СУҒОРИШ ТИЗИМЛАРИДА ЭХМ ДАН ФОЙДАЛАНИШ
Хозирги замон илмий техник таррақиётининг асосий бўлмиш ҳисоблаш техникасидан ишлаб чиқаришнинг иқтисодий вазифаларини ҳал этишда кенг
фойдаланмоқда.Жуда кўп омилларни ҳисобга олиш, улкан ҳажимлардаги маълумотлар билан иш кўриш заррурияти электрон ҳисоблаш машиналари орқали ишлаб чиқаришни бажаришни тақазо қилади.
Ҳозирги вақтда ЭҲМ воситасида гидромелиоратив тизимларни бошқаришда сувдан фойдаланиш жорий режаларини тузиш, сувни суғориш тизимларига тақсимлаш, ҳисоб ва ҳисобот ҳамда таҳлил қилиш, сувни каналларда энг мақбул тақсимланишини ташкил этиш ва керак бўлса режаларга тузатишлар киритиш масалалари ҳал этилмоқда.
Суғориш тизими ва уни экспуатация қилувчиларнинг асосий вазифасига сувни сув манбадан каналларга олиб, ростлаш иншоотлари орқали сувни фойдаланувчиларга ўз вақтида, керакли ҳажмда кечаю-кундуз сувни етказиб бериш киради. Режа асосида сувни етказиб бериш кирад. Режа асосида сувни манбадан олиб тақсимлашни суғориш тизимининг асосий техналогик жараён деб ҳисоблаб, шу вазифасини бажаришда эксплуатация ходимларини ишини енгиллаштириш учун ЭҲМ дан фойдаланилади.
ЭҲМ нинг ишлаш принципи (тартиби) асосида дастурни бошқариш ёта- ди. Дастурни бошқариш моҳияти шундаки, ечилиши лозм бўлган масалани мазкур ЭҲМ учун хос бўлган мураккаб ишлардан иборат кетма-кетликка ажра- тилади.
Бундай опетациялар кетма-кетлик программа деб аталади.
Программа масаласини ечиш қуйидаги қисмлардан иборат:
а) масалани танланган сонли усул бўйича ечиш алгаритмини ишлаб чиқиш;
б) программани ёзиш (алгаритимли ЭҲМ амалга ошира оладиган аниқ опера- цияларни кетма-кетлик кўринишида батафсил ёзиш). Моҳияти масала ечили- шининг ҳисоблаш жараёни алгаритмини машина тилида яъни мазкур ЭҲМ ти- лида ёзишдан иборат. Гидромелиоратив тизимларни эксплуатация қилувчи хо- димлар ЭҲМ да ишлайдиган режалар асосида сувни тақсимлашни ташкил қилишда программа тузувчи мутахассислар учун масаланинг моҳияти, тартиби ва ҳар қайси каналнинг участкалари ва ростлаш иншооатларини ўзига хос ху- сусиятлари ҳамда иложи бўлса режа тузиш алгаритмини батафсил ёзишда асо- сий маслахатчи ва натижаларнинг тўғри ва нотўғрилигини баҳоловчи бўлиб ҳизмат қилади.
Шунинг учун бу ерда биз асосан программанинг алгаритимли қисми тўғрисида батафсил тўхталиб ўтамиз.
Алгаритмлаш. Программанинг бу босқичи шу билан характерланадики, бунда изланаётган натижани олиш учун бошланғич маълумотлар устида бажа- риладиган операциялар тартибининг тўлиқ, тавсифи тузилади. Алгаритмни ёзишнинг кенг тарқатилган усулларидан бири уни блок схема тарзида ифода- лашдан иборат. Шартли блокларнинг мавжудлиги ва уларнинг бошқа блоклар
билан боғлиқлигига қараб чизиқли, тармоқловчи, циклик блок-схемалар, шу- нингдек ҳар бир амалга мос арзда бошланғич маълумотларни киритиш, ҳисоблаш, текшириш, циклни бошқариш, натижаларини чиқариш хи- соблашларни тугатиш. Ҳар хил геометрик шакиллардан иборат блоклардан ташкил топган. Блоклар бажарилиш тартиби бўйича, юқоридан, пастга, чапдан ўнгга томон чизиқлар билан тушунтирилади.
Блокларнинг геометрик шакиллари ГОСТ 1900-80, схемалар, қоидалари эса ГОСТ 19002-80 билан белгиланган. Кўп ишлатиладиган блоклар қуйидаги жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |