Toshkent farmatsevtika instituti biotexnologiya kafedrasi



Download 4,38 Mb.
bet52/92
Sana19.02.2022
Hajmi4,38 Mb.
#457857
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   92
Bog'liq
Янги мажмуа биотехнология

НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР


1Мавзу Фармацевтик биотехнологияга тарихи. Янги биотехнологик препаратлар ва махсулотлар бозори. Биофармацевтика: ҳозирги ҳолати ва келажакдаги самараси.
Режа

  1. Фармацевтик биотехнология фанининг ривожланиши

  2. Биотехнологиянинг вужудга келиши

  3. Ген инженерияси усулида фармацевтик препаратларни олиш


1980-йил 15-октябрда Нью-Йорк фонд биржасида эсда қоларли воқеа содир бўлди: савдо бошланганидан 20 минут ўтгач, Genentech деб аталган биотехнологик компанияни акцияси 35 доллардан 89 долларга кўтарилди. Бу, ўша даврнинг коммерция билан шуғулланадиган корхоналари учун баҳонинг энг баланд сакраши эди. Кечқурун савдо тугаган вақтга келиб, Genentech компаниясининг ҳар- бир акциясини нархи 71.25 долларни ташкил қилди, бу рақам 528 минг акцияга эга бўлган компания учун, ўша даврнинг мисли кўрилмаган даражадаги катта кўрсатгичи эди.
Genentech, 1980- йилда, биринчи маротаба харидорларга ўз акциясини таклиф этган даврда, Калифорнияда фаолият кўрсатаётган, ва атиги 4 йил мобайнида рекомбинант ДНК олиш муаммоси билан шуғулланиб келаётган, кичик бир компания эди.
Шу воқеадан 2 йил илгари компанияда фаолият кўрсатиб келаётган олимлар, ДНКни инсон инсулини синтези учун жавоб берадиган бир бўлагини (ДНК кетма-кетлигини) ажратиб олишга ва уни ичак таёқчаси (Escherichia coli) ҳужайрасида репликация бўла оладиган, генетик элементларга (кодловчи векторларга) ўтказишга муваффақ бўлган эдилар. Бу бактерияларнинг ҳужайралари, инсон инсулинини ишлаб чиқарувчи биологик фабрика сифатида ишлаб турадиган бўлган эдилар.
Ишлаб чиқарилган инсулин, тегишли даражада тозалангандан кейин, чўчқа инсулинига нисбатан аллергия берадиган, диабет билан касалланган инсонларни даволаш учун ишлатила бошланган эди.Genentech компаниянинг акциясини нархи кўтарилиб кетганлиги, рекомбинант ДНК технологиясини имкониятларини нафақат олдиндан реал даражада баҳолаш, балки бу технологияни келачагини олдиндан башорат қилиш имкониятларини яратган эди.Кўпчилик, ХХ асрда бу янги технология туфайли, бутун дунёда тўкин сочинлик бўлади деб, ўйлаган ва бу фикр газета журналларида чоп этилиб, телевизор, радио ва бошқа ахборот манбалари орқали оммага тарқатилар, ҳар хил биржаларда иштирок этадиган брокерлар учун дастури-амал бўлиб хизмат қилган.
Ген инженерлик усуллари ёрдамида яратилган микроорганизмлар, кимёвий ўғитларни ўрнини боса оладилар; тўкилган нефт қолдиқларини парчалай оладилар; шундай ўсимликлар пайдо бўладики, улар нафақат касалликларга чидамлигина бўлиб қолмасдан, балки бу хусусиятни аждоддан авлодарга ўтказа оладилар; озуқани энгил ҳазм қила оладиган сер маҳсул ҳайвон зотлари пайдо бўлади ва бошқа ижобий фикрлар пайдо бўлган эди.
Муайян биологик хусусият бир ёки бир неча генлари (авлод бирлиги) томонидан белгиланадиган бўлса, янги ва керакли ген (генлар) тутувчи организмларни яратиш, унчалик катта муаммо эмасдай кўринар эди.
Дарҳақиқат, орадан 30-32 йил давр ўтди, мана шу фикрларнинг кўпчилиги амалга ошди. Бизнинг сиз билан ҳамкорликдаги вазифамиз, мана шу инқилобий ўзгаришлар қандай пайдо бўлганлигини ҳамда рекомбинант ДНК технологиясини ишлатилиш истиқболларини ўрганиб чиқишдан иборат.
Генни (ирсиятни функционал бирлиги) бир организмдан бошқа организмга ўтказиш стратегияси 1973- йилда америкалик олимлар Стенли Коэн ва Герберт Бойер томонидан яратилган.
Бу олимлар рекомбинант ДНК яратиш технологияси, келажакда катта имкониятлар очиб беришини олдиндан башорат қилганлар.
Ўша даврдаёқ, Стенли Коэн, “..... E.coli (бактерияларни ҳужайралари)га бошқа биологик туркумга хос бўлган, масалан фотосинтез ёки антибиотик синтез қиладиган генларни кўчириб ўтказиш имкониятлари пайдо бўлса ажаб эмас” – деган эди.
Аммо, янги технологияга нисбатан биринчи муносабат, бундай ишларни баъзи бирларини тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ бўлган. Бунга сабаб уларни ўта хавфли деб ҳисоблаганлигидир.
Ҳатто, энг йирик олимлар, жумладан Коэн, Бойер каби кучли молекуляр биолог олимлар ҳам ўз ишларини тўхтатиб қўйганлар.
Уларда, икки ҳар хил организмлардан олинган генларни бирлаштирилиши, тўсатдан хавфли ёки керак бўлмаган хусусиятларга эга бўлган янги организмни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин деган фикрлар пайдо бўлган.
Йиллар ўтиб, олимларда янги технологияни яратиш бўйича тажрибалар тўпланиб, бундай тадқиқотларни хавфсизлигини таъминлаш бўйича (инструкциялар) йўриқномалар яратилиб, секин-асталик билан бу технологияга муносабат ижобий томонга ўзгариб борди. Аммо, ҳозиргача бу технологияга муносабат ҳар хиллигича қолиб кетмоқда.
Коэн ва Бойер амалга оширган, генларни клонлаш ҳақидаги хабар бутун дунёга тарқалди. Кўп олимлар (тадқиқотчилар) тезкорлик билан бу стратегияни устуворлигини баҳолаб, жуда кўплаб методик қўлланмалар яратдилар. Бу қўлланмаларга риоя қилган ҳолда, катта самарадорлик билан генларни идентификация қилиш (аниқлаш), уларни ажратиш ва ишлатиш мумкин бўлди.
Бу технологик ишланмалар биология фанининг деярли барча йўналишларини, жумладан ҳайвонларни хулқ-атворини ўрганиш ҳақидаги фан этология, ривожланиш биологияси, молекуляр эволюция, ҳужайра биологияси, инсон генетикаси ва бошқа фанларни тараққий этишига катта ҳисса қўшдилар. Аммо, буларни орасида, биотехнология соҳасида чуқур ўзгаришлар амалга ошди.

Download 4,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish