Тошкент кимё-технология институти “менежмент ва касб таълими” факултети



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/126
Sana23.01.2023
Hajmi1,6 Mb.
#901485
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   126
Bog'liq
Товаршунослик 2-курс

Қовоқсимон сабзавотлар.
Буларга бодринг, тарвуз, қовун, қовоқ кабилар 
киради.
Бодринг,
асосан таъмлилик қиммати билан манзур, чунки унинг озиқлик 
қиммати баланд эмас (унинг 95% и сув). Бодринг ҳомлигича, тузлаб ва консерва 
қилиб истеъмол қилинади.
Экиш усулига қараб бодринг ерда, парникда ва иссиқ хонада ўcтириладиган; 
рангига қараб оч яшил, яшил ва тўқ, яшил, оқ, тарам-тарам ёки тарамсиз; 
сиртининг характери жиҳатдан ғадир-будур ва силлиқ. Ғадир-будур бодринг 
силлиқ бодрингдан кўра яхши тузланади ва ачиш давомида ҳосил бўладиган сут 
кислотасини кўпроқ шимади. Пишиш муддатига кўра эртапишар (40—45 кун), 
ўртапишар (55 кун) ва кечки навларга бўлинади. Эртаги бодрингнинг узунлиги, 9 
см
дан, ўртапишар ва кечки бодрингларнинг узунлиги эса 12 
см
(диаметри 6 
см),
дан ошмайди.
Ҳомлигича ейиш,
тузлаш
ва
консервалаш
учун майда 
ва
ўртача йирикликдаги бодрингларни ишлатиш маъқул, чунки улар ёш, 
эти зич ва уруғи пишиб етмаган—юмшоқ бўлади.
Бодрингнинг энг кенг таркалган хўжалик-ботаник навлари, “ТошДАУ”, 
“Орзу F”, “Cултон F” ва бошқалардир.
Тарвуз
истеъмол ўрнига кўра овқатбоп, хашаки ва цукат ҳилларга бўлинади. 
Овқатбоп тарвузда 6-8% қанд, С витамини ва бошқа моддалар бўлади, эти майин, 
таъми ширин. Тарвуpз табиийлигича ва тузлаб ҳам ейилади. Ундан тарвуз асали 
(нардек) ва вино тайёрланади.
Тарвуз юмалоқ ёки, овалсимон шаклда, яшил ёки тўқ яшил рангли
тарамтарам ва тарамсиз, пучоғи юпқа, ўртача ва қалин (0,4 
см
дан 2,5 
см
гача), 
ўлчами йириқ ўртача ва майда бўлади. Қалин пучоқли тарвузнинг чиқити кўп 
булса-да, ташиш ва узоқ сақлаш учун яхши ҳисобланади. Тарвузнинг эти ғовак 
ёки зич, майда донали, йирик донали ёки тола-тола тузилишда, серсув, камсув ёки 
қуруқ консистенцияли; этининг ранги сариқ, пушти қизил ва оч қизил бўлади.
Тарвузнинг бир канча навлари ичида “Хаит қора”, “Кўзибой-30”, 
“Сурхонтонги”, “Узбекский 452” навлари энг яхши навлар ҳисобланади. Уларнинг 
эти серсув, майда донали, майин, қип-қизил рангли бўлади.
Стандарт талабларига кўра тарвуз соғ,
янги узилган, тоза, тўғри ёки нотўғри 
шаклли бўлса-да, қинғир-қийшиқ бўлмаслиги, пишиб ўтиб кетмаган, қизил ёки 
пушти рангли бўлиши лозим. Тарвузнинг ўлчами кўндаланг диаметри камида 15 
см
бўлиши керақ


Стандарт талабларига кўра бир партияда қинғир-қийшиқ (нотекис шаклли) 
қирилган, сал эзилган тарвузлар 8% дан ошмаслиги лозим, жумладан ҳомроқ ва 
ўта пишиб кетган тарвузлар кўпи билан 3% бўлиши мумкин.
Қовун
серэт, йириқ ўрта ёки майда ўлчамли, тухумсимон, юмалоқ ёки 
цилиндрсимон шаклли, силлиқ, тўр-тур ёки қовуррасимон сиртли, ранги сариқ, 
қўнгир ёки жигар ранг. Етилиш даражасига қараб қовун пишган ва ҳомроқ 
ҳилларга бўлинади. Қовун эти оқ, сариқ, пушти ёки сал яшил рангли; зич 
тузилишли; таъми ширин ва ёқимли, сал ёки ўта ҳушбўй.
Қовунда 13% қанд, С витамини, минерал моддалар, кислота, ҳушбўй ранг 
берувчи ва бошқа фойдали моддалар бўлади. Қовун табиийлигича истеъмол 
қилинади ва ундан қовун қоқи, қовун асали, цукат, повидло, мураббо тайёрланади.
“Шакарпалок”, “Оби новвот”, “Саҳоват”, “Асатил”, “Чурлан” навлари кенг 
таркалган.
Қовун янги узилган, бутун, соғ,
турли шаклда, текис, ҳар қайси навнинг ўз 
рангида бўлиши лозим. Меванинг ўлчами кўндаланг кесим диаметри эртапишар 
ва майда қовун учун камида 10 
см,
ўрта ва кечпишар (кузги) қовунлар учун 
(юмалоқ ва овалсимон шаклли) камида 15 
см
бўлади. Пишган қовун серсув, 
майин, этли ва етилган, уруғи осон ажраладиган бўлиши лозим. Ҳомроқ 
қовуннинг эти зичроқ ва камсувроқ, уруғи пишиб етилмаган ва унинг этидан 
кўчиши қийин бўлади.
Бир партияда қирилган, эзилган, ўлчамига тўғри келмайдиган қовун кўпи 
билан 5% бўлиши мумкин.
Ўзбекистонда қовоқнинг овқатбоп ва хашаки навлари етиштирилади.
Овқатбоп қовоқ йириқ ўрта ёки майда, шарсимон, япалоқ, цилиндрсимон ёки 
тухумсимон шаклда бўлади. Уларнинг пўсти юпқа ёки қалин, тўрсимон ёки 
қовурғасимон сиртли, оқ қўл ранг, сариқ, қўнгир ёки қизил тусли. Пишиш 
муддатига қараб қовун навлари эртаги, ўрта ва кечки навларга бўлинади.
Қовоқ ёриб, қайнатиб, қовуриб истеъмол қилинади ва қандолат ишлаб 
чиқаришда ҳомашё сифатида ишлатилади.
Овқатбоп қовоқнинг яхши навлари “Нон кади”, “Шириной”, “Палов кади” ва 
бошқа навлар ҳисобланади.
Сифатига кўра овқатбоп қовоқ навлари янги узилган, тоза, бутун, соғ,
пишган, тўғри шаклли, қаттиқ пўстли ва зич ёки серсув этли, ширин бўлиши 
лозим.
Нотўғри шаклли, лекин жуда ҳам қинғир-қийшиқ бўлмаган, пўстининг 
қирқилган ва тирналган жойлари билинар-билинмас қовоқни ишлатиш мумкин. 
Бир партияга бир махал етиладиган бошқа нав қовоқларни аралаштириш мумкин-
у, лекин у 10% дан ошмаслиги керақ Қовоқнинг ўлчами—энг кенг кўндаланг 
диаметри чўзинчоқ шаклдаги қовоқ учун 12 
см
дан, япалоқ ва юмалоқ қовоқ учун 
15 
см
дан кам бўлмаслиги лозим. Босилиб эзилган, ёрилган қовоқни ишлатишга 
йўл қўйилмайди.



Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish