Метил қизилининг нордон эритмасини тайѐрлаш:
Кукун ҳолига келтирилган 0,1 г метил қизилини 60 мл 96%ли этил спиртида
эритилади, сўнг 100 мл бўлгунга қадар этил спирти қўшилади.
Метил қизилининг нордон эритмасини тайѐрлаш учун 1литр тозаланган сувга 1
мл ОДМ хлорид кислотаси ва 5 томчи метил қизилининг спиртли эритиаси қўшилади.
III. Қопқоқларга ишлов бериш қоидалари
Ташқи кўриниши бузилмаган, бирламчи ранги ўзгармаган резина қопқоқларга қайта
ишлов бериб ишлатишга рухсат этилади. Бунда резина қопқоқдаги игна ўрни 3 тадан
кўп бўлмаслиги керак.
Даволаш-профилактика
муассасаларининг
юқумли
касалликлар
бўлимидан
топширилган резина қопқоқларни қайтадан ишлатиш тақиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |