Тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш мухандислари институтининг бухоро филиали


I. БУХОРО ВИЛОЯТИНИНГ ТАБИИЙ – ИҚЛИМ ШАРОИТИ



Download 11,22 Mb.
bet4/19
Sana26.02.2022
Hajmi11,22 Mb.
#472653
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Тавсиянома

I. БУХОРО ВИЛОЯТИНИНГ ТАБИИЙ – ИҚЛИМ ШАРОИТИ
1.1. Бухоро вилоятининг географик ўрни, рельефи ва ер фонди
Бухоро вилояти Республиканинг жанубий ғарбий ҳудудида ҳамда Қизилқум саҳросининг марказий қисмида жойлашган. Бухоро вилояти шимолий-шарқ томондан Навоий вилояти, шимолий-ғарб томондан Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда жанубий шарқ томондан Қашқадарё вилояти билан ўралган. Вилоятнинг ерлари асосан тақир ва яйловлардан иборат бўлиб, табиий жўғрофик жойлашуви бўйича Қорақум ва Қизилқум саҳролари марказини ташкил этади.
Вилоят маркази Бухоро шаҳри ҳисобланади. Бухоро вилояти учун асосий сув манбаи “Амударё” ҳавзаси ҳисобланиб, суғориладиган ерларни сувга бўлган эҳтиёжини қондирувчи асосий сув йўллари эса “Аму-Бухоро” машина каналининг I-II навбати ва “Аму-Қоракўл” каналидир. Шулар билан бир қаторда “Қуйи-Мозор”, “Тўдакўл” ва “Шўркўл” сув омборлари ҳам вилоят учун қўшимча сув олиш манбалари ҳисобланади. Шунингдек, йилнинг асосан баҳор ойларида “Зарафшон” дарёсидан келадиган сувлар ҳам вилоятни сувга бўлган эҳтиёжни қондиришда ишлатилади.
Бухоро вилояти худуди рельефи шимоли-шарқдан жанубий-ғарб томон кўтарилиб бориши билан характерланади. Мутлоқ баландликлар 400-180 м оралиғида ўзгариб туради. Энг юқори мутлоқ баландлик Кармана-Конимех вохасида кузатилади. Бухоро ва Қоракўл вохалари текисланган бир хил юзани ташкил қилади. Ғиждувон, Шофиркон ва Вобкент туманлари Бухоро вохасининг энг баланд (кўтарилган) қисмида жойлашган.
Булардан ташқари, вилоятнинг гидрографик тармоқлари кўп миқдордаги суғориш иншоотлари, зовур ва унинг тармоқларидан ташкил топган. Вилоятдаги мелиоратив тармоқларнинг асосийлари: “Марказий-Бухоро”, “Шимолий”, “Параллел-Денгизкўл”, “Тошқудуқ” , “Парсанкўл” ва “Оғитма” ташламаларидан иборат.
Суғориладиган майдонлари асосан 3 та воҳадан иборат бўлиб, улар ўзига хос табиий хусусиятларга эгадир. Саҳро минтақасининг тупроғи асосан қадимдан суғорилиб келинаётган ўтлоқи-аллювиал, ўтлоқи-тақир ва ўтлоқи-саҳро тупроқларини ташкил қилади. Бухоро воҳасидаги тупроқларнинг механик таркиби, ер ости сизот сувларининг қай даражада жойлашганлигига қараб, юқоридан пастга томон оғирлашади. Умуман хулоса қилиб айтганда, вилоятимиз тупроқларининг механик таркиби катта ва ўрта фракцияли гардлар (чанг) билан алмашиниб туриши сабабли сув-физик хусусиятлари яхши ҳолатда бўлади ва натижада ўсимликнинг ўсиши ва ривожланишида қулай шароит яратилади.

Download 11,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish