Институтда амалда тўлиқ бажарилмаётган лаборатория ишларининг мавжудлиги, унинг асосий сабаблари “Қурилиш материаллари ва конструксиялари” кафедрасининг “Қурилиш индустриясининг технологик ускуналари” ва “Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда жараён ва аппаратлар” фанларидан лаборатория ишларининг тўлиғича бажариш имкониятининг мавжуд эмаслик сабаби баъзи лаборатория ишлари учун мўлжалланган жихозлар ҳажман жуда ҳам катта ва ушбу турдаги лаборатория жиҳозлари ОТМлар учун ишлаб чиқарилмаган. 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб кафедрада Республикада оптималлаштирилган коллежлардан олинган Кореа Республикасида ишлаб чиқарилган жиҳозлардан фойдаланган ҳолда “Қурилиш индустриясининг технологик ускуналари” ва “Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда жараён ва аппаратлар” фанлари учун 6 та лаборатория ишларини бажариш учун янги лаборатория ташкил етилди.
“Кимё” кафедрасида барча бакалавриат таълим йўналишларининг ўқув режаларидаги кимё (умумий кимё ёки қурилиш кимёси), органик кимё, аналитик кимё, физик кимё, коллоид кимё, аналитик кимё ва физик-кимёвий таҳлил фанлари дастурларида келтирилган лаборатория ишлар тўлиқ бажарилади. Бунинг учун кафедрада барча имкониятлар мавжуд.
“Метрология ва стандартлаштириш” кафедрасида “Ўлчаш усуллари ва воситалари”, “Метрология ва стандартлаштириш” ва “Электр ўлчаш усуллари ва асбоблари” фанларидан лаборатория ишлари амалда бажарилади. Кафедрада бажаришга имконияти йўқ бўлган лаборатория ишлари кафедранинг филиалида ташкил этилган махсус лаборатория хоналарида бажарилади.
9
ОТМ имкониятидан келиб чиқиб, ўқув муассасаси ҳудудидан ташқарида (ишлаб чиқариш корхонаси, ташкилотлар, ўқув тажриба хўжалиги ва шу кабиларда) бажарилаётган лаборатория ишларининг улуши, бу борада ҳамкорликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар
“Қурилиш материаллари ва конструксиялари” кафедрасининг Жиззах вилояти Қурилиш бош бошқармасининг бош лабораторияси ва вилоят ҳудудида жойлашган “Ирригация инвест” МCҲЖ, “Зийнаткор ТББЗ” МCҲЖ, “Мега инвест индустриал” ХК МCҲЖ лари билан хамкорлик шартномалари мавжуд. Лаборатория ишларининг кафедрада бажариш имконияти чекланган қисмлари юқоридаги ишлаб чиқариш корхоналарида амалга оширилмоқда.“Зийнаткор ТББЗ” МCҲЖ да кафедранинг филиали ташкил етилган.
“Кимё” кафедрасида ўқув муассасаси худудидан ташқарида бажариладиган лаборатория ишларига эҳтиёжи мавжуд емас.
“Муҳандислик коммуникациялари” кафедрасининг хамкорлик шартномалари асосида Жиззах вилояти “Сув таъминоти” МCҲЖга қарашли “Марказий лаборатория” ва Бахмал туманидаги “Узунбулоқ сув олиш ва тозалаш” иншоотларида ташкил етилган кафедранинг филиалларида “Сув узатиш тармоқларини лойихалаш”,”Табийи сувларни қабул қилиш ва тозалаш”, “Сув таъминоти, оқова сувларни оқизиш тизимларининг ишини ташкил етиш ва експлуатацияси” фанларидан олиб борилади.
“Метрология ва стандартлаштириш” кафедрасининг Жиззах вилояти ЎзР миллий метрология институти Жиззах филиали бошқармасининг бош лабораторияси ва вилоят ҳудудида жойлашган “Аграсаноат мажмуида хизматлар ко`рсатиш маркази” ДУК, "УзТЕСТъ ДМ Жиззах филиали ва “Жиззах шахар санитария-епидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқарма” лари билан хамкорлик шартномалари мавжуд. Лаборатория ишларининг кафедрада бажариш имконияти чекланган қисмлари юқоридаги ишлаб чиқариш корхоналарида амалга оширилмоқда. “О`зР миллий метрология институти Жиззах филиали” ДУКда кафедранинг филиали ташкил етилган.
10
Виртуал тарзда ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилаётган лаборатория машғулотларининг улуши
Институтда мазкур кафедраларда ўтиладиган фанлардан мавжуд лаборатория ишлари билан биргаликда 12 фоиз фанлардан виртуал тарзда ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилмоқда
11
Ўқув-лаборатория ускуналарининг кафедралар, факултетлар ҳамда турдош олий таълим муассасалари ўртасида фойдаланиш даражаси
Институтнинг лаборатория базасидан “Кимё технологиялари”, “Йўл мухандислиги”, “Бино ва иншоотлар қурилиши”, “Умумтехника фанлари” кафедралари ва институтдаги “Қурилиш синов лабораторияси”, институт ҳузуридаги Шароф Рашидов политехника техникуми, Пахтакор саноат технологиялари техникуми, институт академик лицей “Кимё” кафедраси ҳамда Ўзбекистон миллий университети докторантлари томонидан ҳам фойдаланиб келинмоқда.
12
Ўқув-лаборатория ускуналарини илмий тадқиқот ишларини бажаришда қўлланилиш ҳолати. Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, хўжалик шартномалари ва илмий лойиҳаларни бажаришда мазкур ускуналардан фойдаланилиши даражаси
Институтда келтирилган лаборатория жиҳозларидан кафедрадаги 05.09.05 “Қурилиш материаллари ва буюмлари” ихтисослиги докторантлари, 5А340501-Қурилиш материаллари, буюмлари, конструксиялари ишлаб чиқариш ва уларнинг технологиялари магистратура мутахассислиги талабалари илмий тадқиқот ишларини олиб боришда фойдаланиб келишмоқда.
Юқоридаги жиҳозлардан фойдаланган ҳолда 2021 йилда институтдаги кафедраларда хўжалик шартномаси асосида 40 млн сўмлик иш бажарилди, 2022 йилда 500 млн сўмлик тузилган шартнома асосида 2022 йилнинг 1-майига қадар 60 млн сўмлик миқдорида хўжалик шартномаси ишлари амалга оширилди.
“Кимёвий технологиялари” кафедрасидаги “Материаллар кимёвий қаршилиги ва занглашдан химоялаш” магистратура мутахассислиги талабаларининг магистрлик диссертацияси бўйича илмий-тадқиқот ишларида фойдаланиш йўлга қўйилган.
“Муҳандислик коммуникасиялари” кафедрасига келтирилган лаборатория жиҳозларидан кафедрадаги 05.09.03 “Иссиқлик таъминоти. Вентиляция, кондинсионерлаш, газ таъминоти, ва ёритиш” ихтисослиги бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бораётган кафедра доктаранти ва тадқиқотчилари ўз илмий тадқиқот фаолиятларида фойдаланиб келишмоқда.
Институтнинг “Қурилиш материалларини синаш ва сертификатлаш” илмий лабораторияси томонидан 2020 йилда 270682.4 млн, 2021 йилда 264667 млн ҳамда 2022 йил май ҳолатига 134210 млн хўжалик шартномалари асосида маблағлар туширилган.
13
Ўқув-лаборатория ускуналаридан тўлиқ фойдаланишдаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф етиш бўйича таклифлар (чора-тадбирлар режаси).
Институтда ўқув-лаборатория ускуналаридан тўлиқ фойдаланиш бўйича муаммолар мавжуд эмас.
14
ОТМга қўшимча еҳтиёж бўлган лоборатория тўпламлари тўғрисида
(номи, сони, йўналиши ва ҳ.к. )
“Қурилиш материаллари ва конструксиялари” кафедрасида ўқув-лаборатория ускуналаридан тўлиқ фойдаланишдаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф етиш бўйича таклифлар:
1. Пардозлаш ва иссиқлик изоляция материаллари
2. Курилиш материаллари технологиясида жараён ва аппаратлар
3. Шиша ва керамик материаллар технологияси
4. Деворбоп қурилиш материаллар технологияси
“Кимё” кафедрасида ўқув-лаборатория ускуналаридан тўлиқ фойдаланишдаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар:
Ултрабинафша (1 та), инфрақизил (1 та) спектрофотометр, электрон колорометр (3 та), рН-метр (6 та)
“Муҳандислик коммуникасиялари” кафедрасида ўқув-лаборатория ускуналаридан тўлиқ фойдаланишдаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар:
1. Замонавий, ақлли уйлар (санитар техник жиҳозлар) стенди
2. Ақлли коммуникация жиҳозлари стенди
“Метрология ва стандартлаштириш” кафедрасида ўқув-лаборатория ускуналаридан тўлиқ фойдаланишдаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф етиш бўйича таклифлар:
Har hil suyuqliklarning tarkibini aniqlab beradigan qurilmalar.(1dona Universal viskozimetr ) Metrologiya yo’nalishga.
Don mahsulotlarining klekavina miqdorini va boshqa ko’rsatgichlarini aniqlab beradigan IDIS-3250 qurilmas.Sut va sut maxsulotlari tarkibini aniqlash sinov KOPOS-1 vositasi ( Metrologiya va standartlashtirish xamda qishloq xo’jalik yo’nalishi)
Elektr jihozlarininig energiya sarfini hisoblaydigan qurilmalar.(1 dona universal enegiya sarfini o’lchash voltampermetr vositasi) Metrologiya va standartlashtirish xamda elektr energetika yo’nalishlariga.