Тошкент фармацевтика институти


Аудиторлик ташкилотининг ҳуқуқлари



Download 3,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/279
Sana05.07.2022
Hajmi3,83 Mb.
#739523
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   279
Bog'liq
farmmenejm

Аудиторлик ташкилотининг ҳуқуқлари
Аудиторлик ташкилоти қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидан қарор қабул қилиш учун 
хўжалик юритувчи субъектнинг таъсис ҳужжатлари ҳамда бухгалтерия 
ҳисоби ва молиявий ҳисобот ҳужжатлари билан олдиндан танишиб чиқиш; 

аудиторлик текширувини ўтказиш вақтида: хўжалик юритувчи субъект 
томонидан молиявий-хўжалик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ 
бўлган ҳужжатларини тўла ҳажмда олиш, ҳамда ушбу ҳужжатларда ҳисобга 
олинган ҳар қандай мулкнинг амалда мавжудлигини ва ҳар қандай 
мажбуриятларнинг амалдаги ҳолатини текшириш; 

хўжалик юритувчи субъектнинг моддий жавобгар шахсларидан аудиторлик 
текшируви давомида пайдо бўлган саволлар бўйича аудиторлик текшируви 
учун керакли бўлган оғзаки ва ѐзма тушунтиришлар, қўшимча маълумотлар 
олиш;


247 

хўжалик юритувчи субъектдан учинчи шахслардан олинган 
маълумотларнинг ѐзма тасдиғини олиш; 

хўжалик юритувчи субъект томонидан ҳаққоний аудиторлик хулосасини 
тузиш учун керакли барча маълумотлар тақдим этилмаган ҳолларда, 
аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш;

аудиторлик текширувини ўтказишда қатнашиш учун ўрнатилган тартибда 
аудиторлар ва бошқа мутахассисларни жалб қилиш.
Аудиторлик ташкилоти қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам 
эга бўлиши мумкин. 
Аудиторлик ташкилотининг мажбуриятлари
Аудиторлик ташкилоти фақат аудиторлик фаолияти билан 
шуғулланиши мумкин ва у қуйидаги мажбуриятларга эга:

аудиторлик фаолиятини амалга оширишда қонунлар ва бошқа қонунчилик 
ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

аудиторлик текширувини ўтказиш учун шартномани тузишдан олдин 
буюртмачининг талаби бўйича аудиторлик фаолиятини амалга ошириш 
юзасидан тегишли лицензияни, аудиторнинг (аудиторларнинг) малакавий 
сертфикатини тақдим этиш;

хўжалик юритувчи субъектнинг сўрови бўйича аудиторлик текшируви 
бўйича қонунчиликнинг талаблари, аудиторнинг эътирозларига асос бўлган
қонунчилик ҳужжатларининг меъѐрлари ҳақида ахборот тақдим этиш; 

аудиторлик текширувини ўтказиш вақтида олинган маълумотларнинг 
махфийлигини сақлаш; 

аудиторлик ҳисоботида молиявий-хўжалик муомалаларида қонунчиликни 
бузиш холатларини акс эттириш ва уларни бартараф этиш бўйича 
таклифлар бериш; 

хўжалик юритувчи субъектга унинг мансабдор шахслари ва бошқа 
ходимлари томонидан зарар етказилганлиги ҳақида яққол далолат берувчи 
ҳолатлар аниқланганда, бу ҳақда хўжалик юритувчи субъектнинг 
раҳбариятига (мулкдорга) маълум қилиш ва аудиторлик ҳисоботига 
тегишли ѐзувни киритиш. Зарур ҳолларда, аудиторлик текшируви 
натижаларини маълум қилиш учун қонунчилик билан ўрнатилган тартибда 
иштирокчиларнинг (акциядорларнинг) умумий йиғилиши чақирилишини 
талаб қилиш. Аудиторлик ташкилоти қонунчиликка мувофиқ бошқа 
мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин. 

Download 3,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish