Тошкент кимё-технология институти «Информатика, автоматлаштириш ва бошқарув» кафедраси «ихтисосликка кириш»



Download 0,69 Mb.
bet13/29
Sana22.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#96365
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29
Bog'liq
ихтисосликка кириш маъруза

Олий таълим муассасаси ходимлари
Олий таълим муассасаларида илмий-педагогик (профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар), инженер-техник, маъмурий-хўжалик, ишлаб чиқариш, ўқув-ёрдамчи ва бошқа ходимларнинг лавозимлари кўзда тутилади.
Профессор-ўқитувчилар таркибига кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ассистент лавозимлари киради.
Педагогик фаолият юритиш ҳуқуқига тегишли олий таълимга, касбий тайёргарликка ва юқори маънавий-ахлоқий сифатлари бор бўлган шахслар эгадир. Суд ҳукмига асосан маън этилган шахсларга таълим муассасаларида бундай фаолият билан шуғулланишга йўл қўйилмайди.
Олий таълим муассасаларидаги барча илмий-педагогик ходимлар лавозимларини эгаллаш меҳнат шартномаси (контракт) асосида амалга оширилади. Олий таълим муассасасига педагогик ходимларни ишга қабул қилиш тартибини тегишли Низом белгилайди. Илмий-педагогик ловазимни эгаллаш учун меҳнат шартномаси (контракт) тузилишидан олдин конкурс ўтказилади.
Факулътет деканларини олий таълим муассасаси раҳбари, таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат идораси билан келишилган ҳолда тайинлайди.
Таълим муассасаси илмий-педагогик ходимлари:
-расмий тартибда таълим муассасаси (факулътет) илмий кенгашига сайланиш ва унга сайлаш;
-олий таълим муассасаси фаолиятига тегишли масалаларни муҳокама
қилиш ва ҳал этишда қатнашиш.
Назорат саволлари

  1. Олий таълимнинг максади, вазифалари ва ташкил килиниши ҳақида нималарни биласиз?

  2. Олий таълим муассасаларининг струтураси қайндай?

  3. Олий таълим муассасаларида ўқув - тарбиявий жараёнини қандай ташкил қилинади?

  4. Олий таълим муассасалари талабалари нималардан иборат?

  5. Олий таълим муассасаси ходимлари ҳақида нималарни биласиз?



ТЎРЧИНЧИ МАЪРУЗА


МАВЗУ. ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТАЛАБАЛАР БИЛИМИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА БАҲОЛАШНИНГ РЕЙТИНГ ТИЗИМИ ТЎҒРИСИДА


РЕЖА



  1. Баҳолаш турлари ва шакллари.

  2. Талаба билимини баҳолаш тартиби.

  3. Рейтинг натижаларини қайд қилиш тартиби.



Таянч иборалар
Рейтинг, жорий назорат, оралиқ назорат, якуний назорат, қайднома, рейтинг дафтарчаси, семестр, ёзма иш, тест, оғзаки, Хулоса ва карор кабул килиш, ижодий фикрлай олиш, мустакил мушохада юритиш, амалда кўллай олиш, мохиятини тушуниш, билиш, айтиб бериш, тасаввурга эга бўлиш, амалиёт, билим, кўникма, курс иши, курс лойҳаси, битирув малакавий иш (лойиҳаси), давлат аттестацияси.


Талабалар билимини рейтинг тизими орқали баҳолашдан мақсад, талабаларда ўқитилаётган фанларни чуқур эгаллаш, топшириқларга ижодий ёндашиш, мустақил фикрлаш, ўз билимини мунтазам равишда оширишга интилиш хамда адабиётлардан кенг фойдаланиш каби хусусиятларни ривожлантириш ва ушбу тариқа рақобатбардош мутахасисларни тайёрлашга эришиш.
Рейтинг тизими қуйидаги вазифаларни бажаришга қаратилган:
-талабалар ўзлаштиришини мунтазам равишда назорат этиб бориш, уларни семестр (ўқув йили) давомида ўз устиларида узлуксиз фаол ишлашларини таъминлаш;
-талабаларда мустақил ишлаш кўникмаларини кенг ривожлан-тириш;
-профессор-ўқитувчиларда маъруза ва амалий машғулотларга пухта тайёргарлик кўриш, баҳолаш саволларини тузишда масъулиятни ошириш.
Фан бўйича максимал рейтинг бали, ўқув режасида айнан шу фанга ажратилган соатлар миқдори билан белгиланади.
Талаба билимини баҳолашда, аввал уни ўзлаштириш кўрсаткичи аниқланади, сўнг дарс соатлари миқдорига мувофиқ унинг фан бўйича рейтинги ҳисоблаб топширилади.

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish