Тошкент фармацевтика институти


Дори воситалари тўғрисидаги ахборот тизими



Download 3,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/279
Sana05.07.2022
Hajmi3,83 Mb.
#739523
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   279
Bog'liq
farmmenejm

Дори воситалари тўғрисидаги ахборот тизими
 
Дори воситалари тўғрисидаги ахборот тизими ахборот соҳасида 
ташкилотлар, муассасалар ва жисмоний шахслар 
ваколатларининг
йиғиндиси сифатида, ҳамда дорилардан оқилона, самарали ва хавфсиз 
фойдаланилишига қаратилган 
ахборотнинг меъёрлари, усуллари, 
манбалари ва турлари
сифатида тавсифланиши мумкин. 
Дори воситалари тўғрисидаги ахборот тизимининг мақсади тегишли 
ихтисослашган хизматларни кўрсатиш йўли билан ахборотга бўлган 
эхтиѐжни қондиришдан иборат. 
Ахборотга бўлган эҳтиѐж 
– 
истеъмолчининг шахсий қизиқишларига 
қараб ҳаққоний, тегишли даражада тўлиқ ахборотни ўзига қулай бўлган 
кўринишда олиш заруриятидир. Масалан, даволаш муассасаларида фаолият 
юритувчи врачларга ўз ихтисосликлари (гастроэнтерология, кардиология, 
урология ва х.) бўйича республикамизда қайд этилган дори воситалари, 
қалбаки деб топилган дори воситалари бўйича янги маълумотларга бўлган 
эхтиѐж бўлса, улгуржи фармацевтик фирмалар учун республикамизда 
ишлаб чиқарилган дори воситаларининг ассортименти, уларнинг нархлари 
ва бошқа маълумотларга бўлган эхтиѐж мавжуд.
Ахборот тизими иккита асосий қисмдан таркиб топади: 
фойдаланувчиларнинг ахборотга бўлган эҳтиѐжи ва дорилар тўғрисидаги 
ахборот тизимининг тузилмаси. 
Дори воситалари соҳасидаги миллий ахборот тизимига қуйидагилар 
қиради: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, унинг 
таркибий тузилмалари - Дори воситалари ва тиббий техник сифатини 
назорат қилиш Бош бошқармаси ва унинг таркибидаги Дори воситалари ва 
тиббий техника сиѐсатининг маркази,илмий-услубий ва ахборот бўлими, шу 


94 
билан бирга тиббиѐт муассасалари ва фармацевтика ташкилотларининг 
ахборот ишлари учун жавобгар бўлган хизматлари ѐки мутахассислари, 
Республика тиббиѐт кутубхонаси, фармация соҳасида ахборот фондларига 
эга бўлган бошқа кутубхоналар. 
Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика бозоридаги ахборот 
таъминоти бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш мақсадида Соғлиқни 
сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини 
назорат қилиш Бош бошқармаси қошида илмий - услубий ва ахборот 
бўлими ташкил этилган. Бўлимнинг асосий вазифаси Ўзбекистон 
Республикасида белгиланган тартибда қайд этилган ва тиббиѐт амалиѐтида 
қўллаш учун рухсат этилган дори воситалари бўйича ахборотни тўплаш, 
таснифлаш ва тақдим этишдир. Илмий-услубий ва ахборот бўлимининг 
зиммасига тиббиѐт ва фармация мутахассислари учун ҳар йили чиқадиган
«Дори воситалари ва тиббий техника Давлат реестри»нинг нашрини 
тайѐрлаш вазифаси юклатилган. Давлат реестрини фойдаланувчилар учун 
қулай тарзда тузилган. У зарур ахборотни излаб топишни енгиллаштириш 
учун бир қатор бўлимлар (ҳорижий дори воситалари, МДҲ 
мамлакатларининг ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг дори воситалари, 
субстанциялар, даволаш-ташҳис воситалари) ва иловалар билан 
таъминланган. Бу нашрнинг бошқа маълумотномавий нашрлардан асосий 
фарқи – ундаги ахборотнинг максимал тўлиқлиги, расмийлиги, 
ҳаққонийлиги ва нотижорат хусусиятига эгалигидадир.
Шу билан бирга илмий-услубий ва ахборот бўлимида мунтазам 
равишда «Ўзбекистон фармацевтик ахборотномаси» журналининг нашри 
тайѐрланади ва чоп этилади. Республикамизда қайд этилган дори 
воситалари ва тиббий буюмлар бўйича тезкор маълумотлар, Давлат 
реестрига қўшимчалар ва ўзгаришлар йилнинг ҳар чорагида «Ўзбекистон 
фармацевтика ахборотномаси»да нашр этилади 
Республикамизнинг 
фармацевтика 
ва 
тиббиѐт 
сохасидаги 
мутахассислар учун зарур бўлган илмий ва амалий фармацевтик ахборот 
маълумотларини акс эттириш мақсадида 1992 йилда Тошкент 
фармацевтика институти негизида «Кимѐ ва фармация» журнали таъсис 
этилди, у Ўзбекистон Республикаси Нашриѐтчилик Давлат қўмитаси 
томонидан рўйхатдан ўтказилган. Журнал фармацевтика фани соҳасидаги 
бир қатор йўналишлар бўйича ҳозирги замон илмий-тадқиқот ишларининг 
натижаларини ѐритиб боради. Буларга янги дори воситаларини яратиш, 
фармацевтик 
препаратларнинг 
технологиясини 
такомиллаштириш, 
уларнинг сифатини ошириш, назорат қилиш ва стандартлаштиришнинг 
янги усулларини ишлаб чиқиш, синтез ва ишлаб чиқариш технологияси 


95 
усулларини такомиллаштириш, ўсимликлар, минерал ва бошқа табиий 
манбалардан дори воситаларни ишлаб чиқариш, ресурсшунослик 
масалалари, доривор ўсимликларни етиштириш технологияси, экология, 
фармакология, биотехнологиядаги янгиликлар, фармацевтика ишини 
ташкил қилиш ва бошқалар. Журнал илмий ходимлар, фармацевтика 
сохасининг турли йўналишларида фаолият юритаѐтган мутахассисларга, 
институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари учун мўлжалланган. 
Ҳозирги вақтда журналнинг номи «Фармацевтик журнал» деб 
ўзгартирилган.

Download 3,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish