Ўзбекистон Республикасининг
«Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуни.
Ушбу қонун 29 боб 119 моддадан иборат бўлиб унга 1993 йил 6 май куни имзо чеқилган. Қонуннинг вазифалари сувга доир муносабатлари тартибга со- лиш, аҳоли ва халқ хўжалиги эхтиёжлари учун сувдан оқилона фойдаланишдан, сувни бўлганиш, ифлосланиш ва камайиб кетишдан сақлашдан, сувнинг зарар- ли таъсирларини олдини олиш ва уни бартараф қилишдан, сув объектларининг холатини яхшилашдан, шунингдек сувдан муносабатлар сохасида корхоналар,
муассасалар ташкилотлар, деҳқон хўжаликлари ва фукороларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборатдир (1модда).
Сув тўғрисидаги қонунлар (2 модда), сувга давлат эгалиги (3модда), ягона давлат сув фонди таркиби (4модда) қонун белигланган.
Қонунда давлат хоқимияти ва бошқаруви органларининг сувга доир му- носабатларини тартибга солиш сохасидаги вилоятлари 5, 6, 7 моддаларда бел- гиланган.
Сувдан фойдаланиш ва уни мухофаза қилиш сохасида давлат бошқаруви ва назорати вақолатлари қонуннинг 8, 9 ва 10 моддаларида келтирилган бўлиб жумладан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув вазирлиги ер усти сувлари бўйича уз вақолати доирасида сувдан фойдаланишни тартибга солиш сохасида маҳсус вақолати бўлган давлат органи ҳисобланади.
Қонунда шунингдек сувдан фойдаланувчилар, сувдан фойдаланиш объ- ектлари, сувдан фойдаланиш турлари жумладан сувдан бирламчи ва иккиламчи фойдаланувчилар ўртасидаги муносабатлар ҳам белгиланган.
Қонуннинг 30 моддасида сувдан лимит бўйича фойдаланиш барча сув истеъмолчиларига нисбатан мажбурийлиги, ҳамда сув тармоқлари объектлари- ни асраш ва тиклаш, бу сохада хизмат қилувчи ходимларни моддий таъминлаш мақсадида фойдаланилган сувга тўлиқ ёки қисман хак тўлаш жорий этилиши кўрсатилган.
Қонуннинг 32 моддасида сувдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари 35 моддада эса бурчлари санаб утилган.
Сувдан фойдаланувчиланинг ҳуқуқларидан:
Бериладиган сувни миқдори ва сифатини текшириш;
Шартнома бўйича олинмай қолган сув учун тавон тулланишини талаб қилишни бурчларидан эса сувни олишнинг белгиланган меъёрларига риояэти- шлари, хўжалик ва табиат объектларига зарар етказилишига йўл куймасликла- ри, сув ресурсларидан фойдаланганлик хакини уз вақтида тўлашлари шартли- гини белгиланганлиги сувга нисбатан муносабатларни алоҳидалигидан даломат беради.
Қонуннинг XIII боби сув объектларидан Қишлоқ хўжалиги эхтиёжлари учун фойдаланишга бағишланган бўлиб унинг 48-моддаси Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланишни режалаштириш қоидалари келтирилган бўлиб сувдан фойдаланиш умумий тизими режаларини, туман аҳамиятидаги тизимлар бўйича
– туманларнинг хоқимият органлари: вилоят, республика аҳамиятига эга тизи- млар бўйича – тегишли равишда вилоят, республика Қишлоқ ва сув хўжалиги органлари тасдиклайдилар.
49 моддага биноан ердан фойланиш мулкчилигининг кайси шаклига асо- сланганлигидан катъ назар, сув фонди ерларидан суғориладиган ерлар доираси-
даги хўжаликлараро каналлар ва Иншоотлардан, ер ости суви чиқаргичлари ягона тизими сифатида фойдаланилади ва улар давлат мулки ҳисобланиб, уларни хусусийлаш мумкин эмас.
Қонунни 54-моддасида сувдан фойдаланувчиларнинг сув олишни кўпайтириш ёки камайтириш мақсадида хўжаликлараро аҳамиятга эга бўлган каналлардаги ва сув омборлардаги гидротехника Иншоотларини узбошимчалик билан бошқа маромга солишлари, шунингдек уларга муваққат тусиклар насос станциялари ва бошқа Иншоотлар қуришлари такикланиши кўрсатилган.
Каналлар ва бошқа гидротехника Иншоотлари устидан тракторлар, Қишлоқ хўжалик машиналари, автомобил ва бошқа транспорти воситаларини хайдаб ўтиш, шунингдек мулжалланмаган жойлардан чорва молларини хайдаб ўтиш ва суғориш такикланаси қонунни 55 моддасида келтирилган.
Қонуннинг 78,79,80,81,82 модаллари сув Иншоотларидан фойдаланишга бағишланган бўлиб жумлан 82 моддади гидроузеллар, ҳамда дарёлар,сойлар, магистрал ва хўжаликлааро каналлар, коллекторлардаги бошқа гидротехника Иншоотлари давлат сув объектлари ҳисобланиб, ана шу Иншоотлардан фойда- ланишни уларни лойиҳалаш вақтида ишлаб чиқарилган қоидаларга мувофиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги органлари амалга оширадилар.
Ички хўжалик гидромелиорация тармоғидаги гидротехника Иншоотлари- дан, шу жумладан суғориш каналлари ва коллектор-дренаж тармоқларидан фойдаланишни, уларга эгалик қилувчи сувдан фойдаланувчилар амалга ошири- лади, Қишлоқ ва сув хўжалиги органлари сувдан фойдаланувчи билан тузилган шартномаларга биноан ички хўжалик тармоқлари ва улардаги Иншоотларга техника хизмат кўрсатишни уз зиммаларига олишлари мумкинлиги кўрса- тилган.
Қонуннинг XXVI ва XXVIII-боблари сув тўғрисидаги қонунларни бузган- лик учун жавобгарлик ва етказилган зарарларни ундириш тартибларига боғи- шланган Сувдан чекланган микдо сув ресурслари тақчиллиги кучаётган ша- роитда аҳоли ва халқ хўжалигини сув билан кафолатли таъминлаш ва ундан тежамли, ҳамда самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 август № 385 сонли сувдан чекланган миқдорда фойдаланиш тўғри- сидаги карори қабул қилиниб «Ўзбекистон Республикасида сувдан чекланган миқдорда фойдаланиш бўйича вақтинчалик тартиб» қабул қилинган ва унга асосан сув хўжалиги органлари билан сувдан фойдаланувчилар ўртасидаги ўза- ро муносабатлар тартиби белгиланган.
Юқорида келтирилган қонун ва карор ва солик тўғрисидаги кодекс асоси- да «Сув таъминоти ва ундан фойдаланиш тўғрисида намунавий шартнома» ишлаб чиқилиб «Таъминловчи» (Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси) ва
«Истеъмолчи» (сувдан фойдаланувчи) ўртасидаги муносабатни қонунлаштира- ди.
Сувдан фойдаланувчилар томонидан «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғри- сида» ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 августдаги 385-сонли карори талабларни бўзилганда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжа- лиги вазирлиги «Уз сув назорат» Республика сув инпекциятомонидан маҳсус шакилдаги «Далолатнома» тузилиб, сувдан фойдаланиш қонун ва қоидаларини бузганлик учун жарима солиш хакида «Туловнома» орқали жарима солинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |