Тошкент кимё технология институти
Набиев Абдурахим Абдухамидович
Туғилган йили: Туғилган жойи:
24.12.1979 Самарқанд вилояти Нарпай тумани Ёнариқ қишлоғи
Умумий меҳнат стажи – 23 йил
Педагогик стаж: 17 йил
“Ноорганик, аналитик, физикавий ва коллоид кимё” кафедраси мудири.,доцент.,т.ф PhD
Илмий тадқиқот ишлари йўналиши: Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ( 02.00.13)
Илмий ишларининг нашр қилингани: 3 та ўқув қўлланма, 4 та ўқув-услубий қўлланма. 1 та маъруза матни, 50 дан ортиқ илмий мақолалар нашр қилинган.
Бакалаврларнинг малакавий ишига рахбарлик: Кафедра умумкасбий таълим берувчи кафедра бўлиб хисобланади.
Магистрлик диссертациясига рахбарлик: 2019-2020 ўқув йилда ( Буйруқ № 4/628 2019 й 26.12 даги 4-сонли қарорига мувофиқ 1-курсга тўлов шартнома асосида қабул бўлган) магистрлари Амиржонов Юсуфжон Илхом ўғли ва Хазратова Шахризода Ориф қизига илмий рахбар қилмоқдаман.
PhD DSc диссертациясига рахбарлик:
Инновацион лойихаларда иштироки: 1 та
Грант лойихаларда иштироки: 3 та лойиха ишида иштирок этилган.
Таълим сифатини таъминлашдаги қўйилган мақсад ва вазифалар:
Фундаментал фанларнинг ўқув соатларини хажмини тақсимланишини бошқатдан кўриб чиқишга эришиш, кимё фанларининг ўқув юкламалари соатларини ошириш;
Хар бир кафедра қошида илмий тадқиқот ишлари олиб бориш учун лаборатория хоналарини ташкил этиш. Мақсад таълим ва ишлаб чиқаришни бир бири билан боғлаш.
Талабаларнинг онгига “МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИНГ ЗАРУРЛИГИ” ни сингдириш ва ўз мутахассис фанларини пухта ўзлаштиришда кимё фанларининг ниҳоятда зарурлиги амалий ва назарий жихатдан тушунтириш.
Иқтидорли талабаларимиз билан дарсдан бўш вақтларида талабаларининг ўз қўлларида илмий тадқиқот ишларини олиб боришни таъминлаш ва илмий конференцияларда, илмий журналларда мақолаларини чоп этишни ўргатиш.
таълим бериш жараёнида етакчи чет эл давлатларининг илғор педа-гогик тажрибаларидан меъёрда фойдаланиш ва таълим сифатини оширишда профессор-ўқитувчи ва талабаларнинг узвий бирликда фаолият юритиш ёндашувини таъминлаш.
Академик лицейлар ва кимё, биология фанларига ихтисослашган ( Ибн Сино мактаби) мактаблар ўқитувчилари билан хамкорликда ватанимиз фарзандларини халқаро олимпиадаларга тайёрлаш. Ўқувчилар учун методик тавсияномалар чоп эттириш.
Ўқув машғулотларини олиб бориш билан бевосита боғлиқ бўлган барча жараёнларни жахон стандартлари талаблари асосида, босқичма босқич такомиллаштириш орқали “таълим сифати”ни тўғридан тўғри яхшилаш.
Педагогик фаолиятни ривожланиш ва ўқитувчининг хуқиқий мақомини тубдан ошириш ва таълим бериш даражасини кўтариш.
e-mail: nabievximik@mail.ru тел рақам. 90 -948-91-58.
Do'stlaringiz bilan baham: |