Мавзу: Biotexnologiya yordamida ekologik vaziyatni saqlash va qayta tiklash jarayonlari. Режа:
1. Экологик вазиятни биотехнологик усулда хал қилиш
2. қуёш энергиясидан фойдаланиш
3. Энергия биоконверсияси
TAYANCH SO’ZLAR: Экологик вазият, энергия биоконверсияси, энергия турлари, фотобионик Ҳозирги вақтда биотехнологиянинг янги йўналиши шаклланмоқда. Бу йўналишни - энергия биоконверсияси деб аташ мумкин.
Энергиянинг биоконверсияси деганда биологик маҳсулотлар ва қонуниятлар асосида бир энергия турини бошқа бирига трансформация қилиш (айлантириш) хусусиятлари тушинилади.
Айни вақтда биологик тизимларда энергия ҳосил қилиш технологиясини яратиш тадқиқотлари бир неча йўналишларда фаол ривожланмоқда:
Қуёш энергиясидан экологик тоза ва турғун ёқилғи энергиясини ҳосил қилиш;
Целлюлоза сақловчи хом-ашёлардан юқори коллорияли ёқилғи олиш, чиқиндилар ва оқовалардан спиртлар, метан, водород, углеводородлар ишлаб чиқариш усулларини ривожлантириш;
Бевосита ёқилғи энергиясидан электр энергияси ҳосил қилиш. Ҳар доим тирик ҳужайраларда стабил электрон молекулалар ионлар мажмуасидан самарали конверсия вужудга келиб туради, масалан: анаэроб нафас олишда электрон-транспортли занжир;
Биологик микроқурилмалар яратиш, шу жумладан биокимёвий сигналларни электрик сигналларга айлантирувчи дитекторлар ва биологик маҳсулотлардан (ферментлар, антигенлар, ҳужайра ва х.к) тузилган биоаниқлагичлар (биодатчиклар) яратиш.
Мазкур бўлимда энергия биоконверсиясининг электрокимёвий энергия билан боғлиқ бир неча йўналишлари ҳақида сўз юритилади. Энергия биоконверсия тизимлари айни вақтда ҳар доим махсус хусусиятларига кўра улардаги жараёнларнинг ўрганилганлиги, технологик қулайликка яқинлиги билан фарқ қилади.
Энергия биоконверсия тизимидаги қатор муаммолар изланишлар бошида ҳамда улардан фойдаланиш жараёнларида вужудга келади. Замонамиз талабларидан келиб чиққан ҳолда янги яратилажак истиқболли технологиялар уларни атроф мухит ва биосфера билан муносабатлари узвий боғлиқ бўлади. Энергетиканинг атроф-муҳит билан ўзаро муносабати экология соҳасида “энеркология” термини билан аталиши таклиф этилган.
Энеркологик нуқтаи назардан кенг асосланган истиқболли энергия турларидан бири атом энергияси бўлсада, уларнинг бир қатор салбий хусусиятларга эгалиги шу жумладан, иссиқлик ажратиши, радиактив нурлар чиқариши ва х.к кўпчиликка маълум.
Янги энергия манбаларини излаш, энг аввало ернинг иссиқлик балансига зарар етказмайдиган тизимлар ишлаб чиқишга йўналтирилган бўлиши зарур. Айни вақда маълум бўлган бундай манбалардан бири- экологик тоза бўлган қуёш энергиясидир.