Тошкент кимё технология иниститути Янгиер филиалида етказиб берилган ўқув-лаборатория ускуналаридан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш бўйича



Download 47,65 Kb.
bet1/3
Sana27.06.2022
Hajmi47,65 Kb.
#709528
  1   2   3
Bog'liq
ЖизПИ Лаборатория саволномага жавоб кирил


Тошкент кимё технология иниститути Янгиер филиалида етказиб берилган ўқув-лаборатория ускуналаридан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш бўйича
МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 28 февралдаги Фармони, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 11 мартдаги


125-рақамли қарори билан Тошкент архитектура ва қурилиш институти Жиззах филиали, Тошкент кимё-технология институти Жиззах умумтехника факультети ҳамда Тошкент автомобил йўллари институтининг Жиззах умумтехника факультети негизида Жиззах политехника институти ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
29 июндаги “Жиззах политехника институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 187-сонли қарори билан Жиззах политехника институти фаолияти такомиллаштирилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 12 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 29 июндаги “Жиззах политехника институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 187-сонли қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги 157-сонли қарори билан институт ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жиззах Политехника институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2012 йил 29 июндаги 187-сонли қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги 699-сонли қарорига кўра институт фаолияти янада такомиллаштирилган.
Жиззах политехника институтида 7 та факультет, 28 та кафедра ва бир қатор бўлимлар мавжуд бўлиб, жумладан: 33 та кундузги бакалавриат таълим йўналишлари, 15 та сиртқи таълим йўналишлари, 14 та магистратура мутахассисликлари, шунингдек, 2+2 қўшма таълим дастури асосида 9 та бакалавриат таълим йўналишлари ва 1 та магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Институт қошида 2020 йилда 3 та техникум ташкил этилган. Ҳозирги кунда институтда жами 13 нафар хорижий талаба таҳсил олмоқда.
Шунингдек, институт таркибида “Қурилиш материалларини синаш ва сертификатлаш” илмий лабораторияси, “Лойиҳачи қурувчиларни малака ошириш маркази”, “Касб-ҳунар маркази”, “Тайёрлов курс”лари фаолият олиб бормоқда. “Бино ва иншоотлар қурилиши” кафедраси қошида уй-жой, саноат қурилиши учун объектлар ва комплекс лойиҳа-смета ҳужжатларини яратиш, жумладан уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳаловчи “Политех меъмор лойиҳа” лойиҳалаш гуруҳи ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017-йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорига мувофиқ ООО “НПО ЕЛХОЛДИНГ” томонидан сўммаси 128 490,28 евро бўлган “Физика” ўқув машғулотлари учун лаборатория жиҳозлари, (“ЛД Дидаcтие ГмбҲ” автоматлаштирилган сервис партнер томонидан), 325496,51 евро бўлган “Электроэнергетика ва Радиоэлектроника” ўқув лаборатория жихозлари комплекси олиб келинган ҳамда унга Самарқанд шаҳрида жойлашган “СТЕКЛОПЛАСТИК” ишлаб чиқариш корхонасидан 100.0 млн сўмлик махсус стол ва шкафлар ҳарид қилиниб, 2-бинода янги ўқув-илмий лабораториялари ташкил қилинган;
Гамбург техника университети билан ҳамкорликда 23 000.0 евро лойиҳа қийматига эга 10-КВТ қувватли қуёш электр станцияси институт худудида ўрнатилиб ҳамда 11 000.0 евролик жиҳозлар илмий ўқув-лаборатория сифатида фаолият кўрсатмоқда;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора- тадбилар тўғрисида”ги 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармонига асосан институтнинг “Енгил саноат технологияси”, “Умумтехника фанлари”, “Радиоэлектроника” ва “Қурилиш материаллари буюмлари конструкциясини ишлаб чиқариш” кафедраларига фаолияти тугатилаётган Зарбдор ва Янгиобод касб-ҳунар коллежларидан 220 млн. сўмлик ўқув-лаборатория жиҳозлари ва қурилиш асбоб-ускуналари ҳамда Зафародоб қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежидан 670 млн. сўм, Қашқадарё вилояти Шахрисабз шаҳар касб-хунар коллежидан 812 млн.сўмлик ўқув-лаборатория жиҳозлари олиб келиниб янги лабораториялар ташкил қилинган.
2021 йилда “Сув таъминоти ва канализация” бўйича умумий қиймати 30,3 минг евро миқдорида, “Метрология ва стандартлаштириш” бўйича 4,1 минг евро миқдорида, “Қурилиш материаллари, конструкциялари ва ишлаб чиқариш технологияси” бўйича 19,6 минг евро қийматида бўлган лаборатория жиҳозлари олиб келиб ўрнатилган.
2022 йилда “Кимё” фани бўйича 937 млн 500 минг сўмлик лаборатория жиҳозлари олиб келиб ўрнатилган. Таълимни ишлаб чиқариш билан интеграциялаш мақсадида Республика ва вилоятдаги 100 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари ва институтнинг 19 та мутахассислик тайёрловчи корхоналари ўртасида 10 йиллик хамкорлик шартномалари тузилган.
Институтнинг кадрлар буюртмачи корхоналарида 15 та кафедра филиаллари ташкил этилган. Жумладан “Мухандислик коммуникациялари” кафедраси Жиззах вилоят “Сувоқава” ДУКда, “Энергетика” кафедраси "Жиззах вилояти худудий электр тармоқлари" АЖ корхонасида, “Қишлоқ хўжалик махсулотларини қайта ишлаш” кафедраси Вилоят “Агрокимёстанция” МЧЖ корхонасида, “Метрология ва стандартлаштириш” кафедраси Жиззах синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонасида, “Кимёвий технологиялар” кафедраси “Жиззах аккумулятор заводи” АЖ, “Жиззах пластмасса” АЖ корхоналарида, “Касб таълими” кафедраси Жиззах ижтимоий-иқтисодиёт ва банк касб-хунар коллежида, “Радиоэлектроника” кафедраси “УЗБЕКТЕЛЕCОМ” АК Жиззах филиали ва Зомин туманидаги “ТРАСТ ЕЛЕCТРОНИCС” кабел ва монитор ишлаб чиқарувчи заводида, “Экология ва атроф муҳит муҳофазаси” кафедраси Жиззах вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ корхоналарида, “Йўл муҳандислиги” кафедраси Жиззах йўл қуриш ва таъмирлаш унитар корхонаси ва Зомин туман йўллардан фойдаланиш унитар корхоналарида кафедра филиалларини ташкил этган. Корхона филиалларида кафедра профессор-ўқитувчиларидан ташқари корхоналарнинг етук мутахассислари ўриндошлик ёки соатбай асосида ўқув жараёнига жалб этилган.

Download 47,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish