Mazkur modulning maqsadi yuqorida takidlangan pedagogik va axborot texnologiyalarni oquv jarayoniga tadbiq qilish, dunyoda ommalashib ketayotgan talimdagi xorijiy innovatsiyalarni fanga tadbiq etishdan iborat. Ushbu maqsadlarni amalga oshirish uchun sillabusni rasmiylashtirish, texnologik xaritalar, organayzerlar, interfaol oqitish usullarini, prezentatsiyalar, animatsiyalar, virtual stendlar va trenajyorlar ishlab chiqish, talabalarning mustaqil shugullanishlari uchun testlar, mustaqil ish topshiriqlari, assesmentlar ishlab chiqish vazifalari belgilandi.
Modulning obekti va predmeti
Modulning obekti - interfaol oqitish metodlari, texnologik xarita, modul tizimi, modulning uslubiy taminoti, modul boyicha maruzalar, laborotoriyalar, amaliy mashgulotlar, animatsiyalar, videoroliklar va boshq.
Modulning predmeti – fermentlar va fermentlar muxandisligi.
5320500 – Biotexnologiya (farmatsevtik biotexnologiya) talim yonalishi boyicha bakalavrlar uchun otkazilgan ochiq darsda modul tizimi elementlari qollanilganda talabalar faolligining oshishi kuzatilishi, «Assesment» nazorati esa talabalar tomonidan samarali va qiziqarli sinov usuli sifatida qabul qilinishi mumkin. Talabalarning fanni ozlashtirishining umumiy darajasi ananaviy usulga nisbatan oshishi rejalashtirilmoqda.
Mazkur bitiruv loyiha ishida «Biotexnologiya asoslari» fanining «Fermentlar muxandisligi» moduli boyicha taqdimotlar, keys materiallari, test savollari va glossariylar, interfaol oqitish usullari, grafik organayzerlar, multimedia materiallari ishlab chiqildi.
Модулни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар
“Фармацевтика фанларини ўқитишда илғор таълим технологиялари” модулидан маъруза ва амалий машғулотлар диалог, мулоқот ҳамкорлик ва ўзаро ўрганишга асосланган фронтал, коллектив ва кичик гуруҳлар шаклида олиб борилади.
Модулни ўқитиш даврида педагогик жараённи жадаллаштириш мақсадида замонавий педагогик технологиялар, ахборот воситалари, компютер, интернет тизимидан кенг фойдаланиш кўзда тутилган. Ўқув жараёни муаммоли маърузалар ўқиш, дарсларни савол-жавоб тарзида қизиқарли ташкил қилиш, илғор педагогик технологиялардан ва мултимедиа воситаларидан фойдаланиш, тингловчиларни ундайдиган, ўйлантирадиган муаммоларни улар олдига қўйиш, талабчанлик, тингловчи-лар билан индивидуал ишлаш, эркин мулоқот юритишга, илмий изланишга жалб қилиш асосида олиб борилади. Модулни ўтказиш бўйича қуйидаги асосий контсептуал ёндошувлардан фойдаланилади:шахсга йўналтирилган таълим, тизимли ёндошув, фаолиятга йўналтирилган ёндошув, диалогик ёндошув, ҳамкорликдаги таълимни ташкил этиш, муаммоли таълим, компютер ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллаш, ўқитиш усуллари ва техникаси (маъруза (кириш, мавзуга оид, визуаллаш), муаммоли таълим, кейс-стади ва лойиҳалаш усуллари, амалий ишлар).
Ўқитиш воситалари: ўқитишнинг анъанавий шакллари (дарслик, маъруза матни) билан бир қаторда – компютер ва ахборот технологиялари.
Коммуникация усуллари: тингловчилар билан оператив тескари алоқага асосланган бевосита ўзаро муносабатлар.
Тескари алоқа усуллари ва воситалари: кузатиш, блиц-сўров, жорий ва якунловчи назорат натижаларини таҳлили асосида ўқитиш диагностикаси.
Бошқариш усуллари ва воситалари: ўқув машғулоти босқичларини белгилаб берувчи технологик карта кўринишидаги ўқув машғулотларини режалаштириш, қўйилган мақсадга эришишда ўқитувчи ва тингловчининг биргаликдаги ҳаракати, нафақат аудитория машғулотлари, балки аудиториядан ташқари мустақил ишларнинг назорати.
Мониторинг ва баҳолаш: амалий машғулотларда ҳам бутун курс давомида ҳам ўқитишнинг натижаларини режали тарзда кузатиб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |