Тошкент фармацевтика институти


Текширилаѐтган хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги



Download 3,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/279
Sana05.07.2022
Hajmi3,83 Mb.
#739523
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   279
Bog'liq
farmmenejm

Текширилаѐтган хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги 
ҳуқуқларга эга: 
ўз фаолиятлари текширилиши тўғрисидаги тегишли ахборотга эга бўлиш; 
назорат идораларининг текширувчи мансабдор шахсларидан махсус 
ваколатли орган ѐки унинг худудий бўлинмалар қарорини, текшириш 
ўтказиш учун асос ҳисобланувчи бошқа хужжатларни талаб қилиш, 
текширувчиларнинг шахсини тасдиқловчи хужжатлар билан танишиш; 
текшириш ўтказиш учун асосга эга бўлмаган шахсларнинг текшириш 
ўтказишига йўл қўймаслик; 
назорат идораларининг ваколатига кирмайдиган масалаларга оид 
талабларни бажармаслик ва текшириш предметига таалуқли бўлмаган 
материаллар билан уларни таништирмаслик: 
назорат идораларининг текширувчи мансабдор шахсларидан текшириш 
тугаганидан сўнг ўн кун муддат ичида текшириш натижаларини акс 
эттирувчи хужжатнинг бир нусҳасини олиш; 
қонунда белгиланган тартибда текшириш натижалари устидан шикоят 
қилиш. 
Хўжалик юритувчи субъектлар текширувчиларнинг қонуний талабига 


238 
би-ноан текшириш ўтказиш учун зарур бўлган материаллар ва хужжатларни 
тақ-дим 
этишга, 
уларни 
текшириш 
объектларига 
киритишга, 
текширувчиларга ўз вазифаларини бажаришлари учун кўмаклашишга 
мажбурдирлар. 
Назорат идораларининг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи 
субъектлар фаолиятини текширнш чоғида ўз ваколатлари доирасида 
қуйидаги хуқуқларга эга: 

текширилаѐтган хўжалик юритувчи субъектлардан текшириш ўтказиш 
билан бевосита боғлиқ бўлган зарур хужжатлар ва бошқа ахборотларни 
талаб қилиш; 

текширилаѐтган хўжалик юритувчи субъектларга аниқланган қоида-
бузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган 
кўрсатмалар бериш; 

тегишли давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, хўжалик юритувчи 
субъектлар мулкдорлари олдига айбдор шахсларнинг жавобгарлиги 
тўғрисидаги масалаларни қўйиш; 

текширувга вазирликлар ва идоралар, корхоналар, муассасалар ва 
ташкилотлар мутахассисларини белгиланган тартибда шартнома асосида 
жалб этиш; 

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда молиявий ѐки маъмурий 
жазо чораларини қўллаш. 
Назорат идоралари мансабдор шахсларининг қонуний талаблари 
текширилаѐтган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажариш учун 
мажбурийдир. 
Назорат идораларининг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи 
субъектлар фаолиятини текшириш чоғида ўз ваколатлари доирасида 
қуйидагиларни бажаришга мажбурдирлар: 
1)
текширилаѐтган хўжалик юритувчи субъектларга текшириш ўтказиш 
ҳуқуқини берувчи зарур хужжатларни кўрсатиш; 
2)
давлат сири, тижорат ѐки бошқа сирлар сақланишини таъминлаш; 
3)
текширув 
натижаларини 
далолатнома 
(маълумотнома) 
билан 
расмийлаштириб, унинг бир нусҳасини текширилаѐтган хўжалик юритувчи 
субъект ихтиѐрида қолдириш; 
4)
ҳуқуқбузарлик ҳоллари аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида назарда 
тутилган чораларни кўриш. 
Назорат идораларининг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи 
субъектларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган 
фаолиятига аралашишга ҳақли эмас. 
Назорат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари, мугахассислар 


239 
ѐки аудиторлар (аудиторлик фирмалари) хўжалик юритувчи субъектни 
текшириш натижасида маълум бўлган тижорат сири маълумотларини 
ошкора қилганликлари учун қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка 
тортиладилар. 
Назорат 
вақтида 
ташкилот 
фаолиятида 
қонун 
ҳужжатлари 
бузилганлиги аниқланса, муайян қоидабузарликни бартараф этиш билан 
бевосита боғлиқ чора - тадбирлар кўрилиши мумкин. Лекин назорат 
идорасининг мансабдор шахслари қоидабузарлик ҳолати мавжудлигидан 
ташкилотнинг бошқа қонуний фаолиятига аралашиш ѐки уни чеклаш учун 
асос сифатида фойдаланишга ҳақли эмас. 
Текшириш натижалари далолатнома билан, зарур ҳолларда эса 
аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатма билан 
расмийлаштирилади. Далолатнома ва кўрсатмани расмийлаштириш 
белгиланган тартибда амалга оширилади. 
Текширишларни рўйхатга олиш китоби тўлдирилгандан ва текшириш 
тугагандан сўнг мансабдор шахс – текширув раҳбари ва хўжалик юритувчи 
субъект раҳбари унда қайд қилинган ѐзувларни сана ва вақт кўрсатилган 
имзоси билан тасдиқлайдилар. 

Download 3,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish