Бошқарув тадқиқоти – бу ташкилотнинг функционал зоналарини услубий баҳолаш бўлиб, ташкилотнинг стратегик кучли ва кучсиз томонларини юзага чиқаришга мўлжалланган.
Ушбу тадқиқотга 5 та функция киритилади:
- маркетинг;
- молия;
- ишлаб чиқариш;
- инсон ресурслари;
- корхона маданияти ва сиймоси.
Маркетинг. Бу ерда қуйидаги соҳалар ўрганилади: бозор ҳиссаси ва рақобатбардошлиги, маҳсулот ассортиментининг турли-туманлиги ва сифати, бозорнинг демографик статистикаси, бозор тадқиқотлари ва ишланмалари, мижозларга хизмат кўрсатиш, самарали сотиш, товарни реклама қилиш ва фойда.
Молия (бухгалтерлик ҳисоби). Молиявий ҳолатни таҳлил қилиш ташкилотга фойда келтириши ва стратегик режалаштириш жараёни самарадорлигини оширишга хизмат кўрсатиши мумкин. Молиявий ҳолатнинг чуқур таҳлили ташкилотдаги ички потенциал кучсиз томонларини ва рақобатчиларга нисбатан ташкилот аҳволини юзага чиқариши мумкин.
Ишлаб чиқариш. Фармацевтик ишлаб чиқариш корхоналарини таҳлил қилишда қуйидаги саволларга жавоб бериш керак:
1. Рақобатчиларга нисбатан биз дори воситаси нархини камайтира оламизми?
2. Қайси ресурсларни олишга имкониятимиз бор?
3. Қувват ва жиҳозларимиз ҳозирги замон талабига жавоб берадими?
4. Биз ишлаб чиқарган дори воситаси талабнинг мавсумийлигига эгами,агар эга бўлса, қандай қилиб бу вазиятни оптималлаштириш мумкин?
5. Рақобатчиларимиз хизмат кўрсатмайдиган бозорларда биз хизмат кўрсата оламизми?
6. Сифатни назорат қилиш тизимимиз қай даражада самарали?
7. Лойихалаштирилган ва режалаштирилган ишлаб чиқариш жараёни қай даражада самарали?
Инсон ресурслари. Агар ташкилот малакали ходимлар ва аниқ мақсад сари интиладиган раҳбарларга эга бўлса, унда ташкилот ҳар қандай альтернатив стратегиялар сари боришга қодир бўлади.
Фармацевтик корхона маданияти ва сиймоси. Фармацевтик корхона ҳолатининг ноанъанавий омиллари корхонанинг узоқ муддатли истиқболида муваффақиятли фаолият кўрсатиши учун муҳим аҳамиятга эга. Уларга маданият ва сиймо (имидж) киради. Кохонадаги муҳит ва ундаги ижтимоий муҳит корпорация маданияти дейилади. Маданият корхонадаги урф-одатларни, муносабатларни ва аҳлоқни ҳарактерлайди. Фармацевтик корхона имиджи(обрўси, нуфузи) бу корхона томонидан ходимлар, мижозлар ва жамоатчилик фикри орқали яратиладиган таассуротларидир.
503 – B guruh talabasi
Zohidova Nafisa
Farmatsevtik boshqaruvdan
MUSTAQIL ISHI
Mavzu: Farmatsevtika tashkilotlar boshqaruvini tashkil qilish
Atamalarga tog’ri ta’rifni keltiring.
Do'stlaringiz bilan baham: |