Назорат саволлари
Микдорий тахлил нима?
Микдорий тахлилнинг неча хил усуллари мавжуд?
Макроанализ учун канча гр модда олинади?
Ярим микроанализ ва микроанализ учун канча модда текширилади?
Ультромикроанализ усули нима?
С ва Н микдори кандай усуллар билан аникланади?
Азотни аниклаш усулларини курсатинг?
Моддаларнинг оддий формулалари кандай аникланади?
Кимёвий усул билан моддаларнинг молекуляр формуласи кандай топилади?
Моддаларнинг молекуляр огирлиги физик усул билан кандай аникланади?
2- Амалий машгулот
МАВЗУ: АЛКАНЛАР (туйинган углеводородлар)
Машгулот режаси:
Алканларнинг гомологик катор, тузилиши, изомерияси
Номенклатура
Алканларни олиниш усуллари
Алканларнинг физик ва кимёвий хоссалари
Масала ечиш намуналари
Машклар.
Углеводородлар- органик бирикмалар булиб, уларнинг молекулалари факат икки элемент атомидан - углерод ва водороддан ташкил топган. Углеводородлар бир- биридан углерод скелетининг тузилиши буйича фарк килади. Исталган углеводород молекуласидаги водород атоми жуфт сони ташкил килади.
Алканлар водородга энг бой углеводородлар хисобланади, уларни туйинган углеводородлар дейилади. Шунингдек, алканларни парафинлар ёки метан катори углеводородлар хам, дейилади.
1. Кўшни углерод атомлари билан боғланишга углероднинг фақат бир валентлиги сарфлаб қолганлари водород атомлари билан боғланган бирикмаларга тўйинган углеводородлар дейилади. Бунда углероднинг ҳамма атомлари sp3-гибридланган ҳолатда бўлади.
Тўйинган углеводородларнинг умумий формуласи СnH2n+2. Шу формулага мувофиқ келадиган туйинган углеводородлар куйидаги гомологик қаторни ҳосил қилади:
СН4 - метан
С2Н6 - этан СН3 – СН3
С3Н8 - пропан СН3 – СН2 – СН3
С4Н10 - бутан СН3 – СН2 – СН2 – СН3
С5Н12 - пентан СН3 – СН2 – СН2 – СН2 – СН3
С6Н14 - гексан СН3 – (СН2)4 – СН3
С7Н16 - гептан СН3 – (СН2)5 – СН3
С8Н18 - октан СН3 – (СН2)6 – СН3
С9Н20 - нонан СН3 – (СН2)7 – СН3
С10Н22 - декан СН3 – (СН2)8 – СН3
С11Н24 - ундекан СН3 – (СН2)9 – СН3
С12Н26 - додекан СН3 – (СН2)10 – СН3
С15Н32 - пентадекан ва х.к.
Изомерияси ва номланиши. СnH2n+2 формулада 1,2 ва 3 га тенг бўлган углеводородлар учун фақат битта тузилиш формулалари мавжуд.
Буларнинг бошқа тузилиш формулалар йўқ.
Гомологик қаторнинг тўртинчи вакилидан бошлаб структура изомерияси ҳодисаси бошланади. СnH2n+2 (n = 4) таркибли углеводородларни икки хил кўринишда ёзиш мумкин:
Органик бирикмаларни номлашда энг қулай, замонавий номенклатура бу систематик номенклатурадир. Бу номенклатуранинг асосий принциплари 1892 йилда Женевада кимёғарлар съездида қабул қилинган. Кейинчалик бу номенклатурага 1957 ва 1965 йилларда амалий ва назарий кимё бўйича Ҳалқаро кимёғарлар иттифоқининг (ИЮПАК) Парижда бўлган съездларида қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилди.
Тўйинган углеводородларнинг дастлабки тўғри занжир ҳосил қилиб тузилган вакиллари – метан, этан, пропан ва бутан – эмперик номенклатура бўйича номланади. Углеводородларнинг кейинги вакилларининг номи углерод сонига тўғри келадиган рақамларнинг грекча ва лотинча номи охирига – ан қўшимчаси қўшиб ҳосил қилинади.
Тармоқланган тузилишга эга бўлган тўйинган углеводородларни систематик номенклатура бўйича номлаш учун углеводород қолдиқлари, яъни улардан битта водородни тортиб олиш натижасида ҳосил бўладиган қолдиқ – радикаллар номини билиш керак.
Радикаллар СnH2n+1 умумий формула билан ифодаланади ва R ҳарфи билан белгиланади. Радикаллар номини тегишли тўйинган углерод номи охиридаги – ан қўшимчасини – ил қўшимчаси билан алмаштириб ҳосил қилинади. Метан ва этандан фақат битта радикал ҳосил бўлади:
СН4 – метан - СН3 – метил
С2Н6 – этан - С2Н5 – этил
Do'stlaringiz bilan baham: |