ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
Ўқув-услубий бўлим томонидан рўйхатга олинди:
№___________________
2019 йил “__”__________
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Тошкент молия институти
Ўқув ишлар бўйича проректор
____________И.Н.Қўзиев
2019 йил “__”________
|
ПУЛ ВА БАНКЛАР
ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Билим соҳаси:
|
200000 – Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ
|
|
|
Таълим соҳаси:
|
230000 – Иқтисод
|
|
|
Таълим йўналишлари:
|
5230800 – Солиқлар ва солиққа тортиш
5232000 – Давлат бюджети ва ғазна ижроси
5231500 – Баҳолаш иши
5231300 – Пенсия иши
5232700 – Инвестицион лойихаларни молиялаштириш
5232800 – Электрон тижорат
5230600 – Молия
|
Тошкент – 2019
Фаннинг ишчи ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил “__”.___даги “___”- сон буйруғи ( “____” - иловаси) билан тасдиқланган “Пул ва банклар” фан дастури асосида тайёрланган.
Фаннинг ишчи ўқув дастури Тошкент молия институти Кенгашининг
2019 йил “___”__________ даги “____” - сон баённомаси билан тасдиқланган.
Тузувчилар:
|
|
|
Қуллиев И.Я
|
−.
|
- АТ Халқбанки департамент директори ўринбосари, и.ф.н.(кадрлар буюртмачиси)
|
Ғаниева.У.А
|
−
|
ТМИ,“Банк ҳисоби ва аудит” кафедраси катта ўқитувчиси (таянч ОТМдан.)
|
Ахмедова.Д.Э
|
−
|
ТМИ,“Банк ҳисоби ва аудит” кафедраси катта ўқитувчиси(таянч ОТМдан.)
|
Тақризчилар:
|
|
|
Каралиев Т.М.
|
−
|
ТМИ, “Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва аудити” кафедраси профессори, и.ф.н (таянч ОТМдан.)
|
Каримов.Н.Г
|
−
|
ТДИУ, “Банк иши” кафедраси профессори (турдош ОТМдан);
|
Фаннинг ишчи ўқув дастури кафедранинг 2019 “____” _____________ даги ___-сонли мажлисида муҳокама этилиб, “Банк иши” факултет Кенгашида кўриб чиқишга тавсия қилинган.
“Банк ҳисоби ва аудити” кафедраси мудири
2019 йил “___”_____ _______________ и.ф.н., доц. З.Умаров
Фаннинг ишчи ўқув дастури “Банк иши” факултети Кенгашининг 2019 йил “____” _____________ даги ___- сонли мажлисида муҳокама этилиб, Ўқув-услубий Кенгашида кўриб чиқишга тавсия қилинган.
“Банк иши” факултет декани и.ф.н., доц. Р.Саидов
Фаннинг ишчи ўқув дастури институт Ўқув-услибий Кенгашининг 2019 йил “___”__________ даги “____” – сонли мажлисида муҳокама этилиб, институт Кенгашида кўриб чиқишга тавсия қилинган.
Кенгаш котиби:
2019 йил “___”_____ _______________ и.ф.н., доц. Т.М.БаймуратовКириш
Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш жараёнида иқтисодиётни ривожлантириш банкларнинг молиявий барқарорлиги ошиши ҳамда улар томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш негизида тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш имконини оширади.
Пул ва банклар узоқ муддатли тадрижий ривожланиши давомида замонавий цивилизациянинг муҳим ажралмас қисмига айланди.
Шу боис, ушбу фан пул ва банк категорияларининг пайдо бўлиши ва уларнинг ривожланиши, пул назарияларининг моҳияти, асосчилари ва намоёндалари, пул айланмасиинг талқини, пул муомаласи ва пул тизимининг мазмуни ва ташкил қилиш асослари, инфляция ва унинг юзага келиш сабаблари, кредит категорияси ва унинг зарурлиги, кредит тизими ва унинг таркиби, кредит муносабатлари юзага келиши сабаблари ва шарт-шароитлари, банкларнинг дастлабки операциялари, Марказий банкнинг юзага келиш сабаблари, мақсади ва ташкилий тузилиши, тижорат банклари фаолияти асослари, уларнинг актив ва пассив операциялари, нобанк молия-кредит ташкилотлари ва улар фаолиятининг зарурлиги, валюта муносабатлари асослари ва халқаро молия институтлари фаолиятига доир ғоялар, атама ва тушунчалар, назарий қарашлар, консепция ва моделлар, тамойиллар, ёндашув, усул, услуб, йўсинлар ва бошқа атрибутларни тизимли ва комплекс равишда мужассамлаштирувчи илмий-назарий ва методологик асослар яхлитлик, узвийлик ва узлуксизлик тамойиллари нуқтаи-назаридан мантиқий кетма-кетликда ўз аксини топган.
“Пул ва банклар” фани “иқтисод” таълим соҳаси йўналишлари учун умумкасбий ва ихтисослик фани саналади. Мазкур фанни ўрганиш жараёнида пул муносабатларини иқтисодий асослаш, кредит ва тўлов тизимининг ташкилий ва иқтисодий асоси, банк фаолиятига дахлдор қарорларни иқтисодий ва ташкилий ўрганишнинг шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш, банк фаолиятини тартибга солувчи нормативлар асосида ҳисоб-китобни амалга ошириш, баҳолаш, ташкил қилиш ва таклифлар ишлаб чиқишда муҳим рол ўйнайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, банк фаолиятида иш юритадиган кадрларга алоҳида талаблар қўйилади. Бу фан иқтисодиётнинг ажралмас қисми ҳисобланган банк тизимига, шунингдек молия-иқтисод соҳаларига рақобатбардош кадрлар етказиб беришда муҳим ўрин тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |