Тошкент фармацевтика институти



Download 3,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/279
Sana05.07.2022
Hajmi3,83 Mb.
#739523
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   279
Bog'liq
farmmenejm

Жавобгарлик 
Хўжалик юритувчи субъект фаолиятини текширишнинг белгиланган 
тартибига риоя этилиши бўйича шахсий, жиноий жавобгарликкача бўлган 
жавобгарлик назорат органларининг раҳбарлари ва ваколатли шахслари 
зиммасига юклатилади. 
Ҳуқуқи бузилган хўжалик юритувчи субъект унга келтирилган зарарни 
тўлиқ ундирилишини талаб қилиши мумкин. 
Назорат идоралари мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари 
натижасида хўжалик юритувчи субъектга етказилган зарарлар, шу 
жумладан бой берилган фойда, қонун хужжатларида белгиланган тартибда 
қопланади. Хўжалик юритувчи субъект айбдор мансабдор шахснинг 
ноқонуний аралашуви натижасидаги етказилган зарарни, бой берилган 
фойдани, шунингдек маънавий зарарни қоплашни суд орқали талаб 
қилишга ҳақли. 
Назорат идоралари мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва 
қарорлари устидан бевосита судга бўйсуниш тартибида юқори турувчи 
органга ѐхуд мансабдор шахсга шикоят қилиниши мумкин. 
Шикоятни 
бериш 
назорат 
идорасининг 
мансабдор 
шахси 
ҳаракатларини тўхтатиб қўймайди. Назорат идоралари мансабдор 
шахсларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан қилинган шикоятлар 
қонун хужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади. 


240 
 
Фармацевтика ташкилотлари фаолиятининг ихтисослашган
(фармацевтик) назорати 
Ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъий назар 
фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи 
субъектларнинг ихтисослашган (фармацевтик) назорати ЎзР ССВ қошидаги 
Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош 
бошқармасининг Фармназорат бўлими (фарминспекция) томонидан амалга 
оширилади.
Фармназорат бўлими 1995 йили ташкил этилган бўлиб, ЎзР Соғлиқни 
сақлаш вазирлиги буйруғида тасдиқланган низомга асосан иш 
юритади.Фармназорат 
бўлими 
ўз 
фаолиятида 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
қонунлари, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
Мажлисининг қарорлари ва бошқа хужжатлари, Президент Фармонлари, 
Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ва фаромйишлари, мазкур Низомга 
ҳамда давлат стандартлари, қоидалари ва бошқа меъѐрий хужжатларига 
амал қилади. 
Фарм назорат бўлими томонидан олиб бориладиган режали Назоратлар 
Бош бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланган, Назорат қилувчи 
органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши билан 
келишилган режа-жадвалига мувофиқ амалга оширилади. 
Фармназорат бўлимининг ташкилий тузилмаси Бош Бошқарма 
бошлиғи томонидан тасдиқланади. Фармназорат бўлими ҳодимларининг 
таркиби олий маълумотга эга бўлган фармацевт ва кимѐ технологлари, 
биотехнологлар, микробиологлар, стандартлаштириш ва таҳлилий кимѐ 
соҳасида юқори малакали мутахассислардан ташкил топган.Фарм назорат 
ходимлари фармацевтика тизимининг тегишли давлат идоралари, илмий-
тадқиқот институтлари, фармсаноат корхоналари, дорихоналар ва дори 
воситаларининг сифат назорати бўйича лабораторияларда 5 йилдан кам 
бўлмаган амалий иш тажрибасига эга бўлган мутахассислардан 
шакллантирилади
37
.
Фармназорат бўлими ходимлари бўлим бошлиғининг тақдими бўйича 
Бош Бошқарманинг бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва 
эгаллаган лавозимидан бўшатилади. Бу ходимлар белгиланган тартибда 2 
йилда бир маротаба хўжалик юритувчи субъектларни текшириш хуқуқини 
37
Д.Т.Саипова. «Фармацевтик менежмент» фанидан ўқув-услубий кўрсатмалар тўплами. – 
Тошкент-2011. – 187 бет. 


241 
берувчи аттестациядан ўтказилади ва гувоҳнома билан таъминланади. 
Фармназорат бўлими таркибида фармацевт- инспекторлар ва 
фармацевт-экспертлар фаолият юритиб, улар ўз фаолиятларини давлат 
ходими сифатида бажаришади ва давлат ҳимоясида бўлишади. Улар 
қонунларга хилоф равишда ҳатти – ҳаракатлар учун қонунчилик асосида
шахсан жавоб беришади. 
Фармназорат бўлими ўз фаолиятини бошқа давлат корхоналари билан 
ҳамкорликда амалга оширади. Фармназорат бўлимининг асосий фаолияти 
қуйидагиларга йўналтирилган: 
1.
Ишлаб чиқариш, тайѐрлаш, сифатини назорат қилиш, сақлаш, 
транспортировка, сотиш жараѐнларида дори воситалари ва тиббиѐт 
буюмларининг сифатини таъминлаш. 
2.
Фармацевтик фаолиятнинг белгиланган талаблар доирасида амалга 
оширилишининг режали ва режадан ташқари назорати 
3.
Фармацевтик фаолиятни лицензиялаштириш жараѐнида белгиланган 
талабларнинг амалдаги бажарилишининг назорати. 
Фармназорат бўлими қуйидаги фармацевтика ташкилотлари ва 
муассасаларининг фаолиятини назорат қилади: 
1.
Фармацевтик саноат корхоналари. 
2.
Дори воситаларининг сифат назоратини амалга оширувчи лабораториялар.
3.
Дори воситалари ва тиббий буюмларни сертификатлаштириш идоралари. 
4.
Дори воситаларини тайѐрлаш ҳуқуқига эга шифохона дорихоналари.
5.
Чакана савдони амалга оширувчи турли мулкчилик шаклидаги дорихона 
муассасалари. 
6.
Улгуржи савдони амалга оширувчи фармацевтик ташкилотлар. 
7.
Қон қуйиш станциялари. 

Download 3,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish