Тошкент кимё технология иниститути Янгиер филиалида етказиб берилган ўқув-лаборатория ускуналаридан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш бўйича


Тошкент кимё технология иниститути Янгиер филиалида етказиб берилган ўқув-лаборатория ускуналаридан



Download 47,65 Kb.
bet2/3
Sana27.06.2022
Hajmi47,65 Kb.
#709528
1   2   3
Bog'liq
ЖизПИ Лаборатория саволномага жавоб кирил

Тошкент кимё технология иниститути Янгиер филиалида етказиб берилган ўқув-лаборатория ускуналаридан
самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш бўйича
МАЪЛУМОТ





Ўрганиш саволномаси

Бажарилган ишлар бўйича маълумот

1

ОТМнинг лаборатория тўпламлари билан жиҳозланганлиги бўйича умумий маълумот
(жами нечта лаборатория тўпламлари ўқув жараёнларига зарур, ОТМда жами нечта лаборатория тўпламлари мавжуд, еҳтиёжнинг неча фоизи қопланган)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 апрел 2017 йил 2909 сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига биноан Жиззах политехника институтига 52 номдаги лаборатория жихозлари олиб келинди. Шундан,
2021-йилда “Қурилиш материаллари ва конструксиялари” кафедрасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йилдаги 3151-сонли Қарори асосида инвестиция маблағлари ҳисобидан “Қурилиш материаллари, конструксиялари ва ишлаб чиқариш технологиялари” лабораторияси келтирилган ва ўрнатилган. Лаборатория 27 номдаги жихозлардан иборат.
2021-йилда “Муҳандислик коммуникациялари” кафедрасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилдаги 3151- сонли Қарори асосида инвестиция маблағлари ҳисобидан “Сув таъминоти ва канализация” ва “Иссиқлик, газ таъминоти” лабораторияси келтирилган ва ўрнатилган. Лаборатория 12 номдаги жиҳозлардан иборат. Юқоридагилар билан биргаликда кафедрада ҳомийлар ёрдами билан тайёрланган лаборатория стендлари ҳам мавжуд.
2021-йилда “Метрология ва стандарлаштириш” кафедрасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилдаги 3151-сонли Қарори асосида инвестиция маблағлари ҳисобидан “Метрология, стандарлаштириш ва ўзароалмашувчанлик” лабораторияси келтирилган ва ўрнатилган. Лаборатория 10 номдаги жихозлардан иборат.
2021-2022 йилларда “Кимё” кафедрасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилдаги 3151-сонли Қарори асосида инвестиция маблағлари ҳисобидан 3 номдаги “Кимё” лаборатория ускунаси келтирилган ва ўрнатилган.
Институтда таълим йўналишлари бўйича 84 фоиз еҳтиёж қопланган. Янги ташкил этилган “Нефть ва нефт-газни қайта ишлаш технологияси”, “Озиқ-овқат технологияси”, “Материалшунослик ва янги материаллар технологияси” таълим йўналишлари бўйича жиҳозлар етарлича эмас.

2

Халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳалар доирасида ОТМга йетказиб берилган ўқув-лаборатория тўпламлари тўғрисидаги умумий маълумот
(номи, сони, жойлаштирилган бино ва иншоот манзили)

Институтда Жаҳон банки академик инновациялар жамғармасининг "ДатаНет Прожеcт" компанияси билан биргаликда қиймати 100000 АҚШ долларлик “Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш маркази ва электроникадан қўшма ўқув лаборатория яратиш” мавзусидаги грант лойиҳаси доирасида ҳозирги кунда 80 000 АҚШ доллари миқдорида “Электроника ва асбобсозлик” бакалавриат таълим йўналиши бўйича замонавий лаборатория жиҳозлари олиб келинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 апрел 2017 йил 2909 сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига биноан институтнинг “Қурилиш материаллари ва конструксиялари” кафедрасига “Қурилиш материаллари, конструксиялари ва ишлаб чиқариш технологиялари” бўйича 19,6 минг евро қийматида бўлган лаборатория тўпламлари келтирилган ва ўрнатилган. Лаборатория 27 номдаги жихозлардан иборат.
2021-2022 йилда “Кимё” кафедрасига халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳалар доирасида 39800 АҚШ доллари миқдорида “Юқори самарали суюқликлар хроматографияси” ҳамда 2022 йилда 45040 АҚШ доллари миқдорида 2 дона “Газли хроматография” (моделъ: хроматограф “Хроматик Кристалл” 9000), 2 дона 10851,24 АҚШ доллари миқдорида “Дистилятор”(моделъ: АЕ 4/8) ва 2 дона 10851,24 АҚШ доллари миқдорида “Бидистилятор”(моделъ: БЕ, 4) етказиб берилган.
“Муҳандислик коммуникациялари” кафедрасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 20-апрелдаги "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳалар доирасида қиймати 30,3 минг евро миқдорида 12 номдаги ўқув-лаборатория қурилмалари етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 апрел 2017 йил 2909 сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига биноан институт “Метрология ва стандартлаштириш” кафедрасига қиймати 4,1 минг евро миқдорида 10 номдаги “Метрология, стандарлаштириш ва ўзароалмашувчанлик” лабораторияси келтирилган ва ўрнатилган. Лабораториянинг барча приборлари учун топшириш-қабул қилиш далолатномалари тузилган.

3

Ўқув-лаборатория ускуналарининг ўрнатилганлиги, рўйхатга олинганлиги, ўқув-лаборатория майдонларининг белгиланган меъёр талабларига мослиги, атроф муҳит муҳофазаси ҳамда техника хавфсизлик қоидалари асосида фойдаланиш ҳолати

Институтга олиб келинган ўқув-лаборатория ускуналари ўрнатилган, рўйхатга олинган, ўқув-лаборатория майдонларининг белгиланган меъёр талабларига мос келади, атроф муҳит муҳофазаси ҳамда техника хавфсизлик қоидалари асосида фойдаланиш ҳолати қониқарли даражада, ўқув-лаборатория ускуналари кафедраларга қуйидагича тақсимланган:
“Қурилиш материаллари ва конструксиялари” кафедраси ўқув-лаборатория жихозларининг барчасини ўрнатиш учун аудиториялар ажратилган (институт 1-ўқув биносидан 124-хона ва институт технопаркида махсус жихозланган хона), келтирилган ускуна ва жихозларнинг ҳаммаси ўрнатилган. Келтирилган барча лаборатория жиҳозлари институт бухгалтерияси томонидан хисобга олинган.
“Муҳандислик коммуникациялари” кафедрасига келтирилган лаборатория жиҳозлари институт бош биносининг 110, 113, 422 хоналари тўлиқ ўрнатилган.
“Кимё” кафедрасига келтирилган лаборатория жиҳозлари институт бош биносининг 323 хонасига, институт 3-биносининг 103 хонасига тўлиқ ўрнатилган. Газли хроматографиянинг ЕЗД-детектори “Кимё” кафедрасига ҳали етказиб берилмаган. “Дистилятор” ва “Бидистилятор”лар мутаҳасис келмаганлиги сабабли тўлиқ ўрнатилмаган.
“Метрология ва стандартлаштириш” кафедрасига келтирилган лаборатория жиҳозлари институт 2-биносининг 405-А хонасига тўлиқ ўрнатилган.
Ўқув-лаборатория хоналари ва майдонлари белгиланган меъёр талабларига мос, жиҳозлардан тўлиқ фойдаланиш учун зарур бўлган инфратузилмалар (електр таъминоти (заземление қилинган), шамоллатиш тизими, оқава сув тизими ва бошқалар) мавжуд, атроф муҳитга тасир етувчи факторлар мавжуд эмас.



4

Ўқув-лаборатория ускуналаридан тўлиқ фойдаланиш учун зарур бўлган инфратузилманинг (електр, газ, сув таъминоти, шамоллатиш тизими, оқава сув тизими ва бошқалар) мавжудлиги

Институт биноларидаги ўқув-лаборатория хоналари ва майдонлари белгиланган меъёр талабларига мос келади, жиҳозлардан тўлиқ фойдаланиш учун зарур бўлган инфратузилмалар (електр, газ, сув таъминоти, шамоллатиш тизими, оқава сув тизими ва бошқалар) мавжуд.

5

Ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозланган ва жиҳозланиши режалаштирилган ОТМда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланганлиги

Институтда ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозланган ва жиҳозланиши режалаштирилган қурилиш-таъмирлаш ишлари режалаштирилмаган. Барча хоналар тўлиқ таъмирланган.

6

Ўқув-лаборатория ускуналарининг таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўқув режаси ва фан дастурларида келтирилган лаборатория ишларини қамраб олиш даражаси

Институтда ўқув-лаборатория ускуналарининг таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўқув режаси ва фан дастурларида келтирилган лаборатория ишларини қамраб олиш даражаси қуйидагича:
“Қурилиш материаллари ва конструксиялари” кафедраси Ўқув-лаборатория жиҳозларининг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ўқув режасига мувофиқ фан дастурларида келтирилган лаборатория ишларини қамраб олиш даражаси 1-курслар учун 100% 2-3-4 курслар учун 86% ни ташкил етади.
“Муҳандислик коммуникациялари” кафедраси ўқув-лаборатория жиҳозларининг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ўқув режасига мувофиқ фан дастурларида келтирилган лаборатория ишларини қамраб олиш даражаси 85% ни ташкил етади. Қолган 15 % лаборатория ишлари “Жиззахсувтаъминот” МCҲЖ га қарашли Марказий лаборатория ва “Узунбулоқ” сув олиш ва тозалаш иншоотларидаги кафедра филиалида ўтилмоқда.
“Кимё” кафедрасида ўтиладиган fan dasturlarida keltirilgan laboratoriya ishlari тўлиқ qamrab олинган.
“Метрология ва стандарлаштириш” кафедрасидаги fan dasturlarida keltirilgan laboratoriya ishlarini qamrab olish darajasi 70 % ni tashkil etadi. Кафедраda bajarishni imkoni bo’lmagan 30 %laboratoriya ishlari Metrologiya institutи va "UzTEST' DM Jizzax filiallarida amalga oshiriladi.



7

Мавжуд лабораторияларнинг ёрдамчи материаллар (реактивлар, реагенлар...) ҳамда лаборатория ишларининг услубий қўлланмалар билан таъминланганлиги

Институтдаги кафедраларининг мавжуд лабораториялар ёрдамчи материаллар (реактивлар, реагентлар, кимёвий идишлар ва б.) ҳамда лаборатория ишлари талабалар сонига етарли даражада услубий қўлланмалар билан таъминланган ҳолати қуйидагича:
“Қурилиш материаллари ва конструксиялари” кафедрасининг Жиззах вилояти ҳудудида жойлашган 4 та ташкилот “Ирригация инвест” МCҲЖ, “Зийнаткор ТББЗ” МCҲЖ, “Иморат АДА” МCҲЖ, “Мега инвест индустриал” ХК МCҲЖ лари билан хамкорлик шартномалари мавжуд. Лабораторияда фойдаланиш учун ёрдамчи материаллар (чақиқтош, қум, гипс, охактош, семент ва бошқалар) юқоридаги корхоналарнинг ҳомийлик ёрдамларида олиб келинган.
“Муҳандислик коммуникациялари” кафедрасининг Жиззах вилояти ҳудудида жойлашган 4 та ташкилот “ЖИЗЗАХ СУВ ТАЪМИНОТИ” МCҲЖ, “ҲУДУДГАЗ ЖИЗЗАХ ГАЗ ТАъМИНОТИ” филиали, ЖИЗЗАХ ВИЛ."ИССИҚЛИК МАНБАИ" ДУК, "Жиззах вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш" бошқармаси корхоналари билан хамкорлик шартномалари мавжуд. Мазкур лабораториялардан фойдаланиш учун ёрдамчи материалларга (реагентлар,коагулянтлар, филтрлар ва бошқалар) эҳтиёж мавжуд эмас.
Метрология ва стандартлаштириш кафедрасининг Жиззах шаҳрида жойлашган ташкилотлари билан “О`зР миллий метрология институти Жиззах филиали”, “Аграсаноат мажмуида хизматлар ко`рсатиш маркази” ДУК, "УзТЕСТъ ДМ Жиззах филиали ва “Жиззах шахар санитария-епидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқарма”лари билан хамкорлик шартномалари мавжуд. Мазкур лабораториялардан фойдаланиш учун ёрдамчи материалларга (реагентлар,коагулянтлар, филтрлар ва бошқалар) эҳтиёж мавжуд эмас.
Барча лаборатория ишлари тўлиқ услубий қўлланма ва кўрсатмалар билан таъминланган.

8

ОТМда амалда тўлиқ бажарилмаётган лаборатория ишларининг мавжудлиги, унинг асосий сабаблари


Download 47,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish