Тошкент фармацевтика институти



Download 3,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/279
Sana05.07.2022
Hajmi3,83 Mb.
#739523
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   279
Bog'liq
farmmenejm

Биринчи малакали тоифа 
аттестацияланаѐтган мутахассислиги 
бўйича 8 йиллдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган, зарурий амалий 
тажрибага эга бўлган, ишида юқори кўрсаткичларга эришган, малака 
ошириш курсларида ўқиган ўрта маълумотли фармацевтларга берилади. 
Иккинчи малакали тоифа 
аттестацияланаѐтган мутахассислиги 
бўйича 5 йиллдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган, зарурий амалий 
тажрибага эга бўлган, ишида юқори кўрсаткичларга эришган, малака 
ошириш курсларида ўқиган ўрта маълумотли фармацевтларга берилади. 
Бунда хужжатларни аттестация хайъатига топшириш ва қайта 
аттестациядан ўтиш олий маълумотли фармацевтларнинг аттестация 
тартибига аналогик шаклда ўтказилади. 
Лавозим аттестацияси – 
фармацевтик ходимларни эгаллаб турган 
лавозимига лойиқлигини баҳолаш мақсадида ўтказилади ва бунда уларнинг 
назарий билим ва амалий кўникмалари даражаси аниқланади. 
Аттестациядан ўтаѐтган ходимнинг ишига баҳо беришда унинг режа 
топшириқларини бажаришдаги шахсий хизмати, меҳнат интизоми, 
малакаси, билим даражаси каби кўрсаткичлар инобатга олинади. 
Аттестация натижасида ходим қуйидаги хулосалардан бири асосида
баҳоланади: 
эгаллаган лавозимига лойиқ; 
кўрсатилган нуқсонлар белгиланган муддатгача йўқотилса, яъни шартли 
равишда эгаллаган лавозимига лойиқ; 
эгаллаган лавозимига лойиқ эмас. 
Ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш. 
Юқори малакали ходимларга эга бўлган корхоналардаги фаолият 
самараси ҳам юқори бўлади. Ходимларни ўқитиш мутахассисларнинг 
касбий билимлари ва кўникмаларини фан ривожининг замонавий 
даражасига мувофиқ равишда етказиш мақсадида амалга оширилади. 
Ходимларни ўқитиш 4 асосий босқичда амалга оширилади: 
1.
 
Касбий таълим (бошланғич, ўрта ва олий) . 
Бошланғич ва ўрта касбий таълим бериш ишчи касблари бўйича 
коллежларда олиб борилади. 
Олий касбий таълим ўз ичига бакалавриат ва магистратура 
таълиминиолади. 
2.
 
Олий таълимдан кейинги қўшимча таълим. 


69 
Бутаълим босқичи фан номзоди ва фан доктори илмий даражасини 
олиш мақсадида амалга оширилади. Таълим олиш муддати – 3 йил. 
3.
Малака ошириш. Олий таълим муассасасининг малака ошириш 
фаультетларида, бизнес ва менежмент курсларида амалга оширилади. 
Таълим олиш муддати – бир хафтадан бир йилгача. 
4.
Кадрларни қайта тайѐрлаш. Иккинчи касб ѐки мутахассислик олиш 
мақсадида ўқув муассасаларида амалга оширилади. Таълим олиш муддати – 
2 ойдан 2 йилгача. 
 

Download 3,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish