42
IV.НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
1 семестр
1-мавзу:
Фармацевтика тизимини бошқаришда менежмент асослари.
Режа:
1.
Менежментнинг назарий асослари ва тушунчаси
2.
Фармацевтик менежмент мақсади ва аҳамияти
3.
Бошқарув мақсадларининг турлари, таснифланиши
4.
Бошқарув мақсадларига белгиланган талаблар
5.
Менежментнинг функциялари
6.
Бошқариш услублари
7.
Менежмент ва унинг босқичлари
8.
Меҳнат жамоасини бошқариш услублари
9.
Замонавий менежерга қўйиладган умумий талаблар
10.
Бошқарув қарорлари ва уларнинг фармацевтик ташкилотларни
бошқарувидаги ўрни
11.
Бошқариш қарорларининг таснифланиши
12.
Фармацевтик ташкилотларни бошқарув жараѐнида қарор қабул қилиш
Таянч иборалар:
менежмент, Фармацевтик менежмент, бошқарув,
бошқариш усуллари, мақсад.
Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тизимидаги ислоҳотлар, бозор
иқтисодиѐти тамоиллари асосида амалга ошаѐтган тез суръатли
ўзгаришлар фармацевтик ташкилотларни замонавий талаблар даражасида,
оптималусуллар ѐрдамида бошқаришни тақозо этмоқда. Халқаро
фармацевтика бозоридаги турли хил ижтимоий ва иқтисодий жараѐнларда
мутахассислар томонидан кенг миқѐсда фойдаланилаѐтган «менежмент»
тушунчаси республикамиз фармацевтика тизимига ҳам деярли тез ва
мустаҳкам кириб келди.
Менежмент бошқариш тамойиллари, функция ва усулларини қўллаган
ҳолда белгиланган мақсадга эришиш учун мавжуд ресурслардан (моддий,
молиявий, меҳнат, ахборот) самарали фойдаланишга қаратилган
фаолиятдир. Фармацевтик менежмент фармацевтика фаолиятининг асосини
ташкил этган аҳоли ва даволаш муассасаларини самарали дори воситалари
ва тиббий буюмлар билан таъминлаш мақсадида инсонлар, молия, ишлаб
чиқариш ва сотув фаолиятини бошқаришга қаратилган жараѐндир.
44
Мақсадларни ифодалаш уларнинг хусусиятларини ва уларга
қўйиладиган талабларни аниқ тушунилишини тақозо этади.
Бошқарув мақсади қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
аниқлик (аниқ ифодаланган якуний натижа);
мантиқийлиги (мазмуни бўйича бир маънони англатиши, қарама-қарши
талқинларнинг истисно этилиши);
эришиш имконияти (бажарилиши мумкин бўлиши керак);
миқдорий жиҳатдан ўлчаниши;
вақт бўйича белгиланганлиги (бажариш муддатлари)
мақсад барча бажарувчиларга тушунарли бўлмоғи даркор;
мақсадни амалга ошириш бўйича хатти-харакатлар бўлимлар ва маъсуллар
бўйича тақсимланганбўлиши лозим;
самарадорлик (натижа ва фойда бериши).
Ташкилотнинг бошқарув мақсадларини турли мезонлар бўйича
таснифлаш мумкин, уларнинг ичида вақт даври, такрорланиш ва устуворлик
мезонлари етакчилик қилади.
Вақт даврига қараб мақсадлар
стратегик
(5—10 йиллик даври учун),
тактик
(5 йилгача),
тезкор (оператив)
мақсадларга ажратилади.
Устуворлик даражаси бўйича мақсадлар зудлик билан амалга
ошириладиган ва номуҳим мақсадларга тоифаланади.
Такрорланиши бўйича эса — доимий, даврий такрорланадиган ва
фурсатли мақсдларга бўлинади. Доимий ва даврий такрорланадиган
мақсадлар учун, одатда, стандарт ахборотлардан фойдаланган ҳолда, яъни
расмий ѐндашув ишлаб чиқилади. Фурсатли мақсадларга эришиш учун янги
услублар яратилади, мутахассислар ўқитилади, янги ресурслар излаб
топилади.
Do'stlaringiz bilan baham: