ҳимоя қилиш механизми такомиллаштирилди. 1990 йилдан иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиш билан фуқароларни пенсия таъминоти тўғрисида қонун қабул қилинди. Бу босқичда янги тушунчалар пайдо бўлди. Пенсия фонди, ижтимоий пенсиялар, даромадларни индексациялаш.
Ижтимоий ёрдамнинг турлари қуйидагича: пенсиялар, болаларга бериладиган нафақалар, инвалидларга бериладиган имтиёзлар, бепул протезлаш, давлат томонидан якка яшайдиганлар, қариялар ва инвалидларни таъминлаш.
Ижтимоий ёрдамнинг асосини пенсиялар ва аҳолига нафақалар ташкил этади.Пенсияларнинг бир неча турлари мавжуд: ёшига доир бўйича, инвалидлик бўйича, боқадиган одамини йўқотиш бўйича, ижтимоий пенсиялар, имтиёзлар асосан инвалидларга ва ягона турган қарияларга берилади.
Республикада аҳолини ижтимоий ҳимоялаш асосан уч йўналишда амалга оширилади. Биринчиси, нархларнинг эркинлаштирилиши ва уларнинг қадрсизланиши даражаси ортиб бориши муносабати билан даромадларнинг энг кам ва ўртача даражаси мунтазам ошиб борилди. Бу соҳа 1993 йил январда жорий этилган янги ягона тариф ставкаси барча ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдорини тариф коэффициентлари орқали энг кам иш ҳақи воситаси билан бевосита ўзаро боғлаш имконини берди. Яъни энг кам иш ҳақини ошириш йўли билан аҳолининг ўртача иш ҳақини ошириш йўли билан аҳолининг ўртача иш ҳақи, пул даромадлари ҳам ўз-ўзидан кўтарила боради. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 октябрдан амал қилиб бошлаган №218-сонли қарорига мувофиқ, иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш 1,2 баробар кўпайтирилди. Албатта бу аҳоли барча табақаларини пул даромадларининг кўпайишини таминлайди ва ҳар йил оширилади. Жорий 2007 йилда энг кам иш ҳақи - 12420 сўмни ташкил қилади.
Иккинчиси, республикани ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш ва аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолининг муайян даражасини сақлаб туриш.
Учинчидан, аҳолининг кам таъминланган табақаларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб қувватлаш чора-тадбирлари кўрилди. 1994 йилда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг тенглаштириш тизимидан аниқ мақсадли ва аҳолининг муҳтож табақаларини қамраб оладиган тизимга ўтилди, яъни
«маҳалла» жамияти орқали болалар ва кам даромадли оилаларга моддий
ёрдам кўрсатиладиган бўлди. Бундай аҳолини ижтимоий ҳимоя тизимининг яратилиши ислоҳотлар биринчи босқичнинг ижтимоий ҳимоялаш соҳасидаги муҳим якуни бўлди. Ҳозирги кунда бу тизим янада такомиллашиб бораяпти ва туғилишини тасдиқлади. 2007 йилда маҳаллалар орқали республикадаги болали оилаларнинг кўпчилиги нафақа олишди.
Иқтисодий ислоҳотларнинг иккинчи босқичида ялпи ижтимоий кафолатлар ва аҳолининг ночор ва муҳтож қатламларини кучлироқ қўллаб- қувватлаш тизими зарур бўлиб қолди ва янгидан ижтимоий сиёсат қурилишига асос қилиб олинди. (1994-1997 йиллар). Учунчи босқичнинг (1997 йилдан хозиргача) асосий мақсади – бу иқтисодий ўсиш, аҳолини яшаш даражасини ошириш ва манзилли ижтимоий ҳимоялашни кучайтиришдир.



    1. Download 1,06 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish