Фермент продуцентларнинг селекцияси
Ҳар қандай саноат маҳсулотини олишнинг биологик жараёни учун иккита ҳолат:
1. муайян маҳсулотга харидор бўлиши шарт.
2. жараённи ишлаб-чиқаришга тадбиқ этиш иқтисодий фойда келтирадиган бўлиши керак.
Саноат шароитида ферментлар асосан микроорганизмлардан олинади:
микроб культуралари селекциясига (бирламчи селекция, мутация, ген муҳандислиги) бўлган замонавий усуллар ва ўсиш шароитини оптимизация қилиш ҳар қандай микроб ферменти биосинтезини амалга оширишга имкон яратади.
саноат шароитида ишлатиладиган штамм-продуцент, продуцент ўзини физиологик эҳтиёжидан кўпроқ миқдорда синтез қилиш имкониятига эга бўлсин.
3. микроорганизмларни ўстириш жараёнига фасл факторини таъсири умуман бўлмаслиги шарт.
4. ҳар хил таксономик гуруҳга мансуб бўлган микроорганизм-продуцентлар учун ферментларни кенг спектори биосинтези характерли, яъни продуцентлар керакли ферментларни синтез қилиши керак.
Продуцентларни ўстириш усуллари
Микробиологик йўл билан ферментларни ишлаб чиқаришни, иқтисодий самарадорлигини аниқловчи омиллардан бири-микроорганизмларни ўстириш усулидир. Ўстиришни бир неча усуллари мавжуд: сиртқи (юзаки), суюқ озуқа муҳитида (даврий), осиб (жуда ҳам кам ишлатилади) ва озуқа муҳитида тўхтовсиз ўстириш усуллари.
Микроорганизмларни қаттиқ фаза сиртида, юзаки ўстириш жуда катта аҳамиятга эга. Японияда ва Узоқ Шарқни бошқа мамлакатларида ивитилган буғдой ёки гуручга тузлар солиб, уй ҳароратида ва стерил шароитда махсус идишларда замбуруғ ўстирилади. Шу усулда амилаза, протеаза, пектиназа, целлюлаза ва бошқа ферментлар олинади. Ўтган асрнинг 20-йилларида-антибиотиклар ишлаб чиқариш бошланган даврда–микроорганизмларни суюқ озуқа муҳитида, чуқурликда ўстириш усули яратилган. Бу усулдан фойдаланиб, ферментлар биосинтезини амалга ошириш, дастлабки тажрибаларда ўзини истиқболли эканлигини кўрсатди.
Саноат ферментациясини асосий мақсади энергиядан (ўстириш ҳарорати, озуқа муҳитини стерилизация қилганда ва уни аралаштирганда сарфланадиган энергия вах.к.) унумли ва самаралироқ фойдаланишдан иборат. Шунинг учун ҳам озуқа муҳитининг компонентларини энергетик ва озуқавий баҳоси энг муҳим омиллардан ҳисобланиб, ўстириш шароитини танлаш ҳам катта аҳамиятга эга (ҳарорат, рН, О2 ни парциал босими, жараённи давомийлиги ва х.к.). Саноат шароитида маҳсулотни тан нархини белгилашда ферментациядан ташқари, озуқа муҳити компонентларини баҳоси, энергия сарфлари, хизматчиларни меҳнат ҳаражатлари, аппаратларни ишлатишдаги ҳаражатлар ва бошқа муайян жараён билан алоқадор бўлган харажатлар эътиборга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |