Ижтимоий соҳа ва унинг аҳоли турмуш даражасини оширишдаги
ўрни
Мамлакатимиз бозор иқтисодиётига ўтиб борар экан, хукуматимиз асосий эътиборни ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратмоқда, чунки бу соҳани тараққий эттирмай туриб, ривожланган бозор иқтисодиётига ўтиб бўлмайди. Бунга далилий мисоллар тариқасида Республикамизда "Соғлом авлод учун" орденининг жорий қилиниши ҳамда хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари иш ҳақларини доимий равишда ошириб келаётганини "Истеъдод", "Камолот" каби бир нечта жамғармалар ташкил қилиниб, ёшларимизнинг билим даражаларини ошириш учун имкониятлар яратилаётганини, жисмоний тарбия ва спортга эътибор кучайтирилаётганини кўрсатишимиз мумкин.
“Мамлакатимизда ҳаётнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тақдирида, одамлар дунёқарашининг ўзгаришида, буюк давлат барпо этишдек олижаноб орзуимизнинг рўёбга чиқишда замон талабларига жавоб берадиган кадрлар тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади” - деди Президентимиз И.А.Каримов 1997 йил 5 июнда ўтказилган “Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурни тузиш” коммисиясининг йиғилишида.
Мустақиллик йилларида тармоқнинг таълим тизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Республикамизда ёшларга таълим-тарбия олишлари учун ижтимоий кафолатлар ва кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.
Кичик ва хусусий бизнесни ривожлантириш ҳамда қишлоқ ёшларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этишдга кўмаклашиш учун қишлоқ мавжуд ўқув юртлари фаолияти тубдан ўзгартирилди. Ҳар бир туманда тадбир- корлик бўйича ўқув марказлари, касблар бўйича лицейлар, бизнес- мактаблар, кичик ва хусусий бизнес ва фермер хўжаликлари ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш соҳалари учун кадрлар тайёрлаш бўйича касб- ҳунарколлежлари ташкил этилмоқда.
Халқаро ҳамкорлик кенгайиб бораётганлиги натижасида ўқувчилар- нииг хорижий мамлакатлардаги нуфузли олий ўқув юртларида таълим олишлари учун имкониятлар яратилди. Чунончи, ҳар йили республика умумтаълим мактабларининг тест синовидан ўтган кўплаб ўқувчилари чет элларга ўқишга юборилмоқда. Шу билан бирга, чет эл олий ўқув юртларида ҳам ёшларимиз таълим олмоқда.
Республикамизда кенг миқёсда ривожланган соғлиқни сақлаш тизими мавжуд бўлиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг барча шаклларида фаолият олиб борилади. Тиббий хизмат кўрсатишнинг янги-янги шакллари
кундузги стационарлар, уйда хизмат кўрсатиладиган стационарлар, амбулатория-жарроҳлик марказлари жорий этилган.
Хўжалик ҳисоби тамойиллари асосида ишлайдиган муассасалар, тиббиёт кооперативлари, индивидуал хусусий шифокорлик амалиёти, дори-дармонлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар тармоғи ривожланиб бормоқда. Дорихоналарни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш йўли билан мазкур тармоқнинг моддий-техника таъминотига боғлиқ бўлган тадбирлар тўла амалга оширилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |